Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
257 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ўйинлар, аллалар, қўшиқлар, лапар, ўлан, термалар, рамазон, бойчечак, ёмғир, қуёш, юлдуз, 
сув айтимлари, «Наврўз», «Меҳржон», бахор, куз, қиш, ёз айтим–қўшиқ ашулалари, 
деҳқончилик, чорвадорлик, касб–ҳунармандчилик билан боғлиқ насрий ва назмий асарлар; 
инсон, табиат ва ҳайвонлар дунёсига оид намуналар ҳамда мифологик тасаввурлар акс этган 
асарлар билан бойитилган.
Халқ педагогикасининг мақсади: инсонни юксак фазилатлар руҳида тарбиялашдан 
иборат. 
Халқ педагогикасида табиат ва инсон уйғунлигига алоҳида эътибор берилади. Табиат 
заҳираларини эъзозлаш, сақлаш ва қадрлашнинг аҳамияти, ҳайвонлар дунёси, қушлар олами 
ҳамда дов–дарахтлар, ўсимликлар ва гиёҳларга: ер, сув, борлиқ–атрофга инсоний муносабат 
каби халқ педагогикаси ғоялари экологик тарбиянинг асоси ҳисобланади.Оммавий байрам–
сайллари «Наврўз», «Меҳржон», Ҳайит байрамлари ва бошқалар халқ педагогикасида катта 
аҳамиятга эга. 
Булар, халқ педагогикасининг қирралари нақадар кўплигини тақозо этади. Биз бу 
ўринда: одобнома ва ибратномаларнинг халқ педагогикасида акс этган намуналарига қисқача 
тўхталиб ўтамиз. 
Халқ оғзаки ижодидаги ҳар бир жанр бир олам, одоб, таълим–тарбиянинг ўзига хос 
дарслиги. Фольклорнинг ҳар бир жанр намунаси тарбиянинг умумий жиҳатларини акс 
эттиришдан ташқари, яхшилик, эзгулик ва одамийликни гўзал, ибратли мисолларда 
тасдиқлаши, даъват этиши, юқтириши билан бирга аниқлик ҳам касб этади 
Чунончи, эпик ижод намунаси – қаҳрамонлик, ишқий–романтик, тарихий достонлар 
кўпроқ ишқ–муҳаббат ва вафо қандай бўлишлиги, ўзлигини англаш ор–номус, бурчини ҳис 
этиш, иймон–эътиқодли бўлиш, инсон ва ҳайвонот дунёси, масалан, от ҳамкорлигида, 
қийинчиликлар, тўсиқлар ва мушкул аҳволларни мардона енга олиш, мақсад йўлида 
қатъиятлик кўрсатиш, ирода, матонат кабилардир. 
Қўшиқлар инсон туйғуларини тараннум этиш орқали ҳарқандай кишида чуқур 
инсоний туйғуларни ўстиради, ҳаётга, табиатга, инсонга чексиз муҳаббатни камол 
топтиради.
Эртаклар орқали кишилар сирли олам билан танишади, бу борадаги билим ва 
тушунчалари бойийди, яхши одамлардаги хислатлар, ёмон одамлардаги бадхулқлардан 
хабардор бўлиб, яхшиликка меҳри тобланади, ёмонликка нафрати ортади.
Халқ донишмандлигининг юксак бадиий тимсоли: мақоллар, маталлар ҳикматлар, 
қайроқи сўзлар, афористик иборалар халқ педагогикаси анъаналарининг саррин 
саҳифаларидандир. Кишини ақл–заковат, уддабуронлик, топқирлик, фикр–мулоҳазага 
ўргатувчи топишмоқлар, яхши кайфият, тетиклик, бардамлик, умидворлик уйғотувчи, 
умрига умр қўшишда муҳим таълим–тарбиявий аҳамият ўйновчи латифалар, аския, 
қизиқчилик намуналари ҳам ўзига хос одобномалардир. 
Афсона ва ривоятлар донолар донолиги, ибрати, шунингдек табиатни асраб–авайлаб, 
қадрига етиш, сақлаш, чиройига чирой қўшишга бўлган иштиёқни ўстириш, экологик 
тарбияни йўлга қўйиш, камол топтиришда муҳим манбалардан бўлиши, педагогик 
тарбиянинг етакчи соҳаларига айланиши табиийдир. 
Халқ педагогикаси ўқувчиларда экологик тушунчаларни сингдиришнинг энг қулай ва 
мақбул воситасидир. Чунки эртак, ҳикоя, топишмоқлар, асосан, бошланғич синф ўқувчилари 
биладиган ва билиши зарур саналган табиат ҳодисалари ҳақида яратилган бўлади. Шунинг 
учун улар бошланғич синф ўқувчиларининг қизиқишига мослиги, дунёқарашларига мувофиқ 
келиши, ихчам шаклдалиги, ўйноқи оҳангдалиги, содда ва тушунарли тилда яратилганлиги 
жиҳатидан ўқувчиларга тез таъсир кўрсатиб, уларнинг қалби, ва шууридан тез жой топа 
олади. Энг муҳими, эртак, ҳикоя, топишмоқлар бошланғич синф ўқувчиларига теварак–
атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини билишга, уларни ёрқин 
рангларда кўра олиб қувонишга ўргатади. Бу эса бошланғич синф ўқувчиларида экологик 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish