Трансферт баҳони шакллантириш



Download 183 Kb.
bet1/9
Sana21.07.2022
Hajmi183 Kb.
#835034
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Трансферт баҳони шакллантириш


www.slaydlar.uz

Режа:
1. Корхона баҳо сиёсатида трансферт баҳонинг тутган орни ва мазмуни


2. Трансферт баҳони аниқлаш тартиби ва тамойиллари
3. Трансферт баҳони белгилаш усуллари
4. Трансферт баҳони харажатлар ва қиймат ёндашувлари асосида шакллантириш

Республикамизда бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида сотиладиган маҳсулот (иш ва хизмат)ларга илмий асосланган баҳо сиёсатини ишлаб чиқиш бошқарув ҳисобининг асосий вазифаларидан бири саналади.


Амалиётда ҳар бир корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқара бошлашидан аввал қанча фойда олиши мумкинлигини режалаштиради. Корхона фойдаси маҳсулот баҳоси ва уни ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳақиқий харажатларга бевосита боғлиқ боғлади. Ушбу ҳолатда маҳсулот баҳоси ишлаб чиқарувчи ёки харидор хоҳиши бўйича баланд ёки паст бўлиши мумкин эинас, у талаб ва таклиф асосида тартибга солиб борилиши лозим.
Инфляция жараёнида, яьни, баҳоларнинг ўсиши содир болаётган пайтда пулнинг фойдалилиги пасайиб боради. Шу сабабли, бундай шароитда барча ҳисоб-китоблар қиёсий ёки базис давр баҳоларида амалга оширилиши зарур, акс ҳолда, нотўғри малумотлар асосида оқилона молиявий бошқарув қарорлари қабул қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи-назардан қиёсий баҳолардан фойдаланиш молиявий менежментдаги барча ҳисоб-китобларга тегишли талаб ҳисобланади. Бунда бир ўлчамнинг ўзгариши иккинчи ўлчамнинг ўзгаришига қандай таьсир этиши таҳлил қилинади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва баҳолар даражаси турлича бўлган ҳолатда фойда суммасини солиштиришнинг бир нечта варианти мавжуд. Маҳсулотнинг қўшимча бирлигини ишлаб чиқариш умумий тушумнинг малум бир бирликда ошишига олиб келади ва у чекланган тушум дейилади. Бунда ўз навбатида харажатлар миқдорининг ҳам бир бирлик миқдорида ошиши кузатилади ва у чекланган харажатлар, деб атаиади. Максимал фойда чекланган тушум билан чекланган харажатлар бир-бирига тенг бўлган ёки улар бир-бирига максимал даражада яқинлашган ҳолда юзага келади.
Фойдалиликнинг чекланганлиги назариясига мувофиқ, ишлаб чиқаришнинг ўсиши туфайли чекланган тушум чекланган харажатларга нисбатан тезроқ сурьатларда ўсиб боргунга қадар фойда ҳажми ўсиб бораверади, бироқ чекланган харажатлар чекланган тушумдан ошиб кетган пайтда маҳсулот ишлаб чиқаришни қисқартириш зарур. Шундай қилиб, чекланган харажатларнинг чекланган тушумга яқинлиги (максимал) энг юқори даражада таьминланганда ёки унга тенглаштирилганда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва баҳоси ишлаб чиқарувчини энг юқори (максимал) фойда билан таьминлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада баҳони шакллантириш ва бошқариш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш зарурияти туғиладиди. Бунинг учун бошқарув тизимида баҳони шакллантириш бўйича функсионал блокларнинг ўзаро алоқасини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга
Келтирилган чизмадан кўриниб турибдики, баҳонинг шаклланиши ташқи муҳит таьсирига ҳам кўп жиҳатдан боглиқдир.
Ташқи муҳитда қуйидаги макродаражадаги ўзгаришлар корхона фаолиятида баҳони шакллантиришга бевосита таьсир кўрсатади:
1. Иқтисодиётдаги ўсиш ва пасайиш (ҳар қандай маҳсулотга бўлган эҳтиёж аҳолининг реал даромадлари, инвестиция фаоллиги, давлат харажатлари, кредит олиш ва уни қайтариш имкониятлари, баҳоларнинг ўзгаришига боглиқ). Шу сабабли ташқи муҳитни таҳлил қилиш корхонани баҳолаш учун бошланғич нуқта ва қадам бўлиб ҳисобланади;
2. Табиий ресурсларга яқинлик ва уларнинг заҳирасига эга бўлиш нафақат маҳсулот ишлаб чиқарувчи, балки қайта ишловчи корхоналарни ҳам стратегик ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга;
3. Сиёсат ва ҳуқуқ. Корхонанинг фаолият юритишида давлатнинг иқтисодий барқарорлиги, турли хил мулк эгаларининг ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинганлиги, солиқ қонунчилигининг ўзгариб туриши, божхона ҳуқуқи каби омиллар ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга;
4. Демография. Корхона жойлашган ҳудуддаги аҳолининг сони ва таркиби унинг фаолиятига катта та?сир кўрсатади. Агар ҳудудда тугьилиш даражаси юқори болса, болаларбоп маҳсулотлар ассортиментига талаб катта боғлади ёки катта ёшдаги аҳолининг ҳиссасига қараб уларнинг талабидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарур болса, корхона шунга қараб мўлжал олиши лозим;
5. Ижтимоий-маданий муҳит. Жамиятнинг иқтисодий фаровонлиги ошиб бориши билан унда иқтисодий хавфсизликни таьминлашга, аҳолининг кам таьминланган ва ишсиз қатламларини ҳимоя қилишга имконият ортиб боради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда корхоналарда баҳоларни шакллантириш бўйича қарорлар қабул қилишга таьсир этувчи омиллар ташқи ва ичкига бўлинади.
Ташқи омиллар қуйидагилар билан ифодаланади:
1. Корхона ишлаб чиқараётган товарга бозордаги умумий талаб;
2. Бозорга шу хилда бошқа фирмалар томонидан чиқарилган товарлар ҳажми;
3. Ушбу товарларнинг сифати ва баҳоси;
4. Харидорларни маҳсулот баҳоси паст бўлишига ёки товар сифати юқори бўлишига қизиқиши.
Баҳонинг шаклланишига таьсир этувчи ички омилларга қуйидагилар киритилади:
— маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи;
— узоқ муддатли капитал қўйилмаларни қоплаш имконияти;
— меҳнат ва материаллар сифати;
— ишлаб чиқариш харажатлари даражаси;
— чекланган ресурслардан фойдаланиш даражаси.
Трансферт баҳолар механизмини ишлаб чиқиш корхона баҳо сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади.
Трансферт баҳо корхона ичида бир жавобгарлик марказидан бошқа жавобгарлик марказига ўтказиладиган маҳсулот (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар) ёки хизматлар баҳосини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳодир.



Download 183 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish