ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
268
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда.-Т.: Ўзбекистон, 1999.- 73 б. Б:3
2. М.Аслонова. “Таълим жараёнида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусидаги
номзодлик диссертацияси. Навоий-2008. 155 б. Б:31-34.
ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АМАЛИЙ
ТАЪЛИМ ВОСИТАСИ СИФАТИДА
Мухамедова Х.Б.– ўқитувчи, Қодирова М.– талаба, ТДПУ, Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада технология таълими дарсларини ахборот технологияси
воситалари орқали ташкил этиб, таълим самарадорлигига эришиш ҳақида маълумотлар
берилган
Калит сўзлар: педагогик, ахборот технологиялари, технология, метод, ўқув-ахборот
тизими, компонент, мультимедия, “инсон компьютер”.
Аннотация: В этом статье дана сведения о достижение эффективности образования с
использованием средств информационных технологий
на уроках технологии.
Ключевые слова: педагогическая, информационная технология, методика, учебно-
информационная система, компонент, мультимедиа, “человек-компьютер”.
Annotation: In this article is given information which organizing of labour education using
informational technology then developing effectivness of education.
Keywords: pedagogical, information technology, methodology, educational information
system, component, multimedia, “human-computer”.
Педагогик жараён педагогик тизимнинг асосий роль ўйновчи қисмидир. Педагогик
тизим эса бир нечта компетентларни ўз таркибига мужассамлаштирган ўзгаришларда ҳам
барқарор бўлган янгилик киритилганда ўз кучини олдинги хусусиятини йўқотиб янги
хусусиятларини ҳосил қилувчидир.
Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш билан
шуғулланувчи технологияларни компьютерлар асосида жорий этиш, яъни белгиланган
фаолият турини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминотни
юритиш мажмуаси ахборот технологияси деб юритилади.
Ўқув жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш тўлалигича қонуниятга мос
ҳодисадир. Фақат таълимда улардан фойдаланишнинг самарадорлиги ўқитувчи – ўқувчи
ўзаро алоқаси тизимида келиб чиқадиган мураккаб ўзаро алоқаларнинг ўрнини босиши,
ҳақидаги аниқ тасаввурлар билан боғлиқ. Ахборот технологиялари ўқитишнинг мақсад ва
мазмунини ўзгартиради, унинг янги методлари ва ташкилий масалалари пайдо бўлади.
Замонавий технологиялари (электрон почта, интернет, Web-технология, мультимедия
технология, масофавий ўқитиш ва бошқалар) ўқув жараёнида фойдаланиш уларнинг илмий-
методик асосларини чуқур ўрганишни талаб этади. Жумладан бу жараёнга “инсон -
компъютер” тизими сифатида қараш бир қатор ўз ечимини кутаётган муаммоларни келтириб
чиқаради. Бу тизимда, бошқа ҳар қандай тизимдаги каби бошқарувчи ва бошқарилувчи
объектлар бўлиб, улар орасида тўғри ва тескари алоқалар мавжуддир. Ушбу тизимга янги
объект сифатида киритилган ва ахборот технологиясининг асосини ташкил этган замонавий
компъютер ўқув жараёнидаги алоқалари ўз таъсирини ўтказади, бу эса ўз навбатида таълим
бериш методида маълум ўзгаришларга олиб келади.
Педагогик тизимда мақсаддан натижагача бўлган жараёнда метод, шакл, мазмун,
технология, воситалар мослик даражасининг кўп ёки камлиги педагогик жараённинг
самарасини билдиради. Бир қанча педагогик олимларнинг фикрича педагогик ва ахборот
Do'stlaringiz bilan baham: |