Вирусли гепатитлар



Download 31,75 Kb.
bet3/6
Sana24.04.2022
Hajmi31,75 Kb.
#579167
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Вирусли гепатит қўзғатувчиларига характеристика ва улар келтириб

Лаборатория ташҳиси. Текшириш учун бемордан нажас ва қон олиниб, вирус заррачалари ИЭМ, вирус антигени ИФА ва РИА усуллари ёрдамида аниқланади.
Серологик ташҳис вирусга қарши IgM ва IgG антителолар, ИФА ва РИА реакцияларида топилади. Вирус махсус IgM иммуноглобулинлари касалликнинг ўткир давридан дарак беради.
Гепатитлар ташҳисида биокимёвий кўрсаткичлар аниқ ва тез ташҳис қўйишда катта ёрдам беради. Бунда беморнинг зардобидаги билирубин (асосан, боғланган тури кўпаяди), ферментлар (алдолаза, аминотрансферазалар – АлАТ, АсАТ ва бошқалар), тимол синамаси каби кўрсаткичлар ошгани аниқланади.
Давоси ва профилактикаси. Махсус давоси йўқ, симптоматик даволаш чоралари қўлланилади.
Касалликнинг олдини олиш учун бемор алоҳида хонага ётқизилади. У билан мулоқотда бўлган кишилар назоратга олиниб, хона ва идиш-товоқлари дезинфекция қилинади. Бемор билан мулоқотда бўлган 3 ойликдан 10 ёшгача болаларга иммуноглобулин юборилади. Ҳозирги кунда қуйидаги вакциналар ишлаб чиқилган.

  1. Формалинда ўлдирилган тўлиқ вирионли вакцина.

  2. Субвирионли - вирионни парчалаш орқали олинади

  3. Химиявий- эпитопларини химиявий усулда синтез қилиб олинади.

  4. Ген-инженерияси йўли билан НАВ геноми оспавакцина вирусига интеграция қилинган.

Гепатит В вируси (HBV)
Гепатит В вируси гепадновируслар (Hepadnaviridae) оиласига киради, бу оилага ҳайвонлар, кемирувчилар ва қушларда касаллик қўзғатувчи яна 3 та вирус ҳам киради. Гепатит вирусининг заррачасини 1970 йили Д.Дейн бемор нажасидан электрон микроскоп ёрдамида топган, шу сабабли Дейн заррачаси деб номланган.
Морфологияси. Вирион ёки Дейн заррачаси сферик шаклда бўлиб, ўлчами 42–45 нм. Вирионнинг мағзи – нуклеокапсид икосаэдр тип симметрияга эга, 180 та капсомерлардан ташкил топган. Вирион ташқи томондан липопротеиндан иборат қобиқ билан ўралган. Вирион таркибида ДНК, оқсил, фермент, липид ва углеводлар бор.
HBV нинг тўзилиши ноёб бўлиб, ипли халқасимон ДНК молекуласидан иборат, аммо бошқа ДНК тутувчи вируслардан фарқли ўлароқ, унда битта ипли қисми ҳам мавжуд. Вирус таркибида ДНК-полимераза ва протеинкиназа ферментлари мавжуд.
Антигенлари. Гепатит В вирусининг ташқи қобиғи мураккаб тузилишга эга бўлиб, вирус ва ҳужайра оқсилидан ташкил топган. Вирус таркибида дастлаб Австралия антигени деб номланган HBs-антигени ва НВс, НВе, НВх антигенлари бор. HBs антиген боғланмаган ҳолда қонда топилади, протективлик хоссага эга.
HBs-антигенининг 3 та кенжа оиласи мавжуд: НВс, НВе, НВs.
Улар ер юзининг турли ҳудудларида тарқалган.
Соr (ўзак) антиген нуклеопротеин табиатли бўлиб, НВс-антигени деб аталади.
НВе антигени НВс антигенлари каби ўзак антигени ҳисобланади. НВх-антиген ҳали тўлиқ ўрганилган эмас. Аммо бу антиген гепатоцитларнинг рак ҳужайраларига айланишида иштирок этади деган тахминлар ҳам бор. Бемор организмида, асосан, HBs, HBc ва HВе антигенларига қарши антителолар ҳосил бўлади. Гепатит В касаллигида HBs - антиген асосий маркер ҳисобланади, чунки у касалликнинг биринчи кунидан то реконвалесценция даврининг охиригача топилади.
Кўпайтириш. Гепатит В вируси ҳужайра культураларида ва товуқ эмбрионларида кўпаймайди. Улар репликацияси ва вирус геномининг транскрипцияси гепатоцит ҳужайраларининг ядросида содир бўлади.
Чидамлилиги. Гепатит В вируси ташқи муҳит омилларига чидамли, 600С қиздирилганда бир неча соатда, қайнатилганда 15–20 дақиқадан сўнг ўз фаоллигини йўқотади. Қон плазмасига УБ нур таъсир эттирилганда ва –200С да сақланганда вирус юқиш ва антигенлик хоссаларини сақлаб қолади. Дезинфекцияловчи моддалар (формалин, хлорамин, фенол, эфир ва бошқалар) таъсирига чидамли.

Download 31,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish