Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet400/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   396   397   398   399   400   401   402   403   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8.
 
ФКнинг 446-моддасига асосан сотиб олувчи (олувчи) 
қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартнома-
сида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган муддатда 
ва тартибда кўздан кечириши, қабул қилган товарларнинг 
миқдори ва сифатини текшириши ва товарнинг аниқланган 
номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида етказиб бе-
рувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
«Чинобод нефть база» ук хўжалик судига даъво аризаси би
-
лан мурожаат қилиб, бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан 
1 990 963 сўм камомад суммасини ундиришни сўраган.
суднинг ажрими билан транспорт иибга қарашли махсус ми
-
лиция батальони ишга жавобгар сифатида жалб этилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
рад этилиб, транспорт иибга қарашли махсус милиция батальони 
жавобгарликдан озод этилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
иш ҳужжатларидан аниқланишича, «бухоро нефтни қайта 
ишлаш заводи» оаж (сотувчи) билан «Чинобод нефть база» ук 
(харидор) ўртасида 2007 йил 23 ноябрда тузилган шартноманинг 
1.1-бандида «етказиб берувчи» (харидорга) «Ўзнефтьмаҳсулот» 
ак томонидан ажратилган маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми, 
лимитлари ва тақсимланган йиллик тақсимотларга асосан ушбу 
шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган нефть маҳсулотларини 
2008 йил давомида етказиб бериш мажбуриятини, (харидор) эса 
етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва қонунчиликда 
кўрсатилган тартибда ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини зим
-
масига олган.


573
шартноманинг 4.6-бандида тарафлар (харидор) маҳсулотни те
-
мир йўл юк хатида кўрсатилган маҳсулот миқдори бўйича ўз ман
-
зилида «ииВ транспорт ииб нМкбаМб» вакилларидан қабул 
қилиб олади деб келишганлар.
шартнома шартларига кўра «бухоро нефтни қайта ишлаш за
-
води» оаж томонидан «Чинобод нефть база» укга 5 та вагон 
сиғимларда нефть маҳсулоти утй «Қараул бозор № 4» белгиси 
билан тамғаланиб, темир йўл орқали 2008 йил 27, 28 ва 30 июлда 
ортилган.
Вагон-сиғимлар 2008 йил 3 августда темир йўл томонидан 
техник соз ҳолда, бузилмаган пломбалар асосида харидорга топ
-
ширилган.
Маҳсулотни миқдор бўйича қабул қилиш давомида 2 619 кг, 
яъни 1 990 963 сўм қийматда камомад борлиги аниқланган. бу 
ҳақда 2008 йил 3 августда 519-сонли 2-нМ шаклдаги далолатнома 
тузилган.
далолатнома маҳсулот етказиб берувчининг шартнома асосида 
вакили, яъни махсус милиция батальони ходими томонидан имзо
-
ланиб, камомад мавжудлиги тасдиқланган.
тарафлар ўртасида тузилган шартномада нефть маҳсулотини 
«сотувчи» жўнатишда «харидор» томонидан эса қабул қилишда 
миқдор ва сифати 2007 йил 1 ноябрдан амалга киритилган «Газ 
конденсати ва нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш ва юбориш, 
қабул қилиш, сақлаш, ортиш, ташиш тўғрисида»ги йўриқномага 
асосан аниқланиши белгиланган.
нефть маҳсулотлари «харидор» томонидан йўриқноманинг 
1-иловаси ҳисобланган, яъни маҳсулотни миқдор бўйича қабул 
қилиш тартибига тўлиқ риоя қилинган ҳолда қабул қилинган.
«Чинобод нефть база» укнинг 2008 йил 16 август куни «бу
-
хоро нефтни қайта ишлаш заводи» оаж га юборган аниқланган 
камомад қийматини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги 64-сонли 
талабномаси оқибатсиз қолдирилганидан сўнг, у хўжалик судига 
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
даъвогарнинг камомад қийматини ундириш тўғрисидаги та
-
лаби ишдаги мавжуд далолатнома, юк хатлари, қабул қилиш топ
-
шириш памяткаси (памятка приёмосдатчика), ҳисоб-китоб билан 
тасдиқланган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан даъ
-
вони рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келинган.


574
темир йўл томонидан бир вақтнинг ўзида харидорга бир нечта 
вагон-сиғимлар топширилганлиги сабабли уларни қабул қилиш 
тузилган битта 2-нМ-шаклдаги далолатнома асосида расмийлаш
-
тирилган. шунинг учун 2-нМ-шаклдаги далолатномада қабул 
қилиш учун тақдим этилган биринчи вагон-сиғимнинг вақти 
кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганларга биноан «2-нМ-шаклдаги дало
-
латномада кўрсатилган вақт қабул қилиш топшириш памяткасида 
(памятка приёмосдатчика) кўрсатилган вақтга тўғри келмаслиги 
ҳақида»ги «бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» оажнинг эъти
-
розларини кассация инстанцияси суди қабул қилмаган.
шу сабабли кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини 
ўзгартириб, даъвони рад этиш қисмини бекор қилган ва даъвони 
қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   396   397   398   399   400   401   402   403   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish