Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
171
сўйладингми, эй Хассон?! 
Одам боласига Пайғамбарнинг шу танбехи етарли бўлиши керак эди. 
Кейин Жанобимиз сўзларини бундай давом эттирдилар: 
— Бошингга келган бу бало учун нимани маъқул билсанг, қилавер, эй Хассон! 
Хассон ўзи билмаган ҳолда қилиб қўйган бу одобсизлиги учун кўз даъвосини қилмасликка 
қарор бериб, у ердан кетди. 
Расулуллоҳ жанобимизни баттар маҳзунлик чулғади, аммо Оллоҳ таолодан бирон 
йўлйўриқ ё изоҳ келишини кутар ва шунга қараб иш тутишни мақбул кўрар эдилар. 
* * * 
Ҳазрати Ойиша онамиз хасталанганига йигирма кундан ошди. Бироқ у ҳали ҳам ўзи хақида 
тарқалган мишмишдан бехабар. Озмикўпми тузалиб ҳам қолган эди. Бир кечаси Умму Мистох 
исмли бир аёл билан бирга ҳожат ушатиш учун шаҳар ташқарисига чиқишди. (У пайтларда ҳали 
уйларда ҳожатхоналар қурилмаган, одамлар ҳожат учун шаҳар ташқарисига чиқишар эди.) 
Қоронғуда кетаётиб, аёл этагини босиб олди ва йиқилиб тушишига оз қолди. 
— Оллоҳ балогинангни берсина сснинг, Мистоҳ, — дея ингранди. 
Ҳазрати Ойиша ҳеч нарса тушунмади. Танбеҳ бераётган каби оҳангда: 
— Нима дединг? Мистоҳ ҳам ўзингнинг ўғлинг, ҳам Бадр жангида қатнанпан бир инсонку, 
— деди. 
Аёл бир ютиниб олди: 
— Бўлаётган гаилардан хабарингиз йўқми, эй Абу Бакрнинг қизи?! 
— Қанақа гаплар?! 
Умму Мистох бўлган воқеаларни бирмабир айтиб берди. Гапини: 
— Менинг ўғлим Мистоҳ ҳам бу шармандали ишга аралашиб қолганлардан биридир! 
Қоқилганимда оғзимдан чиқиб кетган сўзларнинг сабаби шу, — дея тугатди сўзини. 
* * * 
Мистоҳ ўта фақир бир одам эди. Қариндошлиги туфайли Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) унинг 
ҳолидан хабар олиб турарди. Ўзи шу оиланинг моддий ёрдами билан қорнини тўйдирсада, яна 
ўзи бу бўҳтонни ёювчиларнинг олдинги сафидан жой олиб, ҳар ерда гапириб юрса... бундан 
ортиқ пасткашлик бўладими?! 
Ҳазрати Абу Бакр бу чиркин ифтиро (бўхтон) қаршисида эриб битди гўё. Қандай бунақа 
бўҳтон қилинади! Айниқса, бу хонадоннинг тузини еган, бу оилани яқиндан билган одам 
бундай чиркин харакатга қандай қилиб қурол бўла қолдийкин?! Бошқаларнинг йўли бошқа. 
Мистоҳнинг бу ишга аралашиб қолгани янада аламли ва ачинарли эди. 
— Ортиқ бу уйдан Мистоҳ асло ёрдам кўрмайди. Валлоҳи, унга бу оиладан ёрдам 
берилмайди! — деди Ҳазрати Абу Бакр қасам ичаича. 
Бир ойга яқин вақтдан буён оиласининг дўзах азобини кўраётганига сабаб бўлган ҳодиса 
қаршисида мардларча бошини кўтариб: «Йўқ! Минг бора йўқ! Ойишани мен яхши биламан, у 
бундай қилолмайди!» дейиши керак бўлган Мистоҳ мунофиқлар ёққан оловга оташкурак олиб 
югурган ва бу оловни қўзғаб, баттар шиддатли тус олдирган эди... 
Ҳазрати Ойиша (р.а.) бу хабардан қаттиқ таъсирланди. Аҳволи янада оғирлашди, елкалари 
чўкиб қолди. Қайтадан тўшакка чўзилди. Тинмай кўзёш тўкарди. Кейинчалик хотираларини 
айтиб: «Бу йиғидан ўпкаларим ириб кетди, деб ўйлардим», дегани тарихлардан маълум. 
— Онажон, Оллоҳ сизни кечирсин, одамлар нахот шунчаликка боришса?! 
Умму Румон ғамгин бир овозда жавоб берди: 
— Узингни қўлга ол, қизим! Шубҳасиз, эри яхши кўрадиган хотиннинг кундошлари бўлса, 
бундай воқеалар ҳам бўлиб туради. Одамлар оғизларига сиққан гапни гапираверадилар. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish