Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet353/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
312 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Шунинг учун рус гуруҳларида таҳсил олаётган фарзандлар билан уйда ўз она тилимизда 
гаплашишимиз лозим. 
Ўқувчиларга: “Миллийлик ўзи нима?” деган савол билан мурожаат қилганимизда, 
миллийлик – бу миллий кийим, миллий урф одат, миллий анъана, миллий қадриятдир, дея 
жавоб беришди. “Ўзбек қизи миллий кийим атлас ёки адрас кийиб олгани билан ўзида барча 
миллий хусусиятларни қамраб теварак-атрофга намоён қила оладими?” –деган яна бир 
ўринли савол туғилади. Миллий кийимни, адрас чопонни юртимизга сайёҳ бўлган келган ҳар 
қантай турист ҳам ҳавас қилиб кийиб кўриши, юртигача кийиб бориши ҳам мумкин. Демак, 
миллийлик кийимда эмас экан. Лекин кийинишда, ҳам одоб аҳлоқ меъёрларига амал қилиш 
лозим. Тиззадан анча юқорида кийилган юбка, кўйлак, ёки шим, ярим яланғоч кийимлар 
маданият белгисими, урфми, модами? Ҳозирги пайтда келинлар ҳам хатто миллийликни 
унутиб, уйда футболка ва шим кийиб юришига нима дейсиз? Бу кийимларни кийишда ота-
она фарзандларига эрталаб уйдан ўқишга ёки ишга чиқиб кетаётганда эътибор бериши 
мақсадга мувофиқ. Ота-она болаларига оқ-қорани ажратишни, мустақил фикрини 
билдиришни, воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилишни ўргатиши лозим. Ака-ука, опа-сингиллар 
оила аъзолари орасида ўзаро ҳурматни шакллантириш, шунингдек, оилада аҳиллик, ор-
номус, шукроналик ҳисси, миллий ғурур, андиша каби хислатларни шакллантириш зарур. 
Ўзбек халқига хос бўлган қадриятлар: фарзандларнинг ота-она олдида ўзини тутиши, 
отанинг, аканинг кўзига тик қарамаслик, унга гап қайтармасик, келиннинг қайнонага гап 
қайтармаслиги ва бошқаларни фарзандларимиз онгига сингдириш даркор. Ана шундай 
салбий ҳолатларнинг ҳаётда ҳали ҳануз тез-тез учраб туриши бизнингча, бу Ғарб 
сериалларига кўр-кўрона тақлид орқали рўй бермоқда. 
Ҳозирги вақтда ота-оналарнинг ҳаддан ташқари бандлиги туфайли, фарзандига 
эътиборсиз, фарзандлар телевизор олдида, ёки телефон ўйинлари билан банддир. Турли 
хорижий фильмлар, сериаллардан улардаги Европа менталитетига хос бўлган удумлардан 
болаларни асраш лозим. Сериалларни оилавий кўраётганда ундаги воқеа-ҳодисаларни тўғри 
таҳлил қилиб, оиланинг катта ёш вакиллари фарзандларга ибратли жойларини кўрсатиб 
бериши, салбий хулқ-атвор жиҳатларидан ҳазар қилиш, нафратланиш ҳисларини 
шакллантирмоқ даркор. 
Оммавий ахборот воситаларида миллийликни тарғиб қилиш зарур. Боланинг 
ёшлигидан тўғри, нотўғрини, ҳалол ва ҳаромни ажрата олиш, маълумотларни фильтр 
қилишга ўргатиш мақсадга мувофиқ. 
Шундай қилиб, биз фарзандларимизни ўзининг миллий тилини чуқур билган, кўпгина 
хорижий тилларни ўрганган, ўзининг илми, билими орқали ўз ватанини дунёга танита 
оладиган, ўз миллатини, халқини қадрлайдиган инсон сифатида вояга етказишимиз, миллий 
ифтихор туйғусини уларга болалик чоғларидан сингдиришимиз, ўзга халқлар ва уларнинг 
маданиятини ҳам ҳурмат қилувчи киши сифатида байналминаллик руҳида тарбиялашимиз 
зарур. 
Адабиётлар: 
1. Нишанова З.Т., Алимбаева Ш., Атабаева Н.Б., Байкунусова Г.Ю. Шахс тарбиясида миллий 
хусусиятларни ривожлантиришнинг услубий жиҳатлари. Т. 2019. -64 б. 
2.Нишанова З.Т., Алимбаева Ш., Атабаева Н.Б., Байкунусова Г.Ю. Ўқувчиларда миллий 
хусусиятларни тадқиқ этишнинг илмий-услубий асослари. - Т.: Адабиёт учқунлари. 2018. -
125 б. 
3. Стефаненко Т.Г. Этнопсихология.-М.: Аспект-Пресс. 2009.-368 с. 
4. grandars.ru 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish