ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
311
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
“чекиниш” кўзга ташланади. Айниқса, бу салбий ҳолат рус гуруҳларида таҳсил олаётган
фарзандларимизда кучли сезилади. Ҳозирда кўпчилик ота-оналар фарзандларини рус
гуруҳларига ўқишга беришмоқда. Фарзандларимиз турли тилларни билиши, уларнинг
дунёқарашининг кенг бўлишига замин ҳозирлайди.Рус гуруҳларида таҳсил олаётган болалар
билан ўзбек гуруҳларида таҳсил олаётган болаларнинг шахс, характер хусусиятларида
тубдан фарқ қилади. Бу икки миллатнинг тилидаги фарқлардан бошланади. Ўзбекларда ота-
онасига, ўзидан катталарга ”Сиз” деб мурожаат қилишса, рус миллатида ўзига яқин
қариндошлар, ҳатто ота-онасига ҳам “Сен” деб мурожаат қилишади. Рус гуруҳларида таълим
олган фарзандларда эгоизм, мустақил фикр кучли шаклланган бўлади. Шунинг учун рус
гуруҳларида таҳсил олаётган фарзандларимизга миллий хусусиятларни оилада, дарсларда
ўргатиш инкультурацияни амалга ошириш лозим.
Инкультурация шахсга миллий маданиятидаги урф-одатлар ва маросимларни
ўргатишни ўз ичига олади. Бу инсон ва унинг маданияти ўртасидаги ўзаро алмашинув
жараёнида рўй беради, бунда бир томондан, маданият инсон шахсиятининг асосий
хусусиятларини белгилайди, иккинчи томондан, инсон ўз маданиятига таъсир қилади.
Инкультурация инсоннинг асосий кўникмаларини шакллантиришни ўз ичига олади, масалан,
бошқа одамлар билан алоқа қилиш турлари, ўзларининг хатти-ҳаракатлари ва ҳис-
туйғуларини бошқариш шакллари, асосий эҳтиёжларни қондириш усуллари, дунёнинг турли
ҳодисаларига баҳо бериш ва бошқалар. Инкультурация натижасида одамнинг маълум бир
маданиятнинг бошқа аъзолари билан ҳиссий ва хулқ-атвор ўхшашлиги ва бошқа маданият
вакилларидан фарқи пайдо бўлади. Инкультурация жараёни социализация жараёнига
қараганда мураккаброқ ва ҳаётнинг ижтимоий қонунларини ассимиляция қилиш маданий
меъёрлар, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни ўзлаштиришдан анча тезроқ тарқалишда
одатда иккита асосий босқич фарқланади - бирламчи (бошланғич ва иккиламчи (катталар).
Боланинг туғилишидан бошлаб, ўсмирликкача давом этадиган бошланғич босқич
болаларни тарбиялаш ва таълим бериш жараёнидир. Бу даврда болалар ўз маданиятининг энг
муҳим элементларини ўрганадилар, нормал ижтимоий-маданий ҳаёт учун зарур бўлган
кўникмаларни эгаллайдилар. Инкультурация жараёнлари асосан йўналтирилган тарбия ва
қисман ўзларининг тажрибалари асосида амалга оширилади.
Инкультурациянинг иккинчи даражали босқичи катталар учундир, чунки инсоннинг
маданиятга кириши инсон етуклик ёшига етганда тугамайди. Вояга этган одам бир қатор
муҳим фазилатларга эга бўлган шахсдир, жумладан:
жисмоний камолотга эришиш танаси томонидан, қоида тариқасида, наслни кўпайтириш
қобилияти шаклланган қобилиятдан бир оз кўпроқ;
маиший ва ижтимоий меҳнат тақсимоти соҳасида ўз ҳаётини таъминлаш кўникмаларини
ўзлаштириш;
турли хил маданий гуруҳлар таркибидаги амалий фаолият орқали етарли миқдордаги
маданий билим, кўникма ва ижтимоий тажрибани ўзлаштириш;
меҳнат тизимини тақсимлашда катталар иштирокчиларидан иборат бўлган ижтимоий
жамоалардан бирига тегишли.
Ушбу даврда қўзғалиш парчаланиб кетган ва яқинда пайдо бўлган маданиятнинг
баъзи элементларига – инсон ҳаётини тубдан ўзгартирадиган ихтиро ва кашфиётларга ёки
бошқа маданиятлардан олинган янги ғояларга тегишли.
Ҳар бир миллат вакили ўз она тилини ҳеч қачон йўқотмаслиги керак. Айрим рус
гуруҳларида таҳсил олаётган болалар уйда ҳам рус тилида мулоқотни амалга оширишади.
Бунга ота-она ҳам хурсанд, гўё “фарзандим” рус тилида бемалол гаплашаяпти” – деб, камига
ота-она ҳам фарзанди билан русча гаплашишни бошлайди, ўзида психологик тўсиқ бўлса,
шуни бартараф этиш, гўё “рус тилида оғзаки нутқни” ривожлантириш учун деб баҳоланади
юқоридаги хатти-ҳаракатлар. Охир-оқибат фарзанд ўз она тилида гаплашишдан
ийманадиган, уяладиган бўлиб боради. Чунки унда русча тафаккур тарзи шаклланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |