Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЎҚИШ ИСТАГИНИ



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet356/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЎҚИШ ИСТАГИНИ 
ФАОЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШНИ ЎРГАТИШНИНГ 
АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ 
 
Норматова Г. –катта ўқитувчи, СурВХТХҚТМОҲМ, Ўзбекистон. 
 
Аннотация: Мақолада таълимининг илк босқичида бошланғич синф ўқувчиларида 
ўқиш истагини фаоллаштириш орқали ўқувчиларга мустақил фикрлаш малакаларини 
шакллантиришнинг айрим масалалари ёритилган, бу педагогик ёндащувга оид муҳим 
услубий тавсиялар берилган. 
Таянч сўзлар: мотив, ўқиш истаги, мустақил фикрлаш малакаси, онгли дунёқараш, 
жамоавий иш, янгича тафаккур, ижодий тафаккур, “Мустақил фикрлашни ўрганаман” 
дастури. 
Аннотация: В статье рассматриваются некоторые вопросы формирования у учащихся 
навыков самостоятельного мышления путем активизации желания читать у учащихся 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
315 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
начальных классов на начальных этапах обучения, что дает важные методические 
рекомендации для педагогики. 
Ключевые слова: мотив, желание читать, навыки самостоятельного мышления, 
сознательный кругозор, командная работа, инновационное мышление, креативное 
мышление, программа «Учимся думать самостоятельно». 
Annotation: The article deals with some issues of the formation of independent thinking 
skills in students through the desire to learn in the first stage of education in primary school, 
provides important methodological recommendations in this area.
Key words: motive, desire to read, independent thinking skills, conscious outlook, 
teamwork, innovative thinking, creative thinking, "Learning to think independently" program. 
Тaълим-тaрбиянинг ривожлaниши вa кўлaмини кенгaйиб бориши ҳозирги дaвр 
ўқитувчилaригa aмaлий билимлaрни чуқурроқ сингдирилишини тaқозо этмоқда. Шу асосда 
ҳар бир ўқувчи муваффақиятга эриша олиши учун қулай бўлган ўқув вазиятини вужудга 
келтириш инновацион ёндашув орқали таъминланади.
Таълим илк босқичида бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш истаги орқали ўқувчида 
мустақил фикрлаш малакаларини шакллантириш ўқитувчидан катта куч ва ўзига хос 
маҳоратни талаб этади.
Фикрлаш кўникмаси ўқувчиларда ўз-ўзини англаш, келгуси ҳаѐт йўлини тўғри 
белгилаш, маънавий ва ахлоқий қадриятлар моҳиятини тўғри англашга, турли муаммоли 
вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, болалар ўқитувчи раҳбарлигида ишлаганда тез 
мушоҳада қиладилар. Бу ҳол эса, инсонда фақат шахсий манфаатлар доирасида фаолият 
юритиш билан чекланиш, ижтимоий муаммоларни тушунмаслик ва уларни ҳал қилишга 
лаѐқатсизлик каби салбий хусусиятларнинг шаклланишига ва оқибатда фикрий қарамликка 
олиб келади.
Бу ҳолга ўрганиб қолмасликлари учун кўпроқ ўқувчиларнинг ўзларида ўқиш истагини 
пайло қилиш орқали мустақил ўйлашга даъват этиш анчагина самарали усулдир. 
Ўқувчиларнинг фикр доираси онгли дунёқарашини ўстириш уларни эркин 
тингловчидан эркин иштирокчига айлантирмоқ ниҳоятда муҳимдир. Ана шу вазифани 
уддалашда ўқувчининг мустақил фаолияти кўпқиррали самара келтиради.
Маълумки, 1-4- синфларда 
ўқиш 
дарсларида 
ўқувчиларга 
ўқиш 
истагини 
шакллантириш ва мустақил фикрлашга ўргатиш асосий иш тури сифатида матн устида 
ишлаш муҳим фаолият тури саналади.
Ўқиш дарсларида мустақил фикрлаш - бу ҳар бир матн мазмунини таҳлил қила олиш, 
унда тасвирланган воқеа - ходисалар ва қаҳрамонларга ўз муносабатини билдириш, матн 
мазмунига оид янги вазиятлар яратиш, мушкул вазиятда ўзига йўл топа олиш фаолиятидир. 
Мустақил фикрлаш қобилияти эса нутқнинг қай даражада ривожланганлигига ҳам боғлиқ. 
Болаларни бошланғич синфларданоқ мустақил фикрлашга ўргатиш қўйилган ҳар бир 
муаммони ўзгалар ёрдамисиз ҳал эта олиш қобилиятини ривожлантиради. 
Ҳар куни оз-оздан бўлса ҳам, ўқувчиларга мустақил иш турини бажаришга ўргатиш 
учун, даставвал, уларни мустақил фаолиятга руҳан тайёрлаш, уларнинг ўз фикрига ишонч 
ҳиссини туйиш лозим. 
Ўқувчиларни ақлий тараққий эттиришнинг шартларидан бири ўз топшириқларини 
тўла "эслаб қолиш", бажариладиган ишнинг мақсадини тушуниш, тасаввур қилган ҳолда, 
унинг режани белгилаш ва иш усулини танлаш, йўл қўйилган хатоларни мустақил топа олиш 
ва уни тузата билишларига алоҳида эътибор бериш муҳим юмушдир. 
Ўқувчиларнинг топшириқни тез, тўғри бажариш учун қулай усулларни танлаш, ишга 
ижодий ёндашиш, уни ташкил этиш учун доимо етакчи саволлар бериб, таянч сўзлар тавсия 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish