Трансферт баҳони шакллантириш



Download 183 Kb.
bet5/9
Sana21.07.2022
Hajmi183 Kb.
#835034
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Трансферт баҳони шакллантириш

2-мисол. Корхона 5000 дона маҳсулот сотишни режалаштирган, бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфланган ўзгарувчан харажатлар 1600 сўмни ташкил этади. Доимий харажатлар — 2000000 сўм. Корхона 3000000 сўм миқдорида фойда олишни мўлжаллаган. Маҳсулотни қандай баҳода сотиш керак?
1. Дастлаб, маржинал даромад ҳажмини аниқлаймиз. Бунинг учун доимий харажатларга фойданинг режалаштирилган ҳажмини қўшамиз.
2000000 сўм Қ 3000000 сўм қ 5000000 сўм
2. Бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган маржинал даромад суммасини топиш учун ялпи маржинал даромад суммасини сотиладиган маҳсулотлар миқдорига боламиз:
5000000 сўм : 5000дона қ 1000 сўм.
3. Маҳсулот бирлиги баҳосини аниқлаш учун ўзгарувчан харажатлар орқали ҳисобланган маржинал даромад суммасига доимий харажатлар ва фойдани қўшиш натижасида аниқланган маржинал даромад суммасини қўшамиз:
1600 сўм Қ1000 сўм қ 2600 сўм
Зарарсизлик баҳосини таҳлил қилишга доир юқорида келтирилган формулалар маҳсулотнинг белгиланган ҳажмини сотиш жараёнида фойданинг малум даражасига эришиш учун сотишнинг зарарсиз баҳосини аниқлашга кўмаклашади.
Демак, мослашувчан трансферт баҳо сиёсатини юритиш ва унга таьсир этувчи ички ва ташқи омилларни чуқур таҳлил қилиш исте?молчиларни рағбатлантириш ҳамда товар бозоридаги рақобатда устунликка эришиш имконини беради.
Корхонанинг сегментар ҳисоботи



  1. Сегментар ҳисоботнинг моҳияти, турлари ва шакллари

  2. Корхоналарда сегментар ҳисоботни тузиш тамойиллари

  3. Сегментар ҳисобот жавобгарлик марказлари фаолиятини баҳолашнинг асоси сифатида

  4. Сегментлар бўйича даромад ва харажатларни аниқлаш

Бозор муносабатлари шароитида бизнес сегменти деб аталувчи янги атама бошқарув ҳисобига кириб келди.


Бизнес сегменти — бу корхонанинг маьлум қисмини ёки нисбатан мустақил бўлинмасини муайян ваколатлар ва масьулият бериш мақсадида ажратишдир.
Бошқарув ҳисоби корхонанинг ташкилий тузилмасини ҳисобга олган ҳолда, жавобгарликнинг турли марказлари (бизнес сегментлари) мажмуидан таркиб топади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда сегментлар бўйича ҳисоботни шакллантириш тартиби 14-сонли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС) билан тартибга солинади. Бу стандарт 1993-йилдан амал қилиб келмоқда. Унга кўра, сегментларнинг иккита: хўжалик ва географик турлари ажратиб кўрсатилади.
Географик сегмент — бу муайян иқтисодий муҳитда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда иштирок этувчи, риск ва фойда каби иқтисодий шарт-шароитлар таьсирида, маьлум маконда ҳаракат қилувчи ажратиб қўйилган компонентдир.
Сегмент ажратишни тақозо этадиган, фарқ қилувчи ҳолатларни, яьни, кўпчилик омилларнинг мос тушишини 8.1-жадвалда кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 1996-йил 30 августдаги 1-сонли қарори билан кучга киритилган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонуннинг 7-моддасида таькидланганки, корхона раҳбари ҳисоб ва ҳисоботнинг ички хўжалик тизимини, хўжалик муомалаларини назорат қилиш тартибини, ташқи истеьмолчилар учун молиявий ҳисоботни, солиқлар ва молиявий хужжатларнинг бошқа шаклларини ва ҳоказоларни ташкил этишга мажбур .
Ташқи истеьмолчилар учун сегментлар бўйича молиявий ҳисоботни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998-йил 14 августда 474-сон билан рўйхатга олинган "Ҳисоб юритиш сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли Ўзбекистон Республикасининг 1-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) билан тартибга солинади. Ушбу стандартнинг 96-бандида қуйидагилар таькидланади: "фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатини юритишнинг ўзига хос устуворлиги кўрилганда раҳбарлар хўжалик юритувчи субьектнинг таваккалчилиги ва пул оқимининг келажагини баҳолаш имкониятини беришини ҳисобга олишлари керак.

Download 183 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish