Microsoft Word billur qandillar ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#38723
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
4 5796504896521896396

www.ziyouz.com kutubxonasi 
36
томоғига чанг солди. Нилуфар жон ҳолатда бор кучини тўплаб, бир силтанди-ю, қучоғидан 
чиқиб эшикка отилди, отиларкан, қўлидаги катта соатининг олтин занжири узилиб, соат 
қаёққадир учиб кетди... 
— Тўхта! Тўхта дейман сенга! — Бегимқул қўлларини силкитиб унинг кетидан талпинди, 
бироқ оёқлари остида ётган колбаса парчаларига сирғаниб кетди-да, айиқдай зил-замбил 
гавдаси билан полга гурсиллаб йиқилди. 
 
8 
Нилуфар қизлик чоғида киногами, театргами тушиб, уйларига кеч қайтган пайтларида 
дадасини уйғотиб юбормаслик учун ошхоналарининг деразасини уч марта секин тақиллатар 
эди. 
Ойиси, укалари билан ошхонага ёндош хонада унинг қайтишини пойлаб, «тиқ» этган 
товушга қулоқ солиб ётар, Нилуфар деразани чертиши билан шарпасизгина юриб чиқиб, 
эшикни очар, бирда кеч келгани учун лаблари пичирлаб койир, бирда «шу маҳалгача қаёқларда 
юрибсан, юраккинам ёрилиб кетди-ку, вой. Нилугинам-эй, Нилугинам-эй» деб нолиб қўя қолар 
эди. 
Турмушга чиққандан бери Нилуфар кечаси дераза чертиб келмаган бўлса ҳам, онаизор 
унинг бу одатини унутмаган экан. Дераза тиқирлаши билан парданинг чети кўтарилиб, 
ойисининг узунчоқ юзи кўринди, қоронғида тилла тишлари «ярқ» этди. Зум ўтмай, ҳовлида 
шип-шип овоз эшитилиб, эшик зулфинлари шиқирлади... 
— Вой, бир ўзинг... тун ярмида нима қилиб юрибсан, Нилу? 
— Қўрқманг, ойижон, шунчаки... ўзим келдим... Дадамлар уйдамилар?.. 
— Даданг... Бугун отдих-ку, офтобим. Чойхонада ош қилиб, ўтиришгандир, шахматларини 
тақиллатиб!.. Нима қилди, тинчликми? Ё эринг билан аразлашиб қолдиларингми ?.. 
Нилуфар билади: ойиси уни жуда бахтиёр деб ҳисоблагани учунми, қизининг эри билан 
уришиб, уйларига қайтиб келишидан, қайтиб келиб, бева бўлиб ўтириб қолишидан қўрқади. 
— Тинчлик, ойижон. Тинчлик... — Нилуфар ойисининг совуқданми, қўрқувданми титраб 
турган елкасидан қучди. — Кейин айтиб бераман. Ҳозир жуда совуқ едим. Жой солиб берсангиз 
ётаман... 
Нилуфар ойисининг ҳамма саволларига «кейин, кейин айтиб бераман. Қўрқманг, тинчлик, 
тинчлик, ойижон» деб жавоб берди-да, укаларини безовта қилмаслик учун ошхонага 
раскладушка қўйдириб, ётиб қолди. 
Нилуфар Чилонзордан то бу эски маҳаллаларигача пиёда келиб, чиндан ҳам дилдираб 
қолган эди. У ғира-шира кўчалар, таниш ва нотаниш жойлардан бир-бир босиб, танҳо юриб 
келаркан, ўй ўйлайвериб бошлари ғовлаб кетди. Лекин қизиқ; у ҳозиргина ўз уйи, бир йил бир 
ёстиққа бош қўйган эрини ташлаб чиқиб кетган бўлса ҳам, бу ҳақда негадир кам ўйлар, унинг 
хаёли кўпроқ Ҳикматиллода, тўғрироғи, кундуз бўлиб ўтган учрашувда эди. Нилуфар боя 
кундуз Ҳикматиллога нега борганини, унга пул бериш фикри хаёлига нега келганини ўзиям 
билмайди. Бу иши қанчалик ўринсиз, қанчалик ножўя бўлганини рад жавобини олганидан 
кейингина тушунди. 
Ўша дақиқада, Ҳикматилло унинг қўлини қайтарган маҳалда ер ёрилмадики, Нилуфар кириб 
кетса... У Ҳикматиллонинг олдидан қандай кетди, Чилонзорга қандай етиб борди — 
биттасиниям билмайди. 
Нилуфар кўнглининг бир четида Ҳикматилло ҳақ эканига, ўзини ҳурмат қилган ҳеч бир 
йигит бу вазиятда ундан пул ололмаслигига иқрор бўлар, умуман аҳмоқона иш қилганини 
тушунар, лекин таҳқирланган ҳислари, поймол бўлган ғурури бу оддий ҳақиқатни тан олишга 
қўймас, миясида исёнкор фикрлар уйғотарди... Ахир наҳот унинг кўнглига ёмон фикр келган 


Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish