ПАХТАНИ ЖИНЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОМ АШЁ ВАЛИГИ ТУЗИЛМА ТАРКИБИНИ ТАХЛИЛИ Проф.Салимов Алишер Машрабович, магистр Ахмедова Гуласал Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Аннотация. Мақолада аррали жиннинг ишчи камерасида оптимал зичликдаги хом ашё
валигини хосил бўлиши ҳамда хом ашё валиги таркибидаги чигитни ишчи камерадан
чиқишдаги тукдорлиги бошқариш, ҳамда хом ашё валиги тузилма таркиби ўрганилган.
Annotation. The article examines the formation of the raw density roller of optimal density in the
working chamber of the saw blade and the control of the fineness of the seed in the raw roller at the
exit of the working chamber, as well as the structure of the raw material roller.
Ҳозирда мавжуд бўлган аррали жинлар конструкциясини, уларни такомиллаштиришга
қаратилган илмий ишларни анализи шуни кўрсатадики, мавжуд бўлган технологик ускуналар
иш унумдорлиги ва маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари, уларга бўлган талаб тобора ўсиб
бораётган шароитга жавоб бера олмайди. Аррали жиннинг ишчи камерасидан толаси
ажратилган чигитларнинг чиқарилиш масаласи ва иш унумдорлиги оширилганда хом ашё
валигининг зичлигини камайишини таъминловчи оптимал кўрсаткичларда жинлаш жараёни
ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Пахта тозалаш корхоналарида пахтани дастлабки ишлаш учун аррали жиндан
фойдаланилади. Аррали жинларнинг вазифаси чигитдан толани ажратиш ва табиий
хусусиятларини сақлаган ҳолда кейинги технологик жараёнига беришдан иборат [1].
Аррали жиннинг ишчи камерасида оптимал зичликдаги хом ашё валигини хосил бўлиши,
арра тишлари билан илиб олинаётган толалар миқдори,чигитлар сиртидаги толаларни тўлиқ
ажратиш жараёни, айниқса паст навли ва намлиги юқорироқ пахтани ишлашда хом ашё
валигини ортиқча зичланишига олиб келиши ва пахтани ишлашда олинаётган маҳсулот
ҳажмига таъсир этади ва жинлашнинг технологик режимларини бузилиши, тез-тез
тиқилишларга ва машиналарни тўхтаб туришига олиб келади.
Шунинг учун аррали жинларни конструкцияси, жумладан ишчи камерани тузулиши мухим
ҳисобланади.
Ишчи камерада хом ашё валиги зичлиги таъминланиши ҳисобига чигит ва толанинг
шикастланиши камайишига олиб келади.
Xом ашё зичлигининг ошиши жинлаш зонасида юкори даражали кучланишларни пайдо
бўлишига сабаб бўлади. Бу эса уз навбатида шикастланган тола ва чигитларнинг купайишига
олиб келади. Xом ашё валигини зичлиги ошган сари колосникка таьсир килаётган кучлар хам
ошди ва энг кичик зичликда 25N, ўртача зичликда 42N ни ва энг катта зичликда 60Nни ташкил
этади.
Ишчи камерасидан толаси ажратилган чигитларнинг чиқарилиш масаласи ва иш
унумдорлиги оширилганда хом ашё валигининг зичлигини камайишини таъминловчи оптимал
кўрсаткичларда жинлаш жараёни етарлича ўрганиш мақсадга мувофиқдир.