Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet377/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   373   374   375   376   377   378   379   380   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида 
экспертиза учун саволларнинг рўйхати кўрсатилиши лозим.
оатб «агробанк»нинг оққўрғон туман филиали хўжалик су
-
дига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «дилором қизи диёра» 
хФдан 89 044 600 сўм кредит қарзи ва 8 904 400 сўм пеня, жами 
97 949 000 сўм ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка 
қаратишни сўраган.
суднинг ажрими билан гаровдаги мол-мулкнинг баҳосини 
аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қисман қаноатлантирилган.
иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва хФ ўртасида кре
-
дит шартномаси тузилган. кредит шартномаси бўйича мажбури
-
ятни бажаришни таъминлаш учун тарафлар ўртасида тузилган 
гаров шартномасига асосан оққўрғон тумани, Қўштепа қишлоғи, 


540
х. олимжон Фх уюшмасида жойлашган 596,98 кв.м бино ва ин
-
шоотлар гаровга қўйилган.
биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида хФ суд
-
га илтимоснома билан мурожаат қилиб, гаровга қўйилган мол-
мулк 145 000 000 сўмга баҳоланганлигини, ҳозирда мазкур гаровга 
қўйилган мол-мулк баҳосини аниқлаш мақсадида экспертиза та-
йинлашни сўраган.
суднинг ажрими билан илтимоснома қаноатлантирилиб, хФга 
тегишли гаровдаги мол-мулкнинг баҳосини аниқлаш мақсадида 
экспертиза тайинланган ва эксперт хулосаси олингунга қадар иш 
юритиш тўхтатилган.
бироқ, суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрими
-
нинг хулоса қисмида тегишли гаровдаги мол-мулкнинг баҳосини 
аниқлаш мақсадида экспертиза хулосаси олингунга қадар 
тўхтатилганлиги кўрсатилган бўлса-да, экспертиза ўтказиш қайси 
экспертиза ташкилотига юклатилганлиги, экспертиза муассаса
-
сига тўланиши лозим бўлган тўловлар ким (қайси ташкилот) то
-
монидан амалга оширилиши ҳамда экспертиза муассасаси олдига 
қўйиладиган саволлар белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленуми
-
нинг 2007 йил 15 июндаги «биринчи инстанция судида ишларни 
кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодек
-
сининг қўлланилиши тўғрисида»ги 162-сонли Қарорининг 36-
бандига кўра, хпк 67-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ 
ишни кўриш вақтида келиб чиқадиган, фан, техника, санъат ёки 
ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволлар
-
ни тушунтириб бериш учун хўжалик суди ишда иштирок этувчи 
шахснинг илтимосига кўра экспертиза тайинлайди. бунда назарда 
тутиш керакки, ишда иштирок этувчи шахслар судга экспертиза 
ўтказиш вақтида тушунтириб берилиши керак бўлган саволлар
-
ни тақдим этишга, хўжалик суди эса шахсларни бундай савол
-
ларни судга тақдим этишга мажбурлашга ҳақли. ишда иштирок 
этувчи шахслар томонидан таклиф этилган саволлар рад этил
-
са, суд уларни асослаб бериши шарт. шу билан бирга хўжалик 
суди тақдим этилган саволларнинг мазмунини аниқлаш, уларни 
тузатиш, мустақил равишда эксперт олдига саволлар қўйишга 
ҳақли. зарурият туғилганда хўжалик суди суд мажлисига экс
-
пертни чақириши ҳамда саволларни тўғри ва аниқ ифода қилиш 


541
мақсадида унинг иштирокида экспертиза ўтказиш учун савол
-
ларни шакллантиришга ҳақли. Экспертизанинг хулосаси талаб 
қилинадиган саволларнинг узил-кесил рўйхати хўжалик суди то
-
монидан белгиланади.
Мазкур пленум қарорининг 36-банди учинчи хатбошисига 
кўра, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда экспертиза учун 
саволларнинг рўйхати кўрсатилиши кераклиги белгиланган.
аммо биринчи инстанция суди иш бўйича суд экспертизаси 
тайинлашда мазкур пленум қарори талабларига риоя қилмаган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   373   374   375   376   377   378   379   380   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish