Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
262 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
компетенцияларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ижтимоий-шахсий, иқтисодий, 
ташкилий-бошқарув, умумилмий, умумкасбий ва махсус. Технологик таълими 
бакалаврининг компетентлик модели - у эгаллаши лозим бўлган компетенциялар мажмуини 
тавсифлайди. График компетентликни ташкил этувчи компонентлар рўйхати касбий 
компетентликнинг турли малака талаблари таснифларини таҳлил қилишга асосланган [3]
Касбий компетенция атамаси мутахассиснинг касбий фаолият юритишга назарий ва амалий 
тайёрлигининг бирлигини ифодалайди. 
Тадқиқотларда турли хил компетенцияларни шакллантиришга катта эътибор 
қаратилиб келинмоқда, лекин, технологик таълим йўналишининг бакалавр босқичида касбий 
компетентликни шакллантириш (яъни график компетентлик) тадқиқот сифатида эьтибордан 
четта қолмоқда. Шунинг учун, тақдим этилган технологик таълим йўналиши бўйича давлат 
таьлим стандартида (ёғоч ва металларга ишлов бериш технологияси) йўналишида саноат ва 
қурилиш 
график 
компетенциялар 
билан 
тўлдирилиши 
мақсадга 
мувофиқ. 
Автоматлаштирилган лойиҳалашнинг замонавий усуллари ва воситалари компьютер 
графикаси тамойилларига асосланади. Бу ҳолда, талаба инсон интерфейси сифатида қабул 
қилинади. Изохли луғатда интерфейс тушунчасини "фойдаланувчи машина билан мулоқот 
қилиши ёки бир неча машиналар бир-бири билан мулоқот қилиши мумкин бўлган 
компьютер дастурлари (операцион тизим) мажмуи" деб белгилайди. Бундай ҳолда, турли 
график пакетлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган шахсни шакллантириш, яьни бу энг 
муҳим касбий компетенцияларни бири график компетенциялар, деб таькидлашга асос 
бўлади. 
Ахборотларни акс эттиришнинг график воситаларидан технологик таълим йўналиши 
талабаларининг касбий соҳасида кенг фойдаланилади. Компьютер графикаси кўникмалари 
талабаларга объектларни яққол тасаввур қилишнинг янги усулларини ўрганиш имконини 
беради. Талаба икки ўлчамли лойиҳаларни ишлаб чиқади ва турли стандарт элементлар ва 
материалларнинг маълумотлар базалари ва кутубхоналари ёрдамида муҳандислик ва 
компьютер графикасини бирлаштириб, уч ўлчамли лойиҳаларни моделлаштириш мумкин. 
Муаммо шундаки, чекланган миқдордаги битирувчилар ихтисослашган график пакетларга 
эга бўлишлари мумкин. Технологик таълим талабаларининг мақсадли тайёргарлиги 
бошланғич, ўрта ва қўшимча таълими соҳаси мутахассисларини тайёрлашга қаратилганлиги 
туфайли ушбу йўналишнинг ҳар бир битирувчиси турли компьютер саводхонлигига эга 
бўлиши ва амалга ошириши лозим. 
График компетентликни шакллантириш учун ушбу соҳадаги технологик таълим 
йўналиши талабаларнинг автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари, компьютер дизайни ва 
график тизимлари, компьютер анимацияси ва визуализация соҳасидаги фундаментал 
билимларини шакллантиришга асосланиши лозим. Талабалар фуқаролик ва саноат 
дизайнининг замонавий технологияларини чуқур ўрганишлари, касбий соҳада график 
пакетлар ва ахборот тизимлари билан ишлаш кўникмаларини эгаллашлари лозим. 
Компьютер графикаси-маълумотларни қайта ишлаш воситаси сифатида компьютер ва унинг 
ҳосилаларидан фойдаланиладиган фаолият соҳаси. Технологик таълими талабаларининг 
компьютер графикаси билан самарали ўзаро ҳамкорлиги агар ўқиш соҳасида билим, кўникма 
ва малакаларга эга бўлсангиз мумкин. Технологик таьлим йўналиши чизмачилик дарсларида 
график пакетларни ўрганиш амалий тадбирлар асосида шакллантирилади. 
Т. Й. Вигорскийнинг фикрича - график компетентлик деганда - график саводхонлик ва 
фазовий тассавурни ҳосил қилиш маданиятини шакллантириш деб тушунади. График 
саводхонлик - фикр, ахборотни график шаклда тушуниш ва ифодалаш қобилияти. Тасвирий 
маданият - объект ва рамзларни идрок этиш ва талқин қилиш [4]. 
Бизнинг фикримизча, график компетенция - чизмачилик стандартлари ва қоидалари, 
уларни амалда қўллаш кўникма ва малакалари ҳамда турли график дастурлар ёки график 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish