ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
292
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
касб танлашдаги мустақиллиги, умр йўлдош танлашда мустақиллиги учун ота-оналар билан
баъзан кураш олиб боришнинг хуш келмаслиги.
3. Ота-оналар ичкиликка ружу қўйиши ёки ор-номусни йиғиштириб қўйиб, бузуқчилик
қилиши.
4. Баъзи болаларни меҳнат қилишга ўргатилмаганлиги ва бунинг оқибатида енгил-елпи
ҳаётга ўрганиб қолиши .
5. Айрим ёшларнинг фарзандлик бурчини унутиб қўйиши.
6. Ота -оналарнинг психологик -педагогик билим савиялари етарли даражада эмаслиги
натижасида юзага келадиган келишмовчиликлар.
7. Оила тарбиясининг деструктивлиги оила аъзоларининг ота-оналик масалалари
бўйича келишмовчиликлари, номувофиқлик, болалар учун талабларни ошириши, таҳдид,
тез-тез ишлатиш.
Ота-оналар ўртасидаги зиддиятлар оқибатида болаларнинг шахсий хусусиятларига ўз
таъсирини ўтказади. Уларга хулқ-атвор қоидаларини бузиш, ота-оналарнинг тавсияларига
эътибор бермаслик, шунингдек, итоатсизлик, ўжарлик, эгоизм ва ўзбошимчалик,
такаббурлик, дангасалик ва бошқа салбий хислатларни ўзида мужассам этади.
Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
- ота-оналар ва фарзандлар муносабатларининг оптималиги;
- ота-оналар фарзандларнинг қизиқишларини ҳисобга олиши, фарзандлар эса ота
оналар билан ахборот алмашуви;
- ота-оналар фарзандлар ташвишлари пухта ўрганиши;
- фарзандларнинг хулқ-атвори, ҳаётий интилишлари оиладаги низоларга сабаб бўлади
ва шу билан бирга, ота-она ўртасидаги салбий муносабатлар ҳам болага таъсир қилади, ота-
оналар болалар манфаатларини пухта ўрганиш эмас, балки болалар истагини ҳис қилиши
керак.
Кўпгина оилаларда ўсмир ёшдаги болалар билан ота-оналар ўртасидаги низолар
келиб чиқади. Тадқиқотлар натижасида ота-оналар билан ўсмирлар ўртасидаги низоларни
қўйидаги турларга ажратган.
1. Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг беқарорлиги;
2. Версалитий (яъни қарама-қаршилик, фикрларни хилма-хил мавжудлиги);
3. Автономия (яъни мустақил иш қилиш, ўзбошимчалик);
4. Якка ҳокимлик (ва ҳар қандай низода ғалаба қозониш истаги).
Шунга асосланиб, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низоларнинг бартараф
этишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
болаларнинг ёш психологик хусусиятларини ҳисобга олиш, уларнинг эмоционал
ҳолатларини тушуниш, ота-оналарнинг педагогик маданиятини такомиллаштириш;
оилада жамоавий муҳитни яхшилаш , муайян даражада мажбуриятларни биргаликда
ўзаро ёрдам бериш анъаналари асосида ташкил этиш;
болани истеъдоди ривожланаётган даврда тўсиқларни олдини олиш;
таълим муасасаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлган кўйиш;
боланинг ички дунёсига қизиқиш, уларнинг ташвишлари ва севимли машғулотларига
жалб қилиш;
Психологларнинг фикрича, ёш болалар билан келишмовчиликлар юз берганда ота-
оналар низоларни конструктив ҳал қилиш усулларни қўллашлари мумкин
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки бугунги кунда ҳар бир оилавий низоларга
оилавий тарбиянинг аҳамияти жуда беқиёс. Жамиятимиз хар томонлама етук инсонни
шакллантириш талаблари ортиб бораверади. Бу эса оилада болага эстетик, жинсий тарбия,
ахлоқий тарбия бериш сифати ва кўламини ошириш талабини қўяди. Таълим-тарбия, одоб-
ахлоқ
болаликдан
берилгани
маъқул.
Расулуллоҳ
(с.а.в.): “Биронтангиз
Do'stlaringiz bilan baham: |