ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
258
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тарбиянинг дастлабки унсурларини сингдириб боришда муҳим аҳамиятга эга. Ҳикоя, эртак,
топишмоқлар бошланғич синф ўқувчиларига бизни ўраб турган борлиқ -табиат эканлигини,
инсон ва табиат ҳамиша ўзаро алоқада яшашини, ҳамма нарса ўзаро боғлиқлигини билиб
олишига ёрдам берувчи энг муҳим воситадир.
Эртак, ҳикоя, топишмоқлар ёрдамида бошланғич синф ўқувчилари теварак–атрофни
билиб оладилар, образли, мантиқий, ижодий фикрлашга ўрганадилар, уларнинг оғзаки
саводхонликлари, ўзаро алоқа воситаси бўлган нутқи ривож топади, тасаввури кенгайиб,
хотиралари ўсади.
Эртак, ҳикоя, топишмоқлардан режага кўра ўтказилаётган теварак–атроф билан
таништириш мавзусидаги махсус машғулотларда, сайрлар чоғида, турли тадбирлар
давомида, истироҳат ва ҳайвонот боғига уюштирилган саёҳатлар вақтида ўтказилган
суҳбатларда фойдаланиш мумкин.
Халқ педагогикасида кўлланиладиган: тушунтириш, намуна кўрсатиш, одатлантириш
(ўрганиш, машқ қилдириш), илтимос қилиш, тилак–истак билдириш, ёлвориш–илтижо
қилиш, маслаҳат бериш, кўндириш, ундаш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, олқиш (оқ
йўл тилаш), тақиқ қилиш, таъна (гина, ўпка) қилиш, масхара – мазах қилиш, мажбур қилиш,
танбеҳ бериш, койиш, қарғаш, қўрқитиш, узр сўраш, онт – қасам ичириш, лаънатлаш, сўкиш,
уриш, калтаклаш методлари бўлса–да, бошланғич синф ўқувчиларини экологик тарбиялашда
асосан: ўгит–насиҳат, наъмуна (ибрат) кўрсатиш, маъқуллаш ва мақташ, алқаш, мукофотлаш,
қоралаш, тақиқ қилиш каби методлардан фойдаланиш яхши натижа беришини тажриба
тасдиқлади.
Ўгит ва насиҳат халқ оғзаки ижодида бошланғич синф ўқувчиларини экологик
тарбиялашда энг кўп қўлланиладиган методлардан бири эканлиги тажрибадан маълум бўлди.
Аввало инсонларни инсон томонидан қадрланиши, инсоний бурчини англаш, ҳалол ва
ростгўй бўлиш, яхшилик ҳақида теран фикр юритилган халқ мақоллари асосан панд–насиҳат
шаклида тингловчига (II шахс) нисбатан маслаҳат, насиҳат, истак ва буйруқ шаклида
ишлатилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, халқ донишмандлиги халқнинг асрлар
давомида тўпланган тажрибаларини бошланғич таълим жараёнига тадбиқ этиш орқали,
ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, фалсафий, маърифий, эстетик, маънавий ҳамда жисмоний
етуклик борасидаги қарашларини, тажриба-хулосаларини лўнда, аммо бағоят теран,
донишманднома фикрлардан фойлаоаниш орқали ўқувчи келажагининг порлоқ бўлишига
ижтимоий турткидир дейиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар :
1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда
барпо этамиз - Тошкент: Ўзбекистон, 2016.- 56 б.
2. Р.А.Мавлонова, О.Т.Тўраева, У.М.Холиқбердиев Педагогика. — Т., «Ўқитувчи». 2001.
3. Очилова Б.М. Экология ва дунёқараш. – Т.: “Тафаккур”, 2013. – Б. 8-9.
4. К.Ҳошимов, С.Нишонова, М.Иномова. Педагогика тарихи. — Т., «Ўқитувчи». 2006.
Do'stlaringiz bilan baham: |