Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 
267 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
улар ўқувчиларни ҳам жисмонан, ҳам ақлан-руҳан баркамол этиб тарбиялашда етакчи 
омиллардан ҳисобланади.
Аждодларимиз ўғил-қизларини баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга интилар экан, 
унинг энг самарали, таъсирчан воситаси миллий ўйинлар эканлигини чуқур англаб етишган. 
Шу сабабли халқ ўйинлари яратилган. 
Миллий халқ ўйинлари жисмоний тарбия ва спорт йўналишида:
- ёшларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб вояга етишларини 
таъминлайди;
- ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спортга нисбатан қизиқиш ва иштиёқларини 
янада оширади;
- ёшларда жисмоний тарбия ва спорт маданияти шаклланиши билан бир қаторда 
уларнинг халқимиз миллий урф-одат, анъана ва қадриятларига оид билим-малакалари 
ортади, бу эса уларда ватанпарварлик, халқпарварлик хислатларини қарор топтиради ва ҳ.к. 
Маълумки, ҳар ўйиннинг ўз иштирокчилари ва томошабинлари бор. Чиллак, ошиқ, 
кўчмак, пиёда пойга, арқон тортиш, капани кўтариш, узунликка сакраш, кураш, кўпкари, 
така лов-лов, кес-кес, оқсуяк, оҳува, яшинмачоқ, тўпиқ, олтин қовоқ, чавгон, каклик ёхуд 
хўроз уриштириш шундай ўйинлардан саналади. "Ёш ўқувчилар бир-бириман талашиб, 
белги чизиб ошиқ ўйнаса, қишлоқ-қишлоқ тараф бўлиб беллашиб, бўз ўқувчилар ўйнаётир 
чилликди",-дейилади халқ достонларида.
Бу каби ўйинларни дарсда ва синфдан ташқари тадбирларда фаол ташкил этиш, бу 
орқали ўқувчиларда жисмоний ҳамда умуминсоний сифатларни камол топтириш жисмоний 
тарбия ва спорт мураббийларининг педагогик фаолияти билан узвий боғлиқ, албатта. 
Шундан келиб чиқиб, ўқитувчи ва мураббийлар: 
- миллий халқ ўйинларига ҳамоҳанг равишда халқимизнинг миллий қадриятлари, одат 
ва анъаналари, фольклори билан ҳам яқиндан таниш бўлиши, ўқувчиларга айни билимни 
бериш учун ўз устида ишлаши; 
- ўйинларни ташкил этиш жараёнига ижодий ёндашиши, унинг мазмун ва сифатини 
янада ошириш йўлидан бориши;
- дарс жараёнида ва дарсдан ташқари машғулотларда халқ ўйинлари учун муносиб 
шароит ярата билиши, ўйин майдонини ўйин қоидаларига муносиб даражада жиҳозлай 
олиши; 
- ўйинларни ташкил этишда нафақат маҳаллий хусусиятлардан келиб чиқиши, балки 
мамлакатимизнинг қайси ҳудудидаги ўйин бўлишидан қатъий назар, уни машғулотлар 
кесимида ташкиллаштириши, ўқувчиларга ўргатиши, бошқача айтганда, ўйинларнинг “халқ 
ўйинлари географияси” шкаласи асосида ўтказмоғи;
- халқ ўйинларини ўйнатиш орқали, аввало, уларда маънавий-маърифий, жисмоний-
маданий сифатларни шакллантиришга асосий эътибор қаратиши лозим ва ҳ.к.
Ўйинларга мураббий раҳбарлик қилар экан, «Ўйин раҳбари ўқувчилар жамоасини 
яхши билиши, ҳар бир ўйиннинг мазмуни ва қоидалари билан муфассал танишиши, юксак 
педагогик маҳоратга эга бўлиши лозим. Шундагина у ҳаракатли ўйинлардан кўзланган 
таълимий ва тарбиявий мақсадларга эриша олади». 
Юқоридан хулоса қилиш керакки, болалар спортини ривожлантиришда халқ 
ўйинларининг сифат ва самарадорлигини оширишда жуда кўп хусусиятлари бор уларнинг 
турлари ранг-баранг. Хусусан, «Тортишмачоқ», «Беркинмачоқ», «Гувала узатиш», 
«Чавандозлар», «Овчилар ва ўрдаклар», «Ким кучли?» каби ва яна бир қатор халқ 
ўйинларидан спорт соатларида самарали фойдаланиш ўқувчиларда, аввало, жисмоний 
сифатларни, иккинчидан, улар ўртасида ўзаро жипслик, жамоавийлик, аҳиллик, 
бағрикенглик фазилатларини қарор топтиради. Зеро, халқ ўйинлари – баркамоллик, юксак 
одоб-ахлоқ мезонидир.



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish