www.ziyouz.com кутубхонаси
172
ҲОДИСАНИ ОЙДИНЛАШТАРИШ
Орадан бир ойга яқин вақт ўтганига карамай, бу нохуш иш ҳақида бирор ваҳий
келавермади. Жанобимиз (с.а.в.) бу мавзуда бир неча эркак ва аёл билан гаплашдилар. Булар
Ойиша онамизни жуда яқиндан таниганбилган кишилар эди.
Ҳафса, Умму Салама ва Зайнаб оналаримиз:
— Ё Набийаллоҳ, биз унинг бирор ножўя хатти-ҳаракатини кўрмадик, — дейишди.
Усома ибн Зайд:
— Ё Расулуллоҳ, оилангиз ҳақида билганимиз фақат ва фақат яхшиликдир. Сиз уни
ҳимоянгиз остига олинг, —деди.
Али ибн Абу Толибдан сўралди. Ҳазрати Али:
— Эй Оллоҳнинг расули, аёл кўп. Сиз унинг ўрнига бошқа бирисини топа оласиз. Аҳволни
чўридан ҳам сўраб-суриштирсангиз, яхши бўларди, у тўғрисини айтади, — деди.
Барира исмли чўри чақирилди. «Ойиша ҳақида нималар дейсан?» деб сўралди. Гўё
тўғрисини айттиришга мажбур қилаётгандек, Ҳазрати Али уни бирикки тарсаки урди ҳам.
— Жанобимизга тўғрисини айтиб берасан, — деди. Чўри:
—Валлоҳи, уни фақатгина яхши деб биламан. Шу пайтгача унда бирор кусур кўрмадим.
Фақат, баъзан ҳамир қорганимда, қараб туринг, десам, ухлаб қолардилар, эчки келиб ҳамирни
еб қўярди, — деди.
Ҳазрати Алининг (р.а.) бу хатти-ҳаракати Ойиша онамизга ёкмади ва кейинчалик содир
бўлган «Жамал уруши» га қадар давом этган ўзаро келишмовчиликларига сабаб бўлди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) энг охири Ҳазрати Умарнинг (р.а.) фикрини сўрадилар.
— Ё Набийаллоҳ, Ойишани сизга ким никоҳлади?
— Оллоҳ таоло.
— Эрини алдайдиган, ёмон йўлга кириб кетадиган аёлни Оллоҳ таоло сизга никоҳлашига
ишонасизми?! Буюк Умар (р.а.) бу жавобни бергач, юзини кўкка қаратди: — Субҳанака, ҳаза
буҳтанун азийм (Оллоҳим, Сени ҳар турли камчиликлардан иок деб биламан. Бу катта бир
бўҳтондир), — дсди.
Бу сас самимий эди... Бу сас мушриклик пайтида ҳам риёкорлиги бўлмаган қалб
туйғуларининг ифодаси эди. Ваҳоланки, Ҳазрати Ойиша эътибордан қолса, ўзининг қизи Ҳафса
ҳурматэътибор қозонар ва Расулуллоҳга яқинлиги яна бир даража ортар эди. Бироқ ўртада
оёқости қилиниши жоиз бўлмаган бир хақ бор. Абадиятгача кетадиган буюк шарафни ўзига
кафолатлаб қўйган бир адолат туйғуси бор. Улуғворлик шунақа паллада ҳақиқий кўринади.
Расулуллоҳга (с.а.в.) энг катта бўҳтон уюштирилди. Уни знг буюк инсонга ярашадиган бир
тарзда кутиб олиш керак эди. Бу азим масъулиятни кўтара олиш учун «Хаттобнинг ўғли Буюк
Умар» бўлиш лозим! Бу борада у билан бўй ўлчашадиган, у билан ҳаётмамот курашига бел
боғлай оладиган ҳеч бир йигит онасидан туғилмаган. Қиёматгача ҳам бунақаси туғилмайди.
Хассон ибн Собитлар, Мистоҳ ибн Асосалар, Ҳамна бинти Жаҳшлар, Саъд ибн Убодалар...
булар унинг олдида ҳеч!
Бу буюкликнинг мукофотини коинотни яратган Улуғ Мавлонинг ўзи беражак. Бу
мукофотнинг бир белгиси сифатида Умарнинг тилидан тўкилган «Субҳанака...» жумласини
айни шу шаклда Қуръонида индириш билан унинг бу эришилмас буюклигини Китобида абадий
шараф васиқаси тарзида тасбит этажак.
Do'stlaringiz bilan baham: |