5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet28/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Моҳият ва мавжудлик. Платон моҳиятни нарсаларнинг моддий-ҳиссий борлиғи билан боғлаш мумкин бўлмаган ғоя сифатида тавсифлаган. Ҳар қандай ғоя каби, моҳият номоддий, ўзгармас ва боқийдир. Аристотель моҳият деганда нарсалар борлиғининг абадий тамойилини тушунган. Нарсанинг моҳияти қотиб қолган материя билан эмас, балки шакл билан белгиланишига унинг ишончи комил бўлган. Маълумки, антик анъанада «шакл» ва «ғоя» тушунчалари бир хил маънога эга. Бироқ, Платондан фарқли ўлароқ, Аристотель шакл (ғоя) ва материяни бир-биридан ажратмайди, балки уларнинг узвий алоқасини қайд этади. Ўрта асрларда моҳият ва мавжудлик ўртасидаги фарқ англаб етилади. Моҳият муайян мақсад, мўлжални ўзида мужассамлаштиради, моҳиятни билиш эса унинг туб негизига мувофиқ бўлган таърифда ифодаланади.
Ўрта асрлар фалсафасида қайд этилган моҳият ва мавжудлик ўртасидаги фарқ кейинчалик моҳият ва ҳодисанинг номувофиқлиги сифатида талқин қилинган. Бу номувофиқлик тасодифий, ўткинчи бўлиши ва асосий тамойилни, яъни нарсани унинг муҳим хоссалари билан яратган Тангри ниятини тушунишдан чалғитиши мумкин.
Моҳият ва ҳодиса ўртасидаги диалектик алоқа қуйидагиларда намоён бўлади:
а) моҳият ва ҳодиса бир-бири билан узвий боғлиқ. Ҳодиса ўзида мужассамлашган нарса, яъни моҳиятсиз мавжуд бўла олмайди. Моҳиятда у ёки бу тарзда намоён бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ;
б) моҳият ва ҳодисанинг бирлиги уларнинг ўзаро мослиги, айнийлигини англатмайди. Моҳият доимо ҳодиса ортида яшириниб ётади. Агар нарсаларнинг намоён бўлиш шакли ва моҳияти бевосита мос келганида, фанга ҳожат қолмас эди;
в) ҳодиса моҳиятга қараганда фаолроқ ва жўшқинроқ, моҳият эса барқарорроқ ва турғунроқ - у барча ўзгаришларда сақланиб қолади. Аммо, ҳодисага нисбатан барқарорроқ бўлган моҳият мутлақо ўзгаришсиз қолмайди;
г) ҳодиса моҳиятга қараганда бойроқ. У объект муҳим алоқаларининг ички мазмунигина эмас, балки бу объектнинг ҳар қандай тасодифий муносабатлари, алоҳида жиҳатларини ўзида мужассамлаштиради.
Моҳият ва ҳодиса ўзаро муносабатларининг бир-бири билан зиддиятли алоқасини қайд этувчи ўзига хос шакли зоҳирийликдир. У бизнинг сезгиларимиз нарсаларнинг моҳиятини, аниқроқ айтганда моҳиятнинг бирон-бир жиҳатини бир ёқлама ноаниқ акс эттиришини англатади. Илмий билишнинг мақсади нарсалар ва ҳодисаларнинг зоҳирийлик ортида яшириниб ётган моҳиятини ёритишдан иборат.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish