Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet664/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   660   661   662   663   664   665   666   667   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 
601 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ижтимоийлашуви учун муҳимлиги нуқтаи назаридан), умумтаълим мактаби битирувчисида 
унинг таянч даражадаги мавжудлиги (ёки шунинг ўзи ҳисобланган – талабада ОТМга 
“кириш”да) бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот компетентлигининг кейинги (ОТМда 
таълим олиш давомида) шаклланишининг зарурий шарти ҳисобланишини таъкидлаймиз. 
Таянч даражадаги ахборот компетентлик остида биз инсоннинг кундалик ҳаётида 
жамиятда содир бўладиган ҳақиқий вазиятларда юзага келадиган ижтимоий аҳамиятли 
вазифаларни ҳал этиш учун ахборот фаолиятининг турли кўринишларини самарали амалга 
ошириш ва янги ахборот технологияларидан фойдаланишга қадриятли муносабат, билим ва 
кўникмаларнинг мажмуини ифодаловчи шахс сифатларини тушунамиз. 
Ўқитувчининг 
ахборот 
компетентлиги 
мактаб 
битирувчисининг 
ахборот 
компетентлигини ривожлантириш сифатида хизмат қилади ва биз томонимиздан билим
кўникмалар ва ахборот фаолияти турли кўринишларини самарали амалга ошириш ҳамда 
касбий таълимий фаолиятда янги ахборот технологияларидан фойдаланишга қадриятли 
муносабатлар мажмуини акс эттирувчи, педагогнинг касбий-шахсий сифати тариқасида 
тушунилади (бунга касбий йўналтирилган билимлар, кўникмалар ва ўқитувчи учун хос 
бўлган ахборот фаолиятини амалга ошириш мотивацияси, янги ахборот технологияларини 
ўқув жараёнида қўллашга тайёргарлик киритилади). 
Олий таълим тизимида таълим берувчи профессор-ўқитувчиларнинг яна бир муҳим 
вазифаларидан бири таълим жараёнида талабаларнинг ахборот компетентлигини 
ривожлантириш фаолияти учун қулай шароит яратишдан иборат. 
АСОСИЙ ҚИСМ. Агар ўқитувчилар махсус ахборот компетентликнинг етарли 
даражасига, яъни ўқув-тарбия жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланиш 
соҳасидаги компетентликка эга бўлмасалар, агар сифатли дастурий маҳсулотларни излаш ва 
танлашни амалга оширишга ва аниқ дидактик вазифаларни ечиш учун улардан мақсадга 
мувофиқ фойдаланишга тайёр бўлмасалар ўқитишнинг янги ахборот технологиялари 
бошланғич таълимда фойдасиз бўлиши табиий. Шунга кўра, бошланғич синф 
ўқитувчисининг ахборот компетентлигини икки блокларнинг умумийлиги кўринишида 
структуравий ифодалаш мумкин: ахборот компетентлик “таянч” компонентлари блоки ва 
“махсус” компонентлари блоки. 
Бизнинг фикримизча, “ўқитувчининг ахборот компетентлиги” - касбий дунёқараш ва 
мустақил таълимни кенгайтириш мақсадида ахборот фаолиятининг турли кўринишларини 
бажариш билан боғлиқ кўникмаларни киритиши ҳамда мавжуд маълумотларни қабул қилиш, 
қайта ишлаш ва ўзлаштириш, янги билимни ҳосил қилиш ва уни касбий ҳамжамиятга 
етказиш билан боғлиқ (муаллифлик таърифи). 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигининг таянч 
компонентлари тўғрисида юқорида айтилганлар умумтаълим мактаби битирувчисининг 
ахборот компетентлигининг компонентли таркиби билан бевосита алоқадорлигини 
англатади. Шунинг учун ўқитувчининг ахборот компетентлиги таянч компонентларини 
танлашга кўрсатма бўлиб, ўз мазмунига кўра мувофиқлик мезони ҳисобланган мезон хизмат 
қилиши мумкин: бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигининг ҳар бир таянч 
компонентининг умумтаълим мактаби битирувчисининг ахборот компетентлигининг мос 
компонентига мувофиқлиги ва уни касбий педагогик фаолият контекстида кўриб чиқиш. 
Бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот компетентлиги махсус компонентларини 
ажратиш мезонлари қуйидагича тавсифланди. 
Бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот компетентлиги махсус компонентларини 
танлаш мезонлари (принцип) белгилашда биз педагогик фаолият структураси тўғрисидаги 
тасаввурлардан узоқлашамиз. Психология-педагогика фанида анъанавий равишда педагогик 
фаолиятнинг қуйидаги структуравий компонентлари ажратилади: гностик; лойиҳалаш, 
конструктив, ташкилий ва коммуникатив.



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   660   661   662   663   664   665   666   667   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish