Microsoft Word billur qandillar ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#38723
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48
Bog'liq
4 5796504896521896396

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
топарди уни? Бир бўлса... ойисиникига кетгандирда аразлаб? Ойисиникида бўлса... қаёққа ҳам 
борарди! Эртага ўзи песдай бўлиб қайтиб келади! Келмаса Бегимқул ўзи бориб опкелади! 
Қайнанаси омон бўлса... Бегимқулнинг гапи икки бўлмайди бу оилада! 
Қайнатаси мазаси йўқ одам! Унга битта ғижжагу, битта шахмат бўлса бас. Ғижжагини 
ғийқиллатиб, шахматини тақиллатиб ўтирса бўлди олам гулистон! Лекин қайнанаси... кўпни 
кўрган, яхши ишларда ишлаган хотин, инсоннинг қадрини билади у. Қайнанаси омон бўлса, 
гапи ерда қолмайди Бегимқулнинг. Нега ҳам ерда қолсин. Кўмир ёқиб, қора қурум босиб ётган 
участкаларига бенавбат газ ўтказдириб берди. Қайнатасидай яёвлар тугул, отлиқларга 
топилмайдиган «АГВ» печкани топиб, обориб ўз қўли билан ўрнатиб берди. Хуллас, ўтказиб 
қўйган жойи бор! У ҳозир борсаям қўлидан судраб опкелади Нилуфарни! Лекин... нимадан 
норози бу... фоҳиша? Нима етмайди унга? Бошқа бир инсофли хотин бўлганда оёғини ўпарди 
Бегимқулнинг! Соясига кўрпача ёзарди унинг! Бу бўлса... одамни қон қилиб юборди-ку, ахир? 
Уйга биров кирдими ё унга шундай туюлдими? Йўқ, кирди. Даҳлизда чироқ ёнди. Наҳот 
шунақа... кеч бўп қолган бўлса? 
Бегимқул юраги увушиб ўрнидан турди, алпанг-талпанг юриб бориб, чироқни ёқди. 
Эшикда... Нилуфар турарди!.. 
Қўлида сумка, катта очилган кўзларида тараддуд, юзида қандайдир аянчли ифода, ўзиям 
қимтиниб, ғужанак бўлиб турипти. Унинг юзидаги бу аянчли ифода, кўзларидаги тараддуд 
Бегимқулнинг дилида зўр бир заҳарханда уйғотди. 
— Хўш, тун яримда қаёқларда санғиб юриптилар, ойимча? 
Нилуфар Бегимқулнинг қон талашган кўзларидан кўзини олиб қочди. 
— Тун ярми эмас... 
— Гапир! Тилингга чипқон чиқсаям гапир деяпман сенга! Жоним ҳалқумимга келди-ку сени 
деб! Дардинг бўлса айт, ахир! 
Нилуфар бошини пастроқ эгди. 
— Дард? Дард нима қилсин менда? 
— Нима? — деди Бегимқул. — Нима етмайди ўзи сенга? Ким учун жонимни жабборга 
беряпман мен? Ким учун йиғдим бу мол-дунё, бу зеб-зийнатни?. Ёлғиз менга керак деб 
ўйлайсанми бу мулк, бу жиҳоз, бу олтин қандиллар? Сенга керак бўлмаса менгаям керак эмас! 
Ўт қўяман ҳаммасига, ўт! — Бегимқул лабларидан тупук сачраб атрофига аланглади, кўзи 
столдаги бўш шишага тушиб, уни юлиб олди-да, қулочкашлаб шифтга отди. Биллур қандилнинг 
сумалаксимон шишачалари қандайдир шўх жаранглаб ерга дув тўкилди, сервантнинг ойнасига 
сочилиб нозик қадаҳлар чил-чил синди. Бу тўс-тўполон, шарақ-шуруқ, даранг-дурунг овозлар 
Бегимқулга янги куч, янги илҳом бергандай, у столдаги пиёла-чойнак, ранг-баранг ликопчалар, 
билур қадаҳлар, қошиқ-вилкалар, — қўлига нима дуч келса шуни отиб, столдаги буюмларнинг 
ҳаммасини синдириб бўлдида, оғир ҳансираб орқасига қаради. 
— Хўш, энди хурсандмисан? Кўнглинг ўрнига тушдими энди? 
Нилуфар бошини кўтарди. Унинг кўзларидаги бояги тараддуд қандайдир шафқатсиз бир 
ифода билан алмашган, ўзиям ҳамла қилишга чоғлангандай қалтироқ босиб, ёниб турарди. 
— Бу мол-дунё, бу жиҳоз, бу зеб-зийнат меники эмас! Ҳаммаси сизники! Хоҳланг 
синдиринг, хоҳланг ҳаммасига ўт қўйинг — ихтиёр ўзингизда! Фақат... фақат мени тинч 
қўйинг! 
— Йўқ! Қўйиб бўпман! Кетиб бўпсан! — Бегимқул алпанг-талпанг одимлаб бориб, даҳлизга 
чиққан Нилуфарнинг қўлидан ушлади. 
— Қаёқа шошаяптилар, жонон? 
— Қўйинг, қўйиб юборинг ё ҳозир дод соламан! Қўни-қўшниларни чақираман! 
— Чақир! Жумлаи мўмин кўриб қўйсин! Бу турмуш, бу бойлик, бу зеб-зийнатлар сени 
қутуртириб юборганини ҳамма кўрсин! — Бегимқул Нилуфарнинг қўлидан «шап» ушлаб, 


Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish