112
саволга ўзингизнинг шаҳрингизни раво
кўрсангиз,
абадул
абад
Сиздан
миннатдор бўлар эдим.
Менинг турар жойим: Саратов
шаҳри, Юренков уйи, ҳуқуқшунослик
бўлими,
Хўжаев
Убайдулла
Асадуллаевичга. Сизга сидқидилдан содиқ
мусулмон
Уб. А. Хўжаев.
1909 йил, 28 май
Саратов ш.
Сизни қаноатлантира олса, ғоят хурсан
бўлур эдим.
Лев Толстой.
Ясная Поляна,
1909 йил 5 июн
1
Толстой жавоб мактубининг аҳамияти шундаки унда ёвузликнинг каттаси
ҳам, кичиги ҳам ёвузлик; катта ёвузликни йўқотиш учун кичик ёвузликдан
кечишнинг ўзи
инсондан жуда катта сабот, чидам ва ирода кучини талаб этади.
Одамларнинг асосий кўпчилиги ҳозирги пайтда ҳам Убайдулла Хўжаевга ўхшаш
фикрлаш тарзи билан яшайди, чунки ёвузликни ёвузлик билан енгиш - энг осон
йўл. Лекин бунда ёвузлик билан бирга инсон ҳам ҳалок бўлади, инсонни эмас,
ёвузликни ҳалок этган ҳолда инсонни сақлаб қолиш жуда оғир иш. Толстой ана шу
оғир йўл тарафдори.
Торо ва Толстой ғояларини асримизда Ганди ва Кинг янада юксак поғонага
кўтардилар. Ганди ғайризўравонлик ғоясини муҳаббат билан боғлайди ва
душманга ҳам меҳрни дариғ тутмасликка чорлайди. Ганди Хиросима ва Нагасакига
атом бомбаси ташланганида, атом бомбасини бошқа бомба билан йўқотиб
бўлмагани каби зўравонликни зўравонлик қилиб йўқотиш
мумкин эмас, деган
фикрни
билдириб,
шундай
дейди:
«Инсоният
зўравонликдан
фақат
ғайризўравонлик йўли орқали қутулиши мумкин. Ғазабни фақат меҳр билан енгса
бўлади. ўазабга ғазаб билан жавоб бериш ғазабнинг ёйилишига ва кучайишига
хизмат қилади».
2
Мартин Лютер Кинг ҳам худди шундай ғояни илгари сурар экан, АҚШнинг
машҳур Президенти Линкольн ҳаётидан мисол келтиради. Нима сабабдандир
Линкольнни кўрарга кўзи йўқ Стэнтон деган киши сайловолди кампаниясида
қўлидан келган ёмонлик билан унга қарши курашади. Линкольнни ҳар қадамда
ерга ради, минг хил гуноҳда
айб-лайди, масхаралайди, ҳатто унинг ташқи
кўриниши ус-тидан кулади. Линкольн Президент бўлиб сайлангач, ҳарбий
вазирлик лавозимига айнан ана шу Стэнтонни кўрсатади. Атрофидагилар унга:
«Жаноб Президент, Сиз хато қиляпсиз, у Сизнинг душманингиз,
унинг Сиз
ҳақингизда нималарни гапирганини биласизми?!» деб қарши турадилар. Шунда
1
«Қалб кўзи» газетаси 1998 й., 23 – сон.
2
Ганди М. Моя жизнь. М., Наука, 1969. С. 568.
113
Линкольн бундай деб жавоб беради: «Ҳа, жаноб Стэнтонни биламан. Унинг мен
ҳақимда нималар деганини ҳам эшитганман. Лекин ҳарбий вазирликка ундан
бошқа бирор-бир лойиқ америкалик йўқ». Орадан бир неча йил ўтгач, Линкольн
ўлдирилади. Ўшанда қабр устида сўзланган барча нутқлардан Стэнтоннинг нутқи
алоҳида ажралиб туради. У Линкольнни энг
буюк инсонлардан бири деб
таърифлайди ва: «Энди у мангуликка дахлдордир», деб ўз нутқини тугатади. Агар
Линкольн Стэнтонга ғазаб билан қараганда, иккиси ҳам ўлгунча бир-бирининг
душмани бўлиб қолар эди. Линкольн меҳр-муҳаббат воситасида душманни дўстга
айлантирди. У бир пайтлар ўзига савол берган аёлга савол билан шундай деб жавоб
берган экан: «Хоним, ахир мен ўз душманларимни дўстларимга айлантириш йўли
билан ҳалок этмаяпманми?!».
1
Ғайризўравонлик ахлоқшунослигига қисқача тўхталиб ўтишимизнинг
ўзидаёқ, биз бу йўналишнинг келажакдаги асосий ахлоқий таълимотлардан бири
бўлиб қолишини илғашимиз мумкин. Шахс, гуруҳ, миллат, халқлар ўз
истакларини, мавжуд мустабид тузум ва ҳукуматдан норозиликларини тинч йўл
билан билдиришлари ҳамда ўз мақсадларига зўравонликсиз, қон тўкмасдан
эришишлари мумкинлиги - инсониятнинг улкан ютуғи. Чунки қонли курашлар,
инқилоблар, террор, қуролли қўзғолон сингари ҳодисалар муайян миллат ва
мамлакат эришган ютуқларни йўққа чиқаради, ўлим,
вайронагарчилик, маънавий
қадриятларнинг оёқости бўлиши сингари улкан фожиаларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: