Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Нафосат тушунчасининг маънавий қадрият сифатидаги аҳамияти



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

Нафосат тушунчасининг маънавий қадрият сифатидаги аҳамияти 
 
Нафосат бир томондан реал воқеликни, иккинчи томондан илмий тушунчани 
англатади. У реал воқелик сифатида инсон ҳаётининг барча соҳаларини 
нурлантириб турувчи қамровли маънавий ҳодиса, тушунча сифатида эса эстетика 
фанига оид юзлаб, эҳтимол, минглаб атамаларни ўз ичига олган энг йирик истилоҳ, 
оврўпача таърифда – метакатегория. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, 
нафосатнинг «ҳудуди» ниҳоятда кенг: у объектив воқелик сифатида нарса-
ҳодисаларнинг эстетик хусусиятларни англаца, субъектив воқелик тарзида 
инсоннинг ана шу эстетик хусусиятларини англаш ва идрок этиш борасидаги 
ботиний фаолиятидир. 
Шу ўринда эстетик хусусиятлар ўзи нима, уларнинг мавжудлик шартлари 
нималар билан белгиланади, деган масалага тўхталиб ўтиш жоиз. 
Одатда гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, кулгилилик сингари истилоҳлар 
ҳақида гап кетганида, биз уларни эстетиканинг мезоний тушунчалари ёки асосий 
категориялари деймиз. Чунки улар эстетика фанининг мезонларини белгилаб 
берадиган истилоҳлар, фан салмоғини ўлчайдиган ўлчов тушунчалар вазифасини 
бажаради, яъни улар юқорида айтилганидек, ўзлари воқелик бўлмагани ҳолда 
эстетик воқеликнинг моҳияти, тузилмаси шакли в. ҳ. тўғрисида фикрлаш учун 
махсус калит бўлиб хизмат қиладилар. Дейлик, гўзаллик тушунчаси табиат, жамият 
ёки санъатда мавжуд бўлган эстетик объектнинг гўзаллигини тадқиқ ва талқин 
этиш, шарҳлаш учун зарур; лекин у нарса-ҳодисанинг объектив реалликдаги 
эстетик хусусиятини шархлар экан, айни пайтда шу хусусият тўғрисидаги илмий 
талқин мезонларини белгилаб бериш вазифасини ҳам ўтайди. Ана шу объектив 
реалликдаги эстетик хусусиятлар (гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, 
мўъжизавийлик ва бошқалар) нафосатни ташкил этади. Бу ҳусусиятлар ҳам санъат, 
ҳам табиат, ҳам жамият оламидаги объектларда мавжуд бўлади. Масалан, Чотқол 
тоғ тизмаларию, тунги юлдузли осмоннинг ва Самарқанддаги Регистон 
мажмуасию, Бухородаги Арслонхон минорасининг улуғворлиги, баҳордаги ранг-
баранг лолазорлару, бужур ғояни ёриб чиққан тоғ гулининг ва Берта Давидова 
ижро этган «Муножот» қўшиғию, Чўлпон қаламига мансуб «Гўзал» шеърининг 
гўзаллиги ҳар иккала турдаги – табиат ва санъатдаги объектларга мансуб эстетик 
хусусиятлардир. Бундан ташқари, бундай эстетик хусусиятларни биз ишлаб 
чиқаришда – техника соҳасида, дизайнда, атроф-муҳитни гўзаллаштиришда, 
оилавий турмушдаю, спортда ва бошқа соҳаларда ҳам кўришимиз мумкин. 
Буларнинг бари бизни ўраб турган эстетик муҳит бўлмиш нафосатни ташкил этади.


143 
Бироқ, бу – нафосатнинг бир томони, уни шартли равишда ташқи нафосат 
ёки объектдаги нафосат дейишимиз мумкин. Нафосатнинг иккинчи томони ҳам 
борки, ўзини ички нафосат ёки субъектдаги нафосат тарзида намоён қилади. Ана 
шу иккинчи жиҳат эстетик жараённи вужудга келтириш хусусиятига эга бўлган 
фалсафий ҳодиса-воқеликни эстетик англаш билан белгиланади. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish