ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
291
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2. Малофеев Н.Н. “Развитие системы специального образования в России в условии
переходных процессов общества”-Москва-1996
3. Малофеев Н.Н. Почему интеграция в образовании закономерна и неизбежна// Альманах
ИКП РАО, 2007. №11.
4. Сулейманова Р.А., Хакимжанова Г.А. Зарубежный и отечественный опыт включения
детей с особыми нуждами в общеобразовательный процесс: проблемы и пути решения. –
Алматы: КАПринт, 2001.
ОИЛАДАГИ НИЗОЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Нарзикулова Д.– PhD, НавДПИ, Ўзбекистон.
Аннатация: Мазкур мақолада замонавий шароитда оилада ижтимоий низоларнинг
келиб чиқиш сабаблари, турлари ҳамда низоларнинг бартараф этиш усулларни кўрсатиб
ўтилган.
Калит сўзи: оила, ижтимоий низо, вазият, ота-она ва фарзанд ўртасидаги низо,
версалитий, автономия.
Ўзбекистон Республикаси Коституциясининг 63-моддасига кўра , оила жамиятнинг
асосий бўғини ҳисобланади ҳамда давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига ега.
Оила –муқаддас . Унинг осойишталиги ,мустаҳкамлигини таъминлаш, турли ноҳуш
ҳолатларнинг олдини олиш каби масалаларда кекса авлод тарбиясига суяниш , ёшлар
тарбиясида маҳалла фаолларининг таъсирини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Фарзанднинг
одобли,
оқибатли
бўлиб
улғайиши
учун
оилада
миллий
қадриятларимизга таянилган тарбия муҳити бўлиши керак. Шу боис ота-боболаримиз ўғли
уйлаб, қиз чиқараётганда бўлғуси оиланинг тинчлиги, мустаҳкамлигини сақлашга астойдил
ҳаракат қилган. Бугун айрим ҳолларда ёшлар орасида ҳаётни енгил-елпи тасаввур қилиш,
оила муқаддас еканини тушуниб етмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди . Ёш оилалар
орасида арзимас сабаблар билан ажралишлар кўпаймоқда. Оқибатда бегуноҳ болалар етим
бўлиб, ота-она тарбиясидан четда қолмоқда. Бунинг сабабларини таҳлил қилганда , оиладаги
носоғлом муносабат, қайнона-келин , ер-хотин ўртасидаги жанжаллар ана шундай
ажримларга олиб келгани маълум бўлмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш , уларга
қарши курашишда маънавият ва маърифат , миллий қадриятларимизнинг ўрни беқиёс. Бунда
ибратли оила, кўпни кўрган нуронийлар кўмагидан фойдаланамиз.
. Бугунги кунда жуда кенг тарқалган ҳодиса бу оилавий низолар. Турмуш
қурганларнинг аксарияти кўпинча оилавий муносабатларнафақат яшаш ва фарзанд
туғилиши, балки бир-бирига ғамхўрлик қилиш,тушуниш ва бахт беришга бўлган қобилятига
боғлиқдир. Хўш оилада психологик можаро мавжудми ? Қарама-қаршилик ҳолати қрама -
қаршилик, баъзан душманлар, еҳтиёжлар, қарашлар, фикрлар, қизиқишлар билан
тўқнашувдир. Ҳар қандай оиладаги низоларни келтириб чиқарадиган бир нечта умумий
типик сабаблар мавжуд. Бунга қуйидагилар киради: хаётда умуман бошқача қарашлар;
тўпланган эҳтиёжлар;
хиёнат; турмуш ўртоқнинг худбинлиги;.хаддан ташқари рашк
қилиш.
Оиладаги ижтимоий низолардан бирини биз кўришимиз мумкин, бу ота - она ва
фарзандлар ўртасида юзага келадиган низолар;
Бундай келишмовчиликлар учун замин бўлиб қуйидагилар хизмат қилади
1. Дунёқарашлар орасидаги мавжуд фарқни ҳисобга олинмаслиги;
2. Ёшларнинг бўш
вақтини мустақил ташкил этиши, дўстлар танлашдаги
мустақиллиги, ҳиссиёт соҳасидаги мустақиллиги, модага, бугун кун талабига мос кийиниши,
Do'stlaringiz bilan baham: |