N„ = (1,1 - 1,15) N„
Адиабатик фойдали иш коэффициентнинг г\а() қиймати бирга яқин
бўлиб, 0,93...0,97 га тенгдир. Изотермик фойдали иш коэффициенти т\ш
сиқилиш даражасига қараб, 0,64...0,78 қиймат оралиғида бўлади. Механик
фойдали иш коэффициенти т /^ к ў п и н ч а 0,85...0,95 ораликдаги қийматга тенг.
Вентилятор ўқидаги N e кувватни:
N e = p Q H g / r i ' (2.114)
тенгламадан аниқланади.
Бу ерда tjs- вентилятор фойдали иш коэффициенти бўлиб, узатиш коэффициенти щ ва механик фойдали иш коэффициенти т]мех ларнинг купайтмаси орқали
аниқланади.
2.28. Поршенли компрессорлар
Поршенли компрессорлар сиқиш босқичи сонига қараб бир, икки ва
кўп босқичли, ишлаш принципи бўйича эса, оддий (бир томонлама) ва икки
томонлама ҳаракатли компрессорларга бўлинади. Компрессор маш инасининг
тузилиши худди поршенли насоснинг тузилишига ўхшаш. Компрессор машинасининг газни бирор оралиқ ёки охирги босимгача сикувчи қисмига сиқиш
босқичи дейилади.
Поршен цилиндрда ўнгга ва чапга кривошип-шатун механизми ёрдамида
илгарилама - қайтар ҳаракат қилади. Компрессорларда поршен цилиндр деворига зич қилиб ўрнатилади ва уни икки қисмга бўлиб туради. Поршен чапдан
унга илгарилама ҳаракат қилганда, сўриш клапани очилади ва цилиндр газга
тўлади. Поршен орқага қайтганда эса, цилиндрдаги газнинг сиқилиш и натижасида босим ортади ва ҳайдаш қувурига узатилади. Маълумки, газ сиқилганда
унинг температураси ортади.
Оддий поршенли компрессорларда поршеннинг бир марта тўлиқ, бориб-келишида бир марта сўриш ва узатиш бўлади. Икки томонлама поршенли
компрессорларда иккита сўриш ва иккита узатиш бўлади (2.51-раем).
Бир босқичли компрессорлар горизонтал ва вертикал ҳолда тайёрланади.
Горизонтал компрессорлар икки томонлама, вертикаллари эса - бир томонлама бўлади.
Бир босқичли, бир томонлама горизонтал компрессорда (2.51а-расм)
поршен 2 цилиндр 1 да ҳаракатланади. Цилиндр бир томонидан сўриш 3 ва
узатиш 4 клапанлари ўрнатилган қопқоқ билан ёпилган. П орш ен шатун 5 ва
кривошип 6 билан бевосита уланган.
Ўқда эса, кривошипдан ташқари маховик 8 ўрнатилган. Порш ен чапдан
ўнгга ҳаракатланганда, цилиндр ичида, яъни қопқоқ билан порш ен орасида,
сийракланиш ҳосил бўлади. Сўриш линиясида босимлар фарқи ҳосил
бўлгандан сўнг, цилиндрда клапан 3 очилади ва цилиндрга газ киради. Поршен ўнгта қараб ҳаракат қилганда эса, сўриш клапани ёпилади, цилиндр ичидаги газ поршен ёрдамида, маълум босим р2 гача сиқилади ва клапан 4 очилгандан сўнг газ узатиш қувурига берилади. Бундан сўнг цикл яна
қайтарилади.
Z~E
Do'stlaringiz bilan baham: |