Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet376/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   372   373   374   375   376   377   378   379   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3.17.
 
ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2011–2013 ЙИЛЛАР ДА 
ХЎжАЛИК ИШЛАРИНИ КЎРИШДА СУД эКСПЕРТИзАСИНИ 
ТАЙИНЛАШ БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
1. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд экспертизасини 
тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини суд ишда иштирок 
этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб бўлгач, ҳал 
қилади ва уни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
«Nestle Uzbekistan» МЧж ва «Denta Spektrum MG» хФ 
ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларини дистрибуциялаш тўғрисида 
келишув (бундан буён матнда келишув деб юритилади) тузилган 
ва унга кўра хФ ўз ҳудудида МЧжнинг маҳсулотини келишилган 
миқдорда реализация қилиш ва сотишни ташкил этиш мажбурия
-
тини олган.
шартноманинг 15.1-бандига кўра шартноманинг амал қилиш 
муддати 2011 йилнинг 1 январидан 2012 йилнинг 1 январигача 
қилиб белгиланган.
2011 йил 30 июнда МЧж томонидан хФга 11–1028-сонли ха
-
барнома юборилган ва унда 2011 йилнинг 1 августидан келишув 
бекор қилиниши маълум қилинган.
шу сабабли, тошкент шаҳар адлия бошқармаси хФ манфаа
-
тида МЧжга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан му
-
рожаат қилиб, келишув муддатидан олдин бекор қилинганлиги 
оқибатида 175 710 727 сўм миқдордаги бой берилган фойдани ун
-
диришни сўраган.
иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво
-
гар даъво миқдорини кўпайтириб, МЧждан 250 332 727 сўм зарар, 
шу жумладан 175 710 727 сўм бой берилган фойда ва келишув ол
-
диндан бекор қилинганлиги сабабли 74 622 000 сўмлик қилинган 
харажатларни ундиришни сўраган.
Ўз навбатида МЧж хўжалик судига қарши даъво билан му
-
рожаат қилиб, хФ шартномавий мажбуриятини лозим даражада 
бажарилмаганлиги, яъни МЧжнинг маҳсулотини келишилган 
миқдорда реализация қилиш ва сотишни ташкил этмаганлиги 
оқибатида кўп миқдорда даромад олинмаганлигини билдириб
344 331 883 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даст
-
лабки ва қарши даъво аризаларини қаноатлантириш рад этилган.


539
ишдаги ҳужжатларга кўра, ишни кўриш жараёнида хФ судга 
илтимоснома билан мурожаат қилиб, келишув муддатидан ол
-
дин бекор қилинганлиги натижасида хФ томонидан олинмаган 
даромадлар (бой берилган фойда) ҳамда қилинган харажатлар 
миқдорини аниқлаш мақсадида суд – иқтисодий экспертизасини 
тайинлашни ва экспертиза ўтказишни Ўзбекистон Республикаси 
адлия вазирлиги ҳузуридаги х. сулаймонова номли Республика 
суд-экспертиза маркази зиммасига юклашни сўраган.
хпкнинг 129-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахс-
ларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ва ишни 
кўриш билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва 
илтимосномаларини хўжалик суди ишда иштирок этувчи бошқа 
шахсларнинг фикрларини эшитиб бўлгач, ҳал қилади ва уларни 
кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан 
хФнинг суд-иқтисодий экспертизасини тайинлаш ҳақидаги ил
-
тимосномаси муҳокама қилинмаган ва илтимосномани қаноат-
лантириш ёки рад қилиш ҳақида ажрим чиқарилмаган ёхуд бун
-
дай хулоса суднинг ҳал қилув қарорида ўз аксини топмаган.
шу боис, кассация инстанцияси судининг қарори билан суд
-
нинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун 
биринчи инстанция судига юборилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   372   373   374   375   376   377   378   379   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish