Шўролар даври ва ундан кейинги ўзбек ахлоқшунослиги
ХХ асрнинг 30 йилларида Шўролар Иттифоқида даҳшатли қатоғонлар
бошланди. Миллионлаб одамлар қамалди, сургун қилинди ва отиб ташланди.
Айниқса зиёлилар бошига оғир кулфатлар ёғилди. Жадидчилик «илдизи билан
қўпориб ташланди», улар асосоан жисман йўқ қилиндилар. Ўзбекистонда янги
мустамлакачилик сиёсати тўла йўлга қўйилди. Бутун Иттифоқ бўйлаб
ахлоқсизликнинг энг тубан кўринишлари ахлоқийлик деб эълон қилинди ва шахс
1
Қаранг: Юсупов Ш. Худоёрхон ва Фурқат. Т., Шарқ, 1995, 86-б.
2
Ўша манба, 88-б.
129
эркинлиги, инсоннинг яшашга бўлган ҳуқуқи тоталитар тарзда поймол этилди.
Бундай шароитда ахлоқий равнақ, аҳлоқшуносликнинг тараққиёти тўғрисида гап
ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
Дарҳақиқат Шўролар даврида аҳлоқшунослик фан сифатида умумтаълим
мактабларида ҳам, ўрта махсус ўқув юртларида ҳам, олий таълим тизимида ҳам
ўқитилмас эди. Фақат 70-йилларга келиб, у олий ўқуқ юртларида факултатив
тарзда, 70-йилларнинг иккинчи ярмидан қаътий ўқув режа асосида “Этика” номи
билан ўқитила бошланди. Бундай, “сусткашлик”нинг сабаби шунда эдики, ахлоқ
умумбашарий ва миллий қадриятлар тизими сифатида коммунистик партиявийлик,
синфийлик ва пролетар диктатурасининг бир ёқламаликдан иборат, тор,
аксилдемократи доирасига сиғмасди. Натижада ахлоқ илмида фақат рухсат
берилган муаммолар марксчилик таълимотига мос келадиган ўтмиш файласуфлари
меросини тадқиқ этиш каби ҳоллар аҳлоқшунослик фанининг сохталаштилишига
олиб келди, унда тафаккур эркинлиги мантиқийлик, тарихийлик ва олимона
холислик тамойиллари бузилди. Бу эса илмий кадрлар танқислигини вужудга
келтирди, бу танқислик, афсуски, ҳозир ҳам бартараф этилгани йўқ. Зеро етмиш
йилдан ортиқ давом этган тазйиқ остида вужудга келган бўшлиқни беш - ўн йил
ичида тўлдириш мумкин эмас.
Фақат Россияда аҳлоқшунослик бошқа қарам республикаларга
нисбатан бир оз ривожланди. Бу борада О. Дробницкий (“Проблемы морали”,
“Проблемы правсвенности”, И.Фролов («О человека и гуманизме») А.Гусейнов
(Золотое правило провенности»), “Краткая история этики”), А.Иванов, (“История
этики древинего мира”, “История этика средневоковь”), сингари рус олимларининг
тадқиқотларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўзбекисонда эса аҳлоқшунослар бармоқ
билан санарли эди. Боз устига, улар учун Ахлоқ фалсафасининг долзарб
муаммолари ва назарий масалаларини кўтариб чиқиш мумкин эмасди, бу - марказ
олимларинин иши эди. Бизда асослан кийиниш одобига, ўзни тутишга оид мақола
ва китобчалар нашр этиларди. Уларда ўзбек ёшларининг кийиниши, қизларнинг
сочларини кесиш - кесмаслиги каби “миллий” аҳлоқий муаммолар кўтариларди.
Миллий минтақавий аҳлоқий тафаккур тарихига доир асарлар эса, юқорида
айтилганидек, бир ёқламалик табиатига эга эди. Шундай қилиб, марказдаги рус
олимлари ҳам, ўзбек ахлоқшунослари замон тазйиқи остида ўз истедодларини
тўлалигича намаоён этолмадилар.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг илмда, шу жумладан
Ахлоқ фалсафасида ҳам таффакур эркинлиги учун йўл очилди. Биринчи навбатда
тоталитар тузум тақиқига учраган миллий - минтақавий маънавий меросимизни
нашр этиш, зиёлиларни ва ҳалқни улардан хабардор қилиш имкони туғилди. Қисқа
муддат ичида муқаддас китобларимиз ва буюк файласуф - ахлоқшуносларнинг
асрлар мобайнида минтақада маҳур бўлиб келган асарлари чоп этилди. Қуръони
карим, тафсирлар, имом Бухорийнинг тўрт жилдлик Жоме ас - саҳиҳ, Имом
Термизийнинг “Шамойили Мухаммадия” хадислар тўпламлари, Абу Лайс
Самарқандий, имом Ғаззолий, Ахмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин
Нақшбанд, Азизиддин Насафий, «Хусаин Воиз Кошифий каби ўнлаб
алломаларининг ахлоққа доир китоблари ҳалқимизга етказилди. Навоийнинг
“Маҳбуб ул - қулуб”, “Насойим ул - муҳаббат” асарлари илк марта
130
қисқартирилмасдан, бузилмаган ҳолда нашр қилинди. Илмий тил билан
айтадиётган бўлсак, Ахлоқ фалсафаси тарихига доир холис тадқиқотлар олиб
борилиши учун материаллар манбаалар хазинаси пайдо бўлди. Ҳ.Шайхова,
Й.Жумабоев, Ҳ.Алиқулов сингари аҳлоқшуносларнинг аҳлоқ назарияси ва ахлоқий
тафаккур тарихига доир янгича, холисона илмий ёндашув асосида яратилган
асарлари илмий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммасига етиб борди. Ахлоқ
фалсафаси фанидан ўзбек тилида илк ўқув адабиётлари пайдо бўлди.
Шундай қилиб, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда Ахлоқ фалсафаси
тараққиёти учун зарур барча шароитлар яратилган. Энди гап ўша шароитлардан
фойдаланиб, кенг қамровли назарий ва тадқиқотлар олиб бориш, ўзбек
ахлоқшунослиги тадрижий тарзда ривожлантириш ҳамда уни жаҳон миқёсига олиб
чиқишда қолди, холос. Ахлоқшуносларимизнинг янги авлоди бу ишни шараф
билан уддалайдилар деган ишончдамиз
Do'stlaringiz bilan baham: |