Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 335-моддасига асосан, агар кредитор қасддан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet399/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7. ФКнинг 335-моддасига асосан, агар кредитор қасддан 
ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин 
бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказил-


571
ган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шу-
нингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган 
зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик 
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб 
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга 
ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
тиФ Миллий банк хўжалик судига мурожаат қилиб, тош
-
кент вилояти Янгийўл шаҳри, низомий кўчаси 16-уйда жойлаш
-
ган бинони «олтин дон компанияси» Қкнинг қонунсиз эгалиги
-
дан олиб беришни ва банкнинг мулкидан фойдаланганлиги учун 
Қкдан 8 739 040 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан тиФ 
Миллий банки фойдасига «олтин дон компанияси» Қкдан 
8 739 040 сўм ундирилган.
Фкнинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа 
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
иш ҳужжатларига кўра, «кичкинтой» ажга қарашли Янгийўл 
шаҳри, низомий кўчаси 16-уйда жойлашган маъмурий бино «Янги 
Вега» Қкнинг банк олдидаги қарзини узиш учун суд ижрочилари 
томонидан 2008 йил 30 апрелдаги топшириш ва қабул қилиш да
-
лолатномаси билан тиФ Миллий банкига топширилган. «олтин 
дон компанияси» Қк раҳбари ҳам мазкур далолатномани имзо
-
лаган бўлса-да, маъмурий бинони тиФ Миллий банкига бўшатиб 
бермаган. шу боис, даъвогар маъмурий бинони «олтин дон ком
-
панияси» Қкнинг қонунсиз эгалигидан олиб беришни сўраган.
биринчи инстанция суди даъвонинг «олтин дон компания
-
си» Қкдан банк мулкидан фойдаланганлиги учун 8 739 040 сўм 
ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришда даъвогарнинг 
айбини инобатга олмаган. Ваҳоланки, даъвогар зарарни камайти
-
риш чораларини кўрмаган, у бинони далолатнома асосида қабул 
қилиб олгандан сўнг жавобгардан уни бўшатишни ўз вақтида та
-
лаб қилмаган.
Фкнинг 335-моддасига асосан, агар кредитор қасддан ёки 
эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги 
юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар 
миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кре
-
дитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камай
-
тириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган 


572
бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини 
камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга 
ҳақли.
Юқорида қайд этилганларга асосан кассация инстанцияси 
суди томонидан ҳал қилув қарорининг «олтин дон компания
-
си» Қк ҳисобидан тиФ Миллий банки фойдасига 8 739 040 сўм 
ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги қисми ўзгартирилиб, «олтин 
дон компанияси» Қкдан тиФ Миллий банкига 4 369 520 сўм ун
-
дирган ҳамда Янгийўл шаҳри, низомий кўчаси 16-уйда жойлаш
-
ган маъмурий бино «олтин дон компанияси» Қкнинг қонунсиз 
эгалигидан тиФ Миллий банкига олиб берилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish