УДК 667.021.152.
АРРАЛИ ЖИН ИШЧИ КАМЕРАСИДАН ЧИГИТ ЧИҚИШИНИНГ ТОЛА СИФАТИГА ТАЪСИРИНИ ТАҲЛИЛИ
ЕСМТЖ-21М гуруҳи магистранти А. У. Муродиллаев
Ил. раҳ.: т.ф.н., доцент. Н.Қ. Сафаров
The article gives the value of the saw ginning process, his work and technology. Modernization of ginning process explained the processes occurring in the raw roll and its impact on the quality of the fiber. Changing the ginning process justified because in the raw seeds with a small roller Drooping accumulate in the center of it, and offered to take them through the pipe with holes, their influence on the process of ginning. Application of additional installation for allocation of seeds, alters the composition of raw roller, is reduces the density and seed residence time in the chamber, as well as increases the raw fibrous cushion. All this leads to an increase in raw rotation speed of the roller. This in turn promotes the capture and fill fibers of the saw tooth of the saw cylinder; this increases the overall productivity of the gin.
Пахта тозалаш саноатининг асосий маҳсулоти бўлган толанинг сифати чигитли пахтани қайта ишлашда энг муҳим ҳисобланган-жинлаш жараёнига боғлиқ.
Ўрта толали чигитли пахтанинг толасини чигитидан ажратиб олиш аррали жинларда амалга оширилади. Шунинг учун аррали жинлар технологик жараёндаги энг асосий машина ҳисобланади. Ундан ташқари аррали жинлар ишлаб чиқариш жараёнида олинадиган тола ва чигитнинг сифатига катта таъсир қилади [1].
Илмий ишларда аррали жинлаш жараёнининг турли қирраларини очиб, ишлаб чиқаришга хамда пахтани дастлабки ишлаш технологиясига катта хисса қўшиб келмоқдалар. Хусусан, аррали жиндаги хом ашё валигининг харакат кинематикасини, унинг таркиби ва зичлигини, таркибнинг маҳсулот сифатига ва миқдорига таъсирини ҳамда хом ашё валиги кўрсаткичларининг жинлаш жараёнига таъсири ўрганилган ва таҳлил қилинган.
Юқоридагиларни ўрганиб, шундай хулосага келиш мумкинки, жинлаш жараёнининг самарадорлиги ҳамда чиқаётган маҳсулотларнинг сифати, асосан ишчи камерасидаги хом ашё валигидаги чиқишга тайёр (туксизланган) чигит миқдорига, унинг таъсир қиладиган айланиш тезлигига боғлиқ. Айланиш тезлиги қанча юқори бўлса, жиннинг иш унумдорлиги ортади ҳамда толанинг сифати яхши бўлади, чунки унда тола ва чигитнинг ишчи камерасида бўлиш вақти камаяди [2].
Шунинг учун, бизнинг вазифамиз юқорида кўрсатилганларни ҳисобга олиб, илмий ишларда бу муаммони (яъни туксизланган, чиқишга тайёр чигитларни) тезроқ ишчи камерадан чиқариш усулларини топишдан ва жараёнга ижобий таъсир келтиришни ҳал қилишдан иборатдир.
Жиннинг ишчи камераси маълумки қобирғали панжарадан, пештоқ брусдан, олдинги фартукдан ва чигит тароғидан иборатдир. Олдинги фартук юқоридан чигитли паҳта тушадиган бўғиздан бошланади ва чигит тароғида якунланади. Мана шу ерда чигит тароғи орқали чигитга тайёр чигитларни максимал чиқишини таъминлашимиз зарурдир. Шунда у ерда ишқаланиш кучи ҳамда умумий ишчи камерадаги зичлик ҳам камаяди деб ўйлаймиз. Булар эса, умумий толанинг сифатига ижобий таъсири кўпаяди.
Ишчи камеранинг тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли ҳом ашё валигининг айланишига қаршилик қилиб, салбий таъсир қилади, айниқса паст нав паҳталарда, натижада жиннинг иш унумдорлиги камайиб кетади.
Ишчи камеранинг юқори қисмидан чигитли паҳта берилади, у эса олдинги фартукка ишқаланиб ўз ҳаракатини давом эттиради. Ҳом ашё валиги шундай ишлайдики, толаси ажратилган чигит валик ичида спирал каби ҳаракатда бўлади ва ҳар доим ҳом ашё валиги марказига интилиб ҳаракат қилади. Қанчалик толаси чигит юзасидан кўп олинса, шунча марказга интилиши жадаллашади. Чигитнинг юзасидан толаси тўлиқ олиниши учун у арра тишларига ўртача 20 марта айланиб келиб учрашиши керак бўлади. Шунинг учун уни тезроқ арра тишларига учраштирилса, шунча тез туксизланади, шунча тез марказга қараб интилади ва марказда ўрнатилган тешикли қувурга учрашади ва шу тешикларга кириб кетади, натижада чигитнинг ишчи камерадан чиқиш миқдори кўпаяди. Чигит тароғи орқали чигит оддий чиқариб турилади ва қўшимча марказдаги тешик қувур орқали ҳам 10-20% чигит чиқариб турилади.
Қуврнинг диаметри, тешиклар сони ва формаси ва айланиш тезлиги аниқланади. Буларнинг ҳаммаси хом ашё валигида зичликни камайишига, толадорликнинг ортишига, айланиш тезлигининг кўпайишига олиб келади, натижада арра тишига толанинг тезроқ ва кўпроқ илашишига олиб келади ва иш унумдорлиги ортишига сабабчи бўлади. Булар эса толанинг сифати ортишига сабабчи бўлади, чунки тола тезроқ ва урунишсиз жинланади.
Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси -4372 рақамли патенти ҳамда № FAP 00535 рақамли фойдали мадели патенти асосида таклиф қилинаётган қўшимча чигит чиқарувчи мосламаси ва ишчи камерасининг тузилиши юқорида айтилган ҳамма салбий ҳолатларни бартараф етиш имкониятига ега. Яъни, ишчи камерасидаги толаларни тўлиқ олинган (туксиз) чиқишга тайёр чигитларни чигит тароғи орқали ҳамда қўшимча мослама ёрдамида чиқариб туради. Булар еса, ҳом ашё валигига, ҳусусан таркибига ижобий таъсир қилади.
Ҳом ашё валиги таркибининг ижобий тарафга ўзгариши, унинг толадорлиги, зичлиги ва айланиш тезлигини яҳши тарафга ўзгаришига олиб келади, буларнинг ҳаммаси жинлаш жараёнига ижобий таъсир қилади.
Аррали жинлаш жараёнида асосий ишчи органи ҳисобланган ишчи камерадир, чунки унинг ичида хом ашё валиги бўлади. Хом ашё валигисиз жинлаш жараёни амалга ошмайди. Хом ашё валиги таркибида эса, туксизланган чиқишга тайёр чигитлар 50 % дан кўп миқдорни ташкил этади. Буларнинг хом ашё таркибида бўлиши жинлаш жараёнига 2 хил таъсир қилади. Биринчи таъсири, хом ашё валиги марказида тўпланган чиқишга тайёр чигитлар, унинг айланишини ҳамда зичлигини таъминлаб туради. Иккинчидан, уларнинг у ерда бўлиши, жиннинг кучланиб, зўриқиб ишлашига олиб келади, чунки арра ўз устида шунча массани (хом ашё валигини) кўтариб, айлантиради, булар эса, аррага қўшимча электр энергия сарфи ишлатишга олиб келади.
Шунинг учун, хом ашё валигида чигитнинг миқдорини камайтириш усуллари қўлланилган. Чигитнинг бутунлай йўқ бўлиши мумкин эмас, чунки миқдорини меъёрида бўлишини таъминлаш зарурдир. Шулардан бири қўшимча чигит чиқарувчи мосламадир.
Бизнинг вазифамиз шу жараённи назарий асосда ўрганиб, унинг ижобий ва салбий кўрсаткичларини аниқлашдан иборат. Унинг учун магистрлик диссертация ишида бундай технологиянинг назарий ечими, ҳисоб-китоб натижалари ва улар асосида чизмалар келтирилади. Чизмаларни (графикларни) таҳлил қилиб, унда қўшимча чигит чиқарувчи мосламанинг ҳом ашё валиги таркибига таъсири таҳлил қилинади ҳамда чигитнинг чиқишини ростлаб туриш кўрилади.
Буларнинг ҳаммаси пахтани жинлаш технологиясининг ўзгаришига олиб келади.
Адабиётлар
Жабборов Ғ.Д. ва бошқалар. “Чигитли паҳтани дастлабки ишлаш технологияси”. Дарслик. Тошкент “Ўқитувчи”, 1987. 401 б.
Тиллаев М.Т. Процесс пильного джинирования ҳлопка-сирца. Монография. Ташкент, “Фан” нашриёти. 146 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |