Мамлакатимизда аxборот-коммуникация



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/28
Sana24.02.2022
Hajmi2,18 Mb.
#232225
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
El gamal elektron raqamli imzo algoritmiga asoslangan dasturij taminot yaratish










 
 



КИРИШ 
Ҳозирги 
кунда 
мамлакатимизда 
аxборот-коммуникация 
теxнологияларини 
ривожлантиришга 
катта 
эътибор 
қаратилмоқда, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси 
Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига 
мувофиқ, 
Ўзбекистон 
Республикасида 
ахборот-коммуникация 
технологияларини ривожлантиришнинг ишончли кўрсаткичларини тизимли 
тўплаш ва шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек давлат 
ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ушбу 
соҳада давлат сиѐсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди[1].
Мавзунинг долзарблиги. Жаҳон компьютер тармоғи ахборотларни 
йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ахборот алмашуви тезлигини кескин оширди 
ҳамда давлат бошқарувини тубдан ўзгартирмоқда. Ахборотлар дунѐсига 
саѐҳат қилишда давлат чегаралари деган тушунча йўқолиб, глобаллашган 
ахборотлашган жамият тезлик билан шаклланиб бормоқда. Мавжуд ахборот 
ресурсларини бошқара олиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ундан 
самарали фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини ҳамда демократик 
ахборотлашган жамиятни муваффақиятли шакллантиришни таъминлайди. 
Мавжуд ахборотларга ноқонуний кирилиши, уларни ўғирланиши, 
йўқотилиши, бузиб кўрсатилиши ва уни ўзгартирилиши сингари 
муаммоларга йўл қўйилиши шахс, жамият ва давлатнинг ахборот 
хавфсизлиги даражасининг пасайишига олиб келади. Шу сабабли ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш муаммоси давлат миллий хавфсизлигини 
таъминлашнинг асосий ва ажралмас қисми бўлиб қолмоқда ҳамда у энг 
муҳим долзарб масала ҳисобланади. 
Мамлакатимизда ҳам ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммосига 
жиддий қаралмоқда. Бу муаммони ҳал этиш учун ахборот хавфсизлигини 



таъминлашнинг илмий асоси бўлган криптографияни ривожлантириш 
зарурияти пайдо бўлди. Криптографияни ривожлантириш учун соҳа 
мутахиссислари энг аввало ахборот хавфсизлиги ва ҳимоясига доир 
тушунчаларга эга бўлишлари лозим. Шунинг учун таълим тизимида ахборот 
хавфсизлиги ва ҳимоясига доир билимларни бўлғуси мутахассисларга 
ўргатиш муҳим ҳисобланади. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси 
мутахассислари ―Ахборот хавфсизлиги‖ фани орқали бу муаммоларга оид 
билимларни ўзлаштирадилар. Бу этарли эмас. Шунинг учун, ушбу ‗‗Эль 
Гамал электрон рақамли имзо алгоритмига асосланган дастурий таъминот 
яратиш‖ мавзусидаги битирув малакавий ишида таълим жараѐни учун 
ахборот хавфсизлиги муаммосини ѐритувчи қўшимча маълумотлар берилади 
ва дастурий маҳсулот яратилади. Бундан, ахборотларни ва ахборот 
юборувчини аутентификациялаш усулларидан бири бўлган ушбу ‗‗Эль Гамал 
электрон рақамли имзо алгоритмига асосланган дастурий таъминот яратиш‖ 
мавзусидаги битирув малакавий ишининг долзарб ва муҳим эканлиги равшан 
бўлади. 
Ишнинг мақсади. Ушбу битирув малакавий иши мавзуси орқали 
ахборотлар 
хавфсизлиги 
муаммолари, 
ахборотлашган 
жамиятда 
ахборотларни ҳимоя қилиш қанчалик муҳим ва аҳамиятга эканлигини 
ѐритиш, Криптографиянинг ахборотларни ва ахборот юборувчини 
аутентификациялаш усулларидан бири ‗‗Эль Гамал электрон рақамли имзо 
алгоритмига асосланган дастурий таъминот яратиш‖ мавзусини таҳлил 
қилган ҳолда, ушбу ҳимоялаш усулини батафсил баѐн этиш ва криптографик 
ҳамда таълимий характердаги дастурий маҳсулотни яратиш асосий 
мақсадимиздир.
Ишнинг вазифаси. Мавзу доирасида электрон рақамли имзо ва унинг 
асосий алгоритмларини тавсифлагач, Эль Гамал электрон рақамли имзо 
алгоритмига асосланган дастурий таъминот яратиш билан боғлиқ 
таҳлилларимизни 
ҳамда 
дастурий 
таъминотни 
яратишга 
доир 
тадқиқотларимизни баѐн қиламиз. 



Ишнинг амалий аҳамияти. Биз ўз битирув малакавий ишимизда 
электрон рақамли имзо алгоритмларини таҳлил қилиб, таълимий 
характердаги дастурий маҳсулотни яратишга эътиборни қаратишни мақсад 
қилиб олдик. Бу орқали, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
криптографик ҳамда таълимий характердаги маълумот ва дастурий маҳсулот 
юзага келади. Чунки, аҳамиятли ва қимматли матнларни компьютер тармоғида 
хавфсиз узатиш учун хизмат қилувчи электрон рақамли имзо дастурлари 
электрон ҳужжат айланиш тизимининг ривожланиши учун амалий аҳамиятга 
эга ҳисобланади. 
Ишнинг илмий янгилиги. Электрон рақамли имзо ва унинг ишлатилиши 
бўйича таълимий характердаги ҳар қандай мавзунинг батафсил тавсифи ва 
дастурий тадбиғи илмий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Тадқиқот объекти ва предмети. Электрон рақамли имзо, компьютер 
тармоқларида узатилаѐтган ахборотлар ва уларнинг хавфсизлигини 
таъминлашнинг криптографик усуллари

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish