ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
319
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Шу тариқа, бошланғич синф ўқитувчисининг психограммаси (мутахассисга
психологик талабларни ҳамда шахсий ва психологик-физиологик сифатларни қамраб
олувчи) яхши ўрганилган бўлиб, мазкур тадқиқот иши доирасида бошланғич синф
ўқитувчисининг касбий компетентлиги янада батафсил ишлаб чиқилди.
Ҳар бир мамлакат, касбий соҳадаги ўз устуворликларидан келиб чиққан ҳолда,
ўқитувчининг муайян компетенцияларини белгилайди. Ҳозирги кунда бизнинг
мамлакатимизда таълим соҳасига компетенциялар даражасидаги талаблар етарлича
шакллантирилмаган ва илмий ишлаб чиқиш босқичида ҳисобланади. Шунга қарамай,
бошланғич синф ўқитувчиси касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоси кам
ўрганилгандир. Олий талим тизимида ўқитувчиларнинг касбий тайёргарликларининг
сифатини белгиловчи умумий мезонлар ва кўрсаткичларни ишлаб чиқиш зарурати юзага
келган.
Миллий педагогика ва психологияда педагог касбий компетентлигининг моҳияти,
мазмуни ва структурасини белгилашга турлича ёндашувлар мавжуддир.
Айрим муаллифлар (А.А.Бодалев, Ф.Н.Гоноболин, Н.В.Кузьмина ва бошқалар)
мазкур муаммони психологик нуқтаи назардан ўрганишни таклиф этадилар, бошқалар эса
(Н.Н.Лобанова, А.К.Маркова, В.А.Сластенин ва бошқалар) педагогнинг шахсий тавсифлари,
касбий аҳамиятли сифатларига урғу берадилар, учинчилар (Э.Ф.Зеер, Г.М.Романцев,
В.А.Болотов, В.В.Сериков ва бошқалар) касбий компетентликни асосий малакалар беш
гуруҳидан бирига киритадилар, тўртинчилар (А.А.Деркач, Г.Н.Подчалимова ва бошқалар)
касбий компетентликни ўқитувчи фаолиятининг профессионаллиги структурасида
белгилайдилар.
«Ўқитувчининг касбий компетентлиги» ва баъзан синоними сифатида қўлланиладиган
«педагогик
компетентлик»
атамаси
психологик-педагогик
адабиётда
кўпинча
қўлланилмоқда. В.А.Адольфнинг тадқиқотида ўқитувчининг касбий компетентлиги умумий
шахсий ҳосила сифатида ифодаланган. У касбий компетентликни маҳсулдор педагогик
фаолиятга тайёрлик сифатида таърифлайди. Муаллиф касбий компетентлик структурасига
қуйидагиларни: назарий-методологик, маданиятшунослик, фанга оид, психологик-педагогик
ва технологик компонентларни киритади.
В.А.Адольф томонидан берилган ўқитувчининг касбий компетентлиги компонентли
таркибининг
тавсифи
ўқитувчининг
касбий
компетентлигини
ривожлантириш
босқичларининг мантиқини, уларнинг мазмуни ва даражали структурасини англашга ёрдам
беради.
Педагогнинг касбий компетентлигини тадқиқ этишга бағишланган бошқа ишларда
унинг қуйидаги турлари фарқланади:
- махсус компетентлик – касбий фаолиятни етарлича юқори даражада эгаллаганлик,
ўзининг келгуси касбий ривожланишини лойиҳалаш қобилияти (С.Б.Елканов, Э.Ф.Зеер,
А.К.Маркова, В.Г.Пищулин, К.К.Платонов ва бошқалар);
- ижтимоий компетентлик – ҳамкорликдаги (гуруҳли, жамоавий) касбий фаолиятни,
ҳамкорлик, шунингдек мазкур касбда қабул қилинган касбий мулоқот усуллари, ўзининг
касбий меҳнати натижалари учун ижтимоий масъулиятни эгаллаганлик (Н.В.Бодягина, Н.Ю.
Клименко ва бошқалар);
- аутокомпетентлик – ўзининг ижтимоий-касбий тавсифларини тўғри ифодалаш ва
касбий деструкцияларнинг бартараф этиш технологияларини эгаллаганлик (Н.В.Кузьмина,
М.И.Лукьянова ва бошқалар);
- экстремал касбий компетентлик – тўсатдан мураккаблашган, авария шароитларида,
технологик жараёнлар бузилганлигида ҳаракат қилиш қобилияти (О.Н. Шахматова ва
бошқалар) ва бошқалар.
Ажратилган касбий компетентликларнинг бундан турли-туманлигига қарамай, ҳеч
бир муаллиф уларни таснифлаш мумкин бўлган умумлаштирувчи мезонлар учун асосларни
Do'stlaringiz bilan baham: |