Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
170
тафсилоти билан айтиб бериларди. Айниқса, Хассон ибн Собит буларни яхшилаб эшитар ва
кейин бу ғазотга бағишлаб шеърлар ёзар эди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Лекин бу сафар Хассон
ишнинг пачавасини чиқарди. Ҳазрати Ойиша билан Сафвон ҳақида эшитганларини ҳақиқат
сузгисидан бир ўтказиб олиш лозимлигини ҳис этмади. У: «Нималар
деб валдираяисизлар,
Пайғамбар хотини бундай қилмайди. Бу бир ғаразгўйнинг иши бўлиши керак!» дея олмади.
Сафвонни нишонга олиб бир ҳажвия айтди. Сафвонга қаратилган бу ҳужум айни найтда
Ҳазрати Ойишага ҳам қаратилган дегани эди.
* * *
Сафвоннинг қалби Пайғамбар жанобимизга ва аҳли байтларига нисбатан ҳақиқий бир
севги ва ҳурмат билан тўла эди. Бани Мусталиқ сафарида ҳам Ҳазрати Ойишани йўлда топиб
келтириш хизмати ўзига насиб этганидан ниҳоят мамнун бўлган, Раббига ҳамд ва шукроналар
айтган эди. Пайғамбар оиласига бундай хизмат кўрсатгани сабабли кўнглида пайдо бўлган
қувончли туйғуларни ифодалашга сўз ожизлик киларди. Ҳар ким суйибсуйиб ва фахр билан адо
этадиган хизматни унга насиб этган Раббига такрортакрор ҳамду сано ва шукр айтишдан бошқа
унинг нима дарди бўлсин?!
Бироқ бир куни... Ҳа, бир куни қулоқлари қизибқовурилгандай бўлди гўё.
Тарс этиб
пешонасига шаппалади, бармоқларини тишлади. Бу гаплар ва бу шеър... У ёқбу ёқлардан
эшитаверди. Миясига нақ қон қуйилди. Пайғамбарининг хотинига
нисбатан бундай чиркин
ишни қилиш у ёкда турсин, хаёлига келтира оладими инсон?!
Ахир, Оллоҳ таолонинг: «Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам авло (яқин)рокдир, унинг
аёллари эса уларнинг оналаридирлар» (Аҳзоб, 6) деган ояти тушганига ҳали кўп ҳам бўлгани
йўқ!
— Чиндан ҳам бу ҳажвияни Хассон ибн Собит ёздими?
Хабарчи бошини қимирлатди: ҳа.
— Мен Пайғамбаримнинг аёлига қандай ёмонлик соғинаман?! Оллоҳим, бу қандай бўлади,
бу қандай гапириляпти?! — Сафвон бирдан силкинди: — Оллоҳим, шу Хассонни рўпара қил
менга!
— дея отилди.
Қаёққа бораётганини билмасдан кетаверди. Бирдан кўзлари ярқ этиб очилди. Қаршисида
Хассон турарди. Қиличини маҳкам ушлаб, илдам олға босди.
— Ол буни Муааттал ўғли Сафвондан, эй Хассон!.. Мени ҳажв қилишса,
шоирлик
қилолмайман, факат қилич соламан!..
Кўчаларни тутиб бир фарёд кўтарилди. Хассон қон ичида ерга думалар экан, ён-атрофдан
югуриб келганлар Сафвонни ушлаб қолишди, иккинчи зарбани беришига йўл қўймадилар.
Хассон нақд ўлимдан омон қолди, ярали ҳолатида ўрнидан турғазишди. Сафвон эса тутуқдан
бўшанишга зўр бериб уринар:
— Ўлдираман уни, тилини суғуриб ташлайман! — дея ҳайқирар эди.
Хассон уйига кетар экан, Собит ибн Қайс
Сафвонни тутиб турди, кейин қўлларини
бўйнига боғлаб ҳазражликлар маҳалласига олиб борди. Йўлда Абдуллоҳ ибн Равоҳага дуч
келди:
— Бу не ҳол?
Қилган ишини қара: Хассон ибн Собитни ўлдирмоқчи эди, ушлаб колдим.
— Буни бу аҳвол боғлаганингни Жанобимиз билар диларми?
— Йўқ.
У ҳолда қандай журъат қилдинг бу ишга? Бўлган воқеалардан бехабарсан шекилли.
Қайтиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келишди. Ҳолатни тушунтиришди. Хассон
келтирилди. Бир кўзи кўр бўлган эди.
Оллоҳ менинг сабабим билан қавмишта ҳидоят берганидан кейин шу чиркин сўзларни