РУС ГУРУҲЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАРДА МИЛЛИЙ
ХУСУСИЯТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Нишанова З.Т. – пс.ф.н.,проф., ТДПУ, Ўзбекистон.
Аннатация:. Мақолада шахсда миллий хусусиятларнинг шаклланишида ижтимоий
когнитив тажриба ва унинг компонентлари таҳлил қилинган. Шунингдек, рус гуруҳларида
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
310
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
таҳсил олаётган фарзандларимизда миллий хусусиятларни ривожлантиришдаги муаммолар
ва уларнинг ечимига эътибор қаратилган.
Таянч сўзлар: ўқувчи, миллий хусусият, рус гуруҳи, шахс, қадрият, хулқ-атвор, оила,
ижтимоийлашув.
Аннотация. В статье анализируется социально-когнитивный опыт и его компоненты
в формировании национальных особенностей личности. Вместе с тем, уделяется внимание
проблемам и его решении в развитии национальных особенностей учашихся русских групп.
Ключевые слова: ученик, национальная особенность, русская группа, личность,
ценность, поведение, семья, социализация.
Annatation: The article analyzes the social and cognitive experience and its components in
the formation of national personality characteristics. At the same time, attention is paid to problems
and its solution in the development of national characteristics of pupil in Russian groups.
Keywords: student, national identity, russian group, personality, value, behavior, family,
socialization.
Ота-боболаримиздан бизга қолдирилган бой маънавий меросни авайлаб асраб, уни
замонавий илм фан ютуқлари билан ижодий бойитиб, келажак авлоднинг тафаккури,
дунёқарашини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантириб, уларнинг
бунёдкорлик фаоллигини ошириш — мустақиллик пойдеворини мустаҳкамлашнинг асосий
гаровидир.
Ўсиб келаётган ёш авлодда миллий хусусиятларни шакллантириш, дастлабки
ижтимоийлашув институти ҳисобланмиш, оилада миллийликнинг илк куртакларини
ривожлантириш ота-оналар, биз катталар олдида турган долзарб муаммолардан биридир.
Миллий хусусият – бу омма психологиясининг муҳим қисми бўлиб, унинг ижтимоий
онгини белгилаб беради. Миллий хусусиятлар муайян этник гуруҳга мансуб бўлган шахс ёки
гуруҳнинг ижтимоий онги, эътиқоди, ахлоқий қарашлари билан боғлиқ равишда унинг хулқ-
атворида намоён бўладиган реал ҳодисадир. Миллий хусусиятлар шахснинг миллий
характерини шаклланишига хизмат қилади. Миллий характер шахснинг этник мансублиги
негизида шаклланувчи индивидуал психологик хусусиятидир.
Психологик манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, шахсда миллий хусусиятларнинг
шаклланиши ижтимоий когнитив тажриба асосида амалга оширилади. Бунда:
1) Когнитив тажриба – билиш субъекти психикасида теварак-атрофидаги нарсаларнинг
барқарор жиҳатларини қайта тиклашга кўмак берадиган, ахборотни идрок этиш, сақлаш ва
тартибга солинишини таъминлайдиган ментал тузилмалардир. Уларнинг асосий вазифаси
турли даражадаги актуал таъсирлар хусусидаги ахборотни тезкор қайта ишлашдан иборат.
Когнитив тажриба архетипик тузилмалар, ахборотни кодлаштириш усуллари, когнитив
лойиҳалар, семантик тузилмаларда намоён бўлади.
2) Метакогнитив тажриба – бу ахборотни қайта ишлаш жараёнини ихтиёрсиз ва
ихтиёрий равишда идора қилишни амалга ошириш имконини берадиган ментал тузилмадир.
Унинг вазифаси – индивидуал интеллектуал заҳиралар ҳолатини назорат қилиш ва
интеллектуал фаолият йўналишини коррекция қилишдан иборат. Метакогнитив тажриба
ихтиёрий ва ғайриихтиёрий интеллектуал назорат, метакогнитив огоҳлик каби тузилмаларда
намоён бўлади.
3) Интенционал тажриба – бу интеллектуал фаолликнинг танланувчанлик негизида
ётадиган ментал тузилмалардир. Уларнинг асосий вазифаси муайян предметли жабҳа
танловининг субъектив мезонларини шаклланишида, ечим йўналишини аниқлашда,
ахборотнинг маълум бир манбааларига таянишга мойилликда иштирок этишдир.
Интенционал тажриба эътиқод, дунёқараш, муносабатларда мавжуд.
Ҳозирги даврда глобаллашув жараёнида интернет ва оммавий ахборт воситаларининг
таъсири натижасида фарзандларимизни миллий руҳда тарбиялашда бир оз “оқсаш”,
Do'stlaringiz bilan baham: |