Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари икки шаклда:
• ташкилий таъсир кўрсатиш усуллари;
• фармойиш бериш усуллари шаклларида намоён бўлади.
Ташкилий усулларнинг бу иккала шакли биргаликда қўлланилади, бир-бирини тўлдиради ва ривожлантиради. Хар иккала шаклнинг уйғунлашуви ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олинган ҳолда оптимал бўлиши керак.
Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, яъни:
• ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;
• ички тартиб-қоидаларини ўрнатиш;
• бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўç ичига олади.
Фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг (уйғун) ишлашини жорий таъминлаб туришдан иборат бўлиб, бунга эълон қилинадиган ёзма ёки оғзаки кўрсатмалар бериш, ёзма шаклда нашр этилган ёки оғзаки буйруқлар воситаси билан эришилади.
Ташкилий таъсир кўрсатиш бошқариладиган объект (корхона)ни лойиҳалаш босқичидан бошланади. Сўнгра регламентлаш, нормалаш ишлари бажарилади.
Жиноий жавобгарлик — бу мансаб билан боғлик. жиноят содир этилганда суд томонидан қўлланиладиган жазодир. Шундан қèлиб:
Моддий жавобгарликка — моддий зарар етказиш. интизомий жавобгарликка — интизомий ножўя ҳаракат. Маъмурий жавобгарликка — маъмурий ҳуқуқбузарлик. Жиноий жавобгарликка — жиноят асос бўлади.
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари - иктисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил бўлади:
• умумжамияг манфаатлари;
• жамоа манфаатлари;
• шахсий манфаатлар.
Бу манфаатларни уйғун суръатда боғлаб олиб бориш муаммоси бир қатор муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир давр шароитларига мувофиқ келадиган муносабатларни ўрнатишни талаб қилади.
Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида умумжамияг манфаатларини руёбга чиқàриш мақсадида қуйидаги иқтисодий бошқєарув усулларига, яъни:
• корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик бериш;
• хўжаликларни пировард натижаларига биноан моддий рағ-батлантириш, солèқ имтиёзларини бериш;
• корхона ва хўжаликлар ўртасидаги ўзаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ролини ошириш;
• молия-кредит муносабатларини такомиллаштириш;
• бозор муносабатлари механизмлари: баҳо, фойда, солиқ, рентабеллик, рақобат ва ҳоказоларга кенг эътибор берилади.
Иқтисодий бошқàрув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланищдир.
Ушбу усулда кишиларнинг шахсий ва гурухий манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бу максадга қўшимча иш хақи тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катта пул билан тақдирлаш кабилар мухим ахамият касб этади. Иктисодий методлар бошқаришнинг барча методлари ичида етакчи ўринни эгаллайди. Хар кандай даражадаги раҳбар бу усулнинг мазмунини яхши билиши ва уларни тўгри қўллай олиши керак. Бошкарилувчи объектга иқтисодий усуллар орқали кўрсатиладиган таьсир корхоналарни:
• жиддий режалар қабул қилишга:
• мехнат ва молия ресурсларидан янада унумлирок. фойдаланишга;
• янги технологияларни жорий қилишга;
• мехнат унумдорлигини оширишга;
• рақобатбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантирувчи ва шунга даъват этувчи бўлиши керак.
Шу билан бирга иқтисодий методлар шундай танланиши ва қўлланилиши керакки, бунда жамоалар ва хар бир ходимнинг манфаатларигагина эмас, балки бутун жамият манфаатларига риоя қилинадиган бўлсин. Бир корхона учун фойдали тадбир давлатга хам фойдали бўлсин.
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари жумласига:
• кредит ва фоиз ставкаси;
• солик, ва солик юки;
• бож туловлари;
• субсидия ва санкция;
• лицензия;
• трансферт туловлари;
• нарх-наво ва ҳоказолар киради.
Бошқарув органлари, хусусан, давлат бу усулларни қўллаб, бозорни шакллантириш чорасида хам, унинг ўзи- ўзи бошқариши босқичида ҳам ғоят мухим жараёнларни бошқаради.
Агар маъмурий бошқариш усуллари ўзини ўзи бошқарадиган бозор механизмларига қàршилик кўрсатса, уларга тўсқинлик қилса, иқтисодий усуллар эса аксинча, улардан фойдаланишга таянади. Хўжалик соҳасига давлатнинг таъсири ҳам тубдан ўзгаради. Бинобарин, маъмурий бошкариш усулида давлат корхоналарга ўç таъсирини қатьий белгиланган режа орқали ўтказади. Юқорида берилган бошқарувнинг иқтисодий –ташкилий усулларининг қўлланилиши ҳолати магистрлик диссертациясида батафсил таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |