Рационал йўналишлар тузиш бу юқори даражадаги йўлдан фойдаланиш коэффициентини таъминлайдиган пунктлараро юриш ёки юк ташиш линиялари кетма-кетлигини аниқлашдан иборатдир. Демак, рационал йўналишлар радиал йўналишларнинг айрим линияларини ўзаро бирлаштириб тузилади. Аммо юқорида таъкидлаганимиздек бундай йўналишларда ташилаётган юклар хажми умумий ташиш хажмининг жуда кам қисмини ташкил этади.
Радиал йўналишлар юк ташиш халқ ҳўжалигининг турли тармоқларида ниҳоятда кенг қўлланилади. Қишлоқ хўжалигига оид юклар (пахта, чигит, буғдой, қанд лавлаги, картошка, минерал ўғитлар, машиналар ва уларнинг қисмлари), қурилиш материаллари (бетон, цемент, инерт материаллар, темир-бетон маҳсулотлари), қайта ишлаш саноати маҳсулотлари ва шу каби кўплаб юклар радиал йўналишларда ташилади.
Радиал йўналишларда юк ташишни режалаштириш ўзига хос хусусият-
ларга эга. Уларни кўриб чиқайлик.
1. Режалаштириш маълум бир юк олувчи ёки жўнатувчи миқёсида ташиладиган юклар бўйича амалга оширилиши мумкин. Масалан, маълум бир пахта заводига тайёрлов пунктларидан пахта ёки ёғ-мой комбинатига пахта заводларидан чигит ташиш ёхуд ғишт заводидан қурилишлар ва станцияларига ғишт етказиб бериш ва шу кабилар. Бунда юк оқимларини оптималлаштириш масаласини ечиш натижасида маълум бир территорияда-
ги ҳар бир олувчи ёки жўнатувчилар учун тегишли юк берувчи ёки истеъмолчи пунктлар белгиланган бўлади. Бундан ташқари режалаштирил-
ган йўналишларда юк ташишни амалга оширувчи АТКлари аниқланади.
Кунлик юк олиш ёки жўнатиш ҳажмларининг нотекислиги бажарилиши лозим бўлган транспорт ишининг вақт мобайнида ўзгариб туришини тақозо қилади. Бу эса автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжни кунлар бўйича хар хил бўлишига олиб келади. Юк ташиш алоҳида жўнатувчи ёки олувчи миқёсида режалаштирилганда транспорт ишига бўлган нотекис эҳтиёжни таъминлаш имкониятлари бир мунча чекланган бўлади.
2. Марказлашган юк ташиш системасида маълум туман ёки тармоқ миқёсидаги ҳамма жўнатувчи ва олувчиларни ўз ичига оладиган режа тузилади. Бунда маълум ҳудуддаги транспорт ишларини бажаришда иштирок этадиган ҳамма АТКлар учун энг самарали ташиш режаи тузишга ҳамда айрим корхоналарни транспорт хизматига бўладиган эҳтиёжларининг мавсумий нотекисликларини таъминлаш имкониятлари ошади.
3. Радиал йўналишлар ҳар хил масофали линиялардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳар хил юк кўтарувчанликка эга бўлган ҳаракатланувчи таркиблар қўллаш мумкин. Юк ташиш линияларининг масофаси бир томон-
дан бу линияларда энг самарали ишлатилиши мумкин бўлган ҳаракатланув-
чи таркиб турларини белгиласа, иккинчи томондан эса чекланган сондаги автомобил паркининг линияларга тақсимланишига қараб олувчига еткази-
ладиган ёки жўнатувчидан олиб чиқиладиган юк ҳажмларини белгилайди. Шундай қилиб чекланган сондаги ҳаракатланувчи таркиб паркини маълум туманнинг радиал йўналишлар комплексидаги айрим линиялар бўйича шундай тақсимлаш керак бўладики, бунда истеъмолчиларнинг юк ташишга бўлган эҳтиёжи бутунлай қондирилсин ёки бажарилмаган ташиш ҳажмлари учун истеъмолчилар йўқотадиган самардорлик ҳамда транспорт ишлари харажатлари энг кам бўлсин .
4. Айрим линияларда ишлайдиган ҳаракатланувчи таркиблар сони исталганча катта ёки кичик бўлиши мумкин эмас. Чунки линияларга тақсим-
ланган автомобиллар сони жўнатувчи ёки қабул қилувчи пунктларнинг ортиш ёки тушириш имкониятларидан ошмаслиги ҳамда шу имкониятлар-
дан тўлароқ фойдаланадиган даражада бўлишлари керак.
5. Аксарият ҳолларда автомобил паркининг линиялар бўйича тақсим-
ланиши ҳар бир ҳаракатланувчи таркибни бутун кун мобайнида фақат бир линияда ишлашини тақозо қилади. Юк ташиш масофаси 65-90 кмлик линияларда бир айланиш вақти кунлик иш вақтидан кичик, икки марта айланиш вақти эса жуда катта бўлади. Шунинг учун иккинчи айланиш учун автомобил бошқа линияга жўнатилиши мумкин. Жўнатиладиган линия-
нинг масофаси шундай бўлиши керакки, автомобил биринчи ва иккинчи айланиш вақтлари йиғиндиси кунлик иш вақти атрофида бўлсин.
Юқорида баён этилган тафсилотлар шуни кўрсатадики, радиал йўналишларда юк ташишни режалаштириш ўз моҳияти билан оптималлик функцияси ва чеклаш тенгламаларига эга бўлган экстремал масаладир. Бунда оптималлик функцияси ва чеклаш тенгламаларига чизиқли характерга эгадир. Шундай қилиб радиал йўналишларда юк ташишни режалаштириш масалаларини чизиқли программалаштиришнинг моделлари кўринишига келтиришимиз мумкин.