Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 қонунда белгиланган қоидаларни бузиб ўтказилган ким



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet407/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. қонунда белгиланган қоидаларни бузиб ўтказилган ким 
ошди савдоси манфаатдор шахснинг талаби билан суд томони-
дан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
сурхондарё вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори би
-
лан термиз шаҳар дси фойдасига жавобгар «орзу–165 қурилиш» 
МЧж мол-мулкидан 18 070 681 сўм асосий қарз, 6 757 281 сўм 
устама ва 5 500 сўм почта харажати, жами 24 833 463 сўм солиқ 
қарзи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори асосида 2007 йил 14 
сентябрда ижро варақаси берилган.
суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида суд ижрочи
-
ларининг термиз шаҳар бўлими томонидан 2008 йил 12 феврал
-
да далолатнома тузилиб, «орзу–165 қурилиш» МЧжга қарашли 
термиз шаҳар, М. кошғарий кўчасида жойлашган уч қаватли маъ
-
мурий бино холислар иштирокида хатланган ҳамда ушбу бино 
Республика кўчмас мулк биржаси сурхондарё вилоят филиалида 
2008 йил 24 июнда ўтказилган аукцион савдосида «ассон-термиз» 
сиЧхкга 133 100 000 сўмга сотилган.
даъвогар «орзу–165 қурилиш» МЧж жавобгарлар Респуб-
лика кўчмас мулк биржаси сурхондарё вилоят филиали, суд 
қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника 
жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти сурхондарё 
вилоят ҳудудий бошқармаси, мазкур бошқарманинг термиз шаҳар 
суд ижрочилари бўлими, «ассон-термиз» сиЧхкга нисбатан 
хўжалик судига мурожаат қилиб, Республика кўчмас мулк биржа
-
си сурхондарё вилоят филиалида 2008 йил 24 июнда ўтказилган 
аукцион савдосини ва аукцион савдоси натижалари бўйича тузил
-
ган баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
суднинг ажрими билан Республика кўчмас мулк биржаси 
ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилинган. даъвогарнинг аукцион савдосини ҳақиқий 
эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш туга
-


585
тилган. даъвогарнинг аукцион савдоси натижалари бўйича тузил
-
ган баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби 
рад этилган.
кассация инстанцияси суди апелляция инстанция суди
-
нинг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал 
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган ва бунга асос қилиб 
қуйидагиларни кўрсатган:
– суд ижрочилари томонидан ижро ишини қўзғатиш ҳақидаги 
қарор даъвогарга юборилганлиги, шунингдек бинони хатлашда 
қонунда кўрсатилган кетма-кетликка риоя этилганлиги исботлаб 
берилмаган;
– суд ижрочилари томонидан даъвогарга тегишли мулкни 
рўйхатга олиш тартибининг бузилиши билан бир қаторда уни 
аукцион савдоларига чиқаришда ҳам қонун бузилишига йўл 
қўйилган Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 йил 
31 августдаги пҚ–458-сонли қарори билан тасдиқланган «суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараё
-
нида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тар
-
тиби тўғрисида»ги низомнинг 11-бандида суд ижрочиси автомо
-
тотранспорт воситаси ва кўчмас мулкни сотиш учун биржага дав
-
лат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситаси ва кўчмас 
мулкни белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар 
билан биргаликда ваколатли органдан олинган куннинг эртаси
-
дан кечиктирмай, бошқа ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни 
қарздорнинг мол-мулкига қаратишда – баҳоловчидан автомото
-
транспорт воситаси ва кўчмас мулкни баҳолаш тўғрисидаги ху
-
лоса олинган куннинг эртасидан кечиктирмай буюртма юбориши 
қайд этилган. суд ижрочиси томонидан даъвогарга тегишли мулк-
ларни савдога чиқаришда ушбу муддатларга риоя этилмаган;
– «азиза-баҳо» МЧжнинг бинони баҳолаш бўйича ҳисоботида 
баҳоланган сана 2008 йил 12 март деб кўрсатилган, суд ижрочи
-
си томонидан буюртма эса кўчмас мулк биржасига 2008 йил 30 
апрелда юборилиб, ушбу буюртма биржа томонидан 2008 йил 
8 май куни кирим қилинган ва аукцион савдолари 2008 йил 24 
июнь соат 11–00 га тайинланган;
– даъвогар томонидан иш бўйича берилган ижро варақасида 
кўрсатилган қарз суммаси 2008 йил 23 июнь куни қопланганлиги, 
хўжалик суди томонидан Республика кўчмас мулк биржаси сур
-


586
хондарё вилоят филиалига ҳамда термиз шаҳар суд ижрочилари 
бўлимига савдони тўхтатиш ҳақида хат берилган бўлса-да, савдо 
тўхтатилмаган;
– қайд этилган Қонун 34-моддаси иккинчи қисмининг 
3-бандида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати 
ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи 
қонунда қайси мансабдор шахсга берилган бўлса, ўша мансабдор 
шахс томонидан қарор чиқарилганда ижро иши юритиш суд иж
-
рочиси томонидан тўхтатиб турилиши шартлиги, қайд этилган 
низомнинг 32-бандида эса ижро ҳужжати беришга асос бўлган 
қарор бекор қилинган ёхуд ижро ҳужжатининг ижроси қонунда 
белгиланган тартибда тўхтатилган тақдирда, аукцион уни ташкил 
этиш ёки ўтказишнинг ҳар қандай босқичида тўхтатиб қўйилиши 
мумкинлиги, бу ҳақда суд ижрочиси зудлик билан биржага ёзма 
хабар бериши лозимлиги қайд этилган;
– апелляция инстанцияси судининг аукцион савдосини 
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби хўжалик судида 
кўриш учун тегишли эмаслиги ҳақидаги хулосаси нотўғри, чун
-
ки, Фкнинг 381-моддасига кўра қонунда белгиланган қоидалар 
бузиб ўтказилган ким ошди савдоси манфаатдор шахс талаби би
-
лан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, ким 
ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида 
ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмас
-
лигига сабабчи бўлади.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish