Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press


Суд меросдан мажбурий улуш ажратиш



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

Суд меросдан мажбурий улуш ажратиш 
ҳақидаги низони кўришда қонун бўйича 
ворисга тегиши лозим бўлган мажбурий 
улушни жами мерос мулкка нисбатан 
қисмда ҳисоблаши лозим
К.Аҳмедов, В.Хонхўжаевалар жавобгарлар М.Абдуллаева ва 
Н.Хонхўжаеваларга нисбатан васиятномани ва васиятнома бўйича 
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳамда олди-сотди 
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва меросни тақсимлаш 
ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилганлар.
Туманлараро судининг 2001 йил 30 апрелдаги ҳал қилув қарори 
билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Т.Садиқова қизи Н.Хонхўжаева 
номига қолдирган 1983 йил 9 июндаги васиятнома ва 1988 йил 31 
октябрдаги васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги 
гувоҳноманинг учдан икки қисми ҳақиқий эмас деб топилган. 
В.Хонхўжаева Н.шаҳар Юсуф Хожи 1-тор кўчаси, 17-уйнинг 
мажбурий улуш ҳисобланган учдан икки қисмига нисбатан меросхўр 
деб топилган. Н.Хонхўжаевадан В.Хонхўжаева фойдасига улушининг 
учдан икки қисми эвазига 716000 сўм ундирилиб, В.Хонхўжаеванинг 
уйдаги ҳиссасига нисбатан эгалиги тугатилган.
Даъво талабларининг қолган қисми рад қилинган.
Апелляция инстанциясининг 2001 йил 12 июлдаги ажрими билан 
ҳал қилув қарорининг Н.Хонхўжаевадан пул ундириш қисми 358000 
сўмга келтирилиб, қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Вилоят суди раёсатининг 2003 йил 17 сентябрдаги қарори билан 
қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгартирган.
Аниқланишича, Т.Садиқова 1988 йил 9 июндаги нотариал 
тасдиқланган васиятномага кўра барча мол-мулкларини, жумладан 
қайд қилинган уй-жойни ҳам қизи Н.Хонхўжаева ва невараси 
М.Ортиқовага васият қилиб қолдирган.


165
Т.Садиқова 1988 йил 11 майда вафот этган.
1988 йил 19 сентябрда Н.Хонхўжаева меросга бўлган ҳуқуқ 
тўғрисидаги гувоҳнома бериш ҳақида нотариал идорага мурожаат 
этган. М.Ортиқова эса 21.09.1988 йилда нотариал идорага ариза 
билан мурожаат қилиб, васиятнома бўйича ўзига тегишли меросдан 
Н.Хонхўжаева фойдасига воз кечган.
1988 йил 15 ноябрда Н.Хонхўжаева васият бўйича меросга бўлган 
ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олган ва шу асосда 2000 йил 14 февралда 
низоли уйни нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра 
М.Абдуллаевага 1.074.000 сўмга сотган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг (1963 йилдаги таҳрирда) 
586-моддасига мувофиқ, мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки 
меҳнатга лаёқатсиз болалари, шунингдек марҳумнинг меҳнатга 
лаёқатсиз эри ёки хотини, ота-онаси ва қарамоғидаги шахслар, 
васиятнинг мазмунидан қатьи назар, қонун бўйича мерос олганда 
уларнинг ҳар бирига тегиши лозим бўлган ҳиссанинг камида учдан 
икки қисми ҳажмида мерос (мажбурий ҳисса) оладилар.
Судда аниқланган ҳолатларга қараганда мерос қолдирувчи вафот 
этган вақтда В.Хонхўжаева меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига 
эга бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 22 
декабрдаги «Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим 
масалалари тўғрисида»ги қарорининг 16-бандида судлар мерос 
мулкидан меросхўрнинг улушини белгилашда фоиз ҳисобида эмас, 
балки қисм, улушларда ҳисоблашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш 
берилган. 
Қайд этилган ҳолатда жами мероснинг иккидан бир қисми 
В.Хонхўжаевага қонун бўйича тегиши лозим бўлган. Ушбу улушнинг 
учдан икки қисми мажбурий улуш ҳисобланиб, бу жами мерос мулкнинг 
учдан бир қисмини ташкил этган.
Бундай ҳолда васиятнома ва васиятнома бўйича меросга бўлган 
ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг мерос мулкнинг учдан бир қисмига 
нисбатан қисми ҳақиқий эмас деб топилиши лозим эди.
Бироқ биринчи инстанция суди қайд қилинган Пленум қарори 
тушунтиришларига зид равишда низолашилаётган васиятнома ва 
қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг учдан 
икки қисмини ҳақиқий эмас деб, низоли уйнинг эса учдан икки қисмига 
В.Хонхўжаевани меросхўр деб топиб хатога йўл қўйган.



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish