5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши


Тизимларнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 123 Kb.
bet32/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Тизимларнинг ўзига хос хусусиятлари. Тизимларнинг муҳим умумий хусусиятлари тизимли ёндашувнинг бир қанча тамойилларини таърифлаш имконини беради.
Биринчи – яхлитлик тамойили. Ҳар қандай тизим кўп сонли элементлардан ташкил топади, лекин уларнинг йиғиндисига боғлиқ эмас.
Иккинчи тамойил – тизимли тузилишининг иерархиявийлиги: тизимнинг ҳар бир элементи мураккаб тузилишга эга бўлиб, нисбатан мустақил тизим сифатида қаралади. Айни вақтда ўрганилаётган тизим мураккаброқ тизим таркибига унинг элементларидан бири сифатида киради.
Учинчи тамойил – тизимни ташкил этувчи элементлар бир-бири билан муайян муносабатларга киришади. Уларнинг орасида энг муҳимлари тизим ташкил этувчи, тизимнинг яхлитлигини таъминловчи элементлардир.
Тизимни ўрганиш структуравий ва функционал ёндашувлардан фойдаланишни назарда тутади.
Структуравий ёндашув тизимни унинг тузилиши ва шакли нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради.
Функционал ёндашув эса, тизимнинг хулқ-атвори ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқаларини тадқиқ этиш учун имконият яратади.Тизимларнинг ўзаро алоқаси каузал, аниқ белгиланган ва статистик, яъни эҳтимол тутилган бўлиши мумкин. Тизимнинг муҳитдаги хулқ-атвори актив ва реактив бўлиши мумкин. Тизимнинг актив хулқ-атвори мақсадлар нуқтаи назаридан тавсифланиши мумкин.
Тизимларнинг типлари. Тизимларнинг умумий белгилари билан бир қаторда, муайян типлари фақат ўзигагина хос бўлган типологик белгиларга эгадир. Масалан, белгилар тизимларини ўрганиш билан илмий билимнинг алоҳида соҳаси-семиотика шуғулланади. У бизнинг тил ҳақидаги, маданият турли тилларининг ўхшаш жиҳатлари ва фарқлари ҳақидаги тасаввурларимизни сезиларли даражада бойитади.
Кибернетика бошқарувчи тизимлар хулқ-атворини ўрганадики, бу оқилона асосланган бошқарув тизимларини яратиш имконини беради. Ўйинлар назарияси бизнинг конфликтлашаётган тизимлар ҳақидаги тасаввуримизни анча кенгайтиради, синергетика эса ўта мураккаб тизимлар хулқ-атворининг қонуниятларини аниқлайди. Шундай қилиб, тизим, структура ва элемент категориялари фан ва фалсафани янада бойитиб, муҳим методологик вазифани бажаради.
Элементлари ва структурасининг хусусиятига кўра тизимларнинг ҳар хил турлари фарқланади. Объектив борлиқда мавжуд бўлган моддий тизимларни ва объектив борлиқнинг инсон онгидаги инъикоси ҳисобланган идеал тизимларни фарқлаш айниқса кенг тарқалган. Элементлари ва алоқаларининг сонига кўра содда ва мураккаб тизимлар фарқланади.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish