Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
5
МИЛЛИЙ КОРПУС – ЎЗБЕК ТИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ИННОВАЦИОН
ЁНДАШУВ
Исажон Султонов
2
Ассалому алайкум азиз конференция иштирокчилари! Миллий корпус миллий тил хазинаси
демакдир. Ундан лингвист, лексикограф,
компьютер лингвисти, дастурчи, муҳаррир, таржимон,
журналист, ношир, олим, ўқитувчи, таълим олувчи ва бошқа ҳар қандай соҳа
мутахассиси кенг
фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Фойдаланишда деярли касбий табақаланишга йўл
қўймайдиган тил корпуслари барча фан соҳаси вакилларини бирдай қизиқтириш табиий. Айниқса,
она тили ва чет тилларини ўқитиш ва ўрганиш борасида корпусларнинг аҳамияти беқиёс. Бугунги
кунда дунё миқёсида тил ўргатиш тизими корпусларга йўналтирилаётганлиги ҳам – фикримизнинг
далили. Шунинг учун таълим корпуслари, шева матнлари корпуслари,
поэтик матнлар корпуси,
оғзаки, илмий, расмий матнлар корпуси каби қатор микрокорпусларнинг тузилаётганлиги
аҳамиятли. Ўзбек тили корпусини яратишга ҳануз қўл урилмаётганлиги ачинарли ҳолат. Тил
корпусига эҳтиёж сезадиган мутахассислардан яна бири – кундалик иш жараёнида ёзма ва оғзаки
нутқ жозибасига тез-тез мурожаат этувчилар: газета ва журнал муҳаррири, журналист, радио ва
телевидение ходимлари. Чунки бу мутахассислар маълум бир сўз, ибора ёки гапнинг қўлланиш
ҳолати, даражаси, ким, қачон илк марта бу гапни қўллаганлиги, қандай услуб учун хосланишини
билишга грамматика билан шуғулланувчи олимдан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади. Корпусдан
ташқари ҳеч қандай ахборот банки бу каби саволларга зудлик билан жавоб бериши мумкин эмас.
Шунинг учун корпус лингвистикаси тадқиқотчилари
корпуслар журналист, мухбир, муҳаррир,
ўқитувчи ҳамда дастурчи учун махсус яратила бошланган, деган хулосага ҳам келишади. Биз
бугунгача дарслик, илмий грамматика ва луғатга қандай таянган бўлсак, замонавий соҳа
вакиллари корпусга шу қадар эҳтиёж сезишади, ундан фойдаланишади.
Ўзбек тили дунёнинг ривожланган тиллари қаторида туради. Афсуски, тилимизнинг ички
имкониятлари ахборот технологиялари тизимида етарли даражада ишга солинмаяпти.
Юртимизда
ўзбек тили корпуслари яратиш ишларини қониқарли деб бўлмайди. Бу она тилимизнинг ахборот
технологиялари тили сифатида, шунингдек, миллий корпус шаклида глобал корпуслар тўрига
уланиб, жаҳонга юз тутишига монелик қиляпти.
Бу соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ўзбек
корпус лингвистикасининг
назарий асосларини ишлаб чиқиш, намуна сифатида бир-икки корпус лавҳаси яратиш жараёни
босқичида турибди, холос. Ўзбекистонда амалий тилшуносликнинг бир йўналиши саналган ўзбек
корпус лингвистикани ривожлантириш уни илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, компьютер ва
корпус лингвистикаси маркази ёки лабораториясини ташкил этиш ҳамда унга мутахассисларни
бирлаштириш орқали амалга ошиши мумкин. Бу борада университет олимлари томонидан олиб
борилаётган тизимли ишлар таҳсинга сазовор. Жамоанинг ишларига омадлар тилаймиз!
2
Инновацион ривожланиш вазири маслаҳатчиси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси