1 = 1 - (3.108)
т + п
100Қ р к
3.28. Суюқликни аралаштириш усуллари
т/р Аралаштириш интенсивлиги Газ сарфи, м3/(м2*мин)
1. Паст 0.4 !
2. Уртача 0,8 |
3. Юқори 1,2 !
Пневматик аралаштириш усулининг қўлланиши чекланган бўлади, чунки айрим ҳолларда зарарли жараёнлар, яъни оксидланиш ёки маҳсулотнинг
буғланиши юз бериши мумкин. Шунинг учун, ушбу усул газ ва суюқ фазалар
ўзаро тўқнашуви рухсат этилган ҳолларда ишлатилиши мақсадга мувофикдир.
3.48-расмда пневматик аралаштиргичларнииг айрим конструкциялари
келтирилган.
3.48-расм. Сиқилган ҳаво ёрдамида аралаштириш.
а - марказий барботерли; б — газлифт (эрлифт)
трубали; в - газлифт ва марказий циркуляция трубали қобиқ - трубали қурилма.
1 газлифт трубалари; 2 - циркуляция трубаси;
3 -тешикли труба панжаралари; с — суюкдик; г - газ;
иэ иссиқлик элткич
Агар, сиқилган ҳаво курилманинг пастки қисмига юборилса, унда эрлифт ҳосил бўлади (3.48а-расм). Ҳаво курилманинг қанчалик юқори қисмига
узатилса, шунчалик сиқиш учун энергия сарфи кам бўлади. Шунинг учун,
ҳавони баландлиги кам қатламларга юбориш керак, яъни пневматик аралаштириш учун диаметри катта, баландлиги кичик бўлган курилмаларни куллаш
мақсадга мувофикдир.
Пневматик аралаштириш жараёнйни интенсиалаш учун курилмаларда
газлифт (эрлифт) трубалари ўрнатилади. Ушбу трубалар суюқликни кўп марта
циркуляция қилишини таъминлайди (3.48б-расм). Бунинг учун, икки томони
очиқ газлифт труба курилма марказига жойлаштирилади. Сиқилган ҳаво газлифт трубаси ичига узатилади ва кўтарилувчи оқим қанчалик катта бўлса, аралашиш шунчалик самарали бўлади.
Иссиқликни узатиш ва ажратиб олиш учун газлифт ва марказий циркуляция трубали курилмалар яратилган (3.48в-расм).
Циркуляцияли аралаштириш, насос ёрдамида амалга оширилади. Бунда,
«аралаштиргич - насос - аралаштиргич» ёпиқ системасида суюқлик узлуксиз
айланиб юради.
Аралаштириш жараёнининг интенсивлиги, циркуляция карралигига,
яъни вақг бирлигида насос иш унумдорлигининг, курилма ичидаги суюқпик
ҳажми нисбатига боғлиқ. Айрим ҳолларда насослар ўрнига буғ инжекторлари
қўлланиши ҳам мумкин.
Ундан ташқари, турли соҳаларда йўналтирувчи труба (диффузор)ли винтсимон аралаштиргичлар ҳам ишлатилади (3.49-расм).
3.49-расм. Диффуэорли ва винтсимон аралаштиргичли қурилма.
1 винтсимон аралаштиргич; 2 - иссиқлик алмашиниш камерали диффузор; 3 - ғилоф; иэ - иссиқлик элткич; с - аралаштирилаётган суюқпик.
Бу турдаги курилмаларда ёпик, циркуляцион контур ҳосил қилинади. Насос вазифасини одатда уч парракли винтсимон аралаштиргич бажаради. Ш унинг учун, бундай аралаштиргичлар ҳисоби ўқли насослар ҳисобига ўхшашдир.
Статик аралаштириш. Қовушоқлиги ўртача суюқлик, ҳамда газ суюқлик
билан аралаштириш бирорта фазанинг кинетик энергияси ҳисобига статик
аралаштиргичларда олиб борилади (3.50-расм).
Одатда, статик аралаштиргичлар реакгоргача бўлган труба кувурига ёки
бевосита реакторнинг ўзига ўрнатилади.
3.50а-расмда газ ва суюқликларни аралаштириш учун мўлжалланган носимметрик, легирланган пўлат пластиналарни бураш йўли билан олинган ясама элементли аралаштиргич тасвирланган.
Ҳар бир элементнинг геометрик характеристикалари бураш бургачи ва
йўналиши, ҳамда элемент диаметр ининг узунлигига нисбати билан ифодаланади. Ўрнатилиши зарур бўлган элементлар сони суюқлик қовушоқлигига,
ҳамда аралаштирилаётган суюқликлар қовушоқлиги нисбатига боғлиқцир.
Агар, суюқлик ва фазалар ўртасидаги қовушоқликлар фарқи қанча катта бўлса,
шунчалик кўп элементлар ўрнатилиши зарур.
3.50б-расмда ёғ фосфатидли эмульсиясини ишлаб чиқариш учун
мўлжалланган уюрмали эмульсор кўрсатилган. Босим 0,3...0,36 МПа бўлганда,
уюрмали эмульсор юқори самарали эмульгация қилишни таъминлайди. Бу
турдаги курилмалар содда, тайёрланиши осон ва фойдаланишда қулай. Ишлаш
принципи - марказдан қочма пуркагич эффеюгига асосланган. Олинган 3 мкм
ўлчамли заррачалардан таркиб топган эмульсия 24 соат давомида ҳам
қатламларга ажралмайди.
Механик аралаигшриш «суюьутик суюқлик», «газ суюкушк» ва «газсуюк^ик қаттиқ жисм» системали гидромеханик, иссик/тик ва масса, ҳамда
биокимёвий жараёнларни интенсивлаш турли хил аралаштириш мослама (аралаштиргич) лар ёрдамида амалга оширилади. Аралаштиргич, айланувчи ўқга
ўрнатилган, турли хил парраклардан таркиб топган мослама.
Кимё ва бошқа саноатларда қўлланиладиган ҳамма аралаштириш мосламаларини 2 гуруҳга ажратса бўлади: биринчи гуруҳга парракли, турбинали ва
пропеллерли; иккинчи гуруҳга махсус винтли, шнекли, лентали, ромли,
якорли, пичок^и ва бошқа мосламалар киради. Биринчи гуруҳ суюқликлар
учун бўлса, иккинчиси эса - пластик ва сочилувчан материалларни аралаштириш учун хизмат қилади.
3.50-расм. Статик аралаштиргичлар.
а- цилиндрик, ясама элементли; б- эмульсор.
1- фланец; 2- қобиқ; 3- аралаштирувчи элемент
3.51-раем. Аралаштиргичлар турлари.
в в
а - уч парракли; б - икки парракли;
в - пропеллерли; г - турбинали очиқ;
д - қия парракли, турбинали, очиқ;
е - турбинали ёпиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |