Вирусли гепатитлар



Download 31,75 Kb.
bet5/6
Sana24.04.2022
Hajmi31,75 Kb.
#579167
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Вирусли гепатит қўзғатувчиларига характеристика ва улар келтириб

Лаборатория ташҳиси. Гепатит В ташҳисида беморнинг қон зардобидаги антиген ва антителоларни РИА, ИФА усулларидан фойдаланиб аниқланади. HBs-антиген сурункали ва симптомсиз инфекцияларда топилади. Беморларда Hвe ва НBc антигенлар топилиши катта диагностик аҳамиятга эга, чунки булар инфекциянинг яширин давридан то 6-8 ойгача аниқланиши мумкин.
Гепатит В вирусининг антигенлари ва антителоларини аниқлаш фақат диагностик эмас, балки прогностик аҳамиятга ҳам эга. Турли антигенларга қарши антителоларнинг синтез қилиш динамикаси ҳар хил бўлиб, продромал даврда НВс-антителолар, сўнгра Нве-антителолар, энг кейин HBs-антителолар пайдо бўлади. У ёки бу антигенга қарши пайдо бўлган антителоларга қараб касаллик даврини аниқлаш мумкин. Ўткир гепатит В ташҳисини қўйиш учун беморнинг қон зардобида НВс-антигенга қарши IgM ни топиш муҳим аҳамиятга эга.
Жигар фаолиятини аниқлаш учун қондаги билирубин, альдоза, трансаминаза ва бошқа ферментлар миқдорини белгиловчи биокимёвий синамалар қўйилади.
Давоси ва профилактикаси. Беморларга юқори калорияли, углевод ва оқсилларга бой овқатлар берилади; витаминлар, глюкостероид ва интерферонлар қўлланилади. Бунда энг муҳими парҳезга риоя қилиш ҳисобланади.
Ўзбекистонда гепатит касаллигига эрта ташҳис қўйиш ва унинг олдини олишга ЎзРФА академиги Т.О.Даминов катта ҳисса қўшди.
Гепатит В нинг олдини олиш учун тиббиёт асбобларини сифатли стерилизация қилиш, бир марта ишлатиладиган шприц ва тиббиёт асбобларидан фойдаланиш лозим. Махсус профилактикаси учун сурункали ташиб юрувчилар плазмасидан тайёрланган HBs-вакцина ишлатилади.
Ҳозир гепатит В га қарши генноижненер-рекомбинат-ачитқи замбуриғидан вакцина олинган. Бу вакцина Ўзбекистонда профилактик эмлаш календарига мувофиқ 3 марта. яъни чақалоқ туғилганидан сўнг 12–24 соат ичида, 2 ойлигида ва 9 ойлигида мускул орасига юборилади. Иммунитет 5 йилгача сақланади.


Гепатит Д (Дельта инфекция)
Гепатитнинг дельта-вирус қўзғатувчисини 1977 йили М. Ризетт ўз касбдошлари билан сурункали гепатит В билан оғриган беморнинг жигар тўқимаси ва гепатоцитларининг ядросидан ИФ усулида ажратиб олишга муваффақ бўлган.
Дельта-вирус ва анти Д антителолар иммунологик хусусиятлари билан гепатит В вирусининг оқсилларидан фарқ қилади. Лекин дельта-вирус гепатит В вируси билан доимо бирга учрайди. Вирус сферик шаклда бўлиб, ўлчами 35–37 нм. У ташқи HBs-антигендан ташкил топган қобиқ билан ўралган. Вирус ўзагида РНК молекуласи ва ички оқсил (Д-антиген) бор. Оқсил дельта вируснинг ягона вирусмахсус геноми маҳсули хисобланади. Геном бир ипли ҳалқасимон РНК-молекуласидан иборат. Вирус гепатоцит ҳужайраларида мустақил кўпая олмайди, шунинг учун гепатит В вируси “ёрдамчи” сифатида иштирок этиши керак. Дельта-вирус сурункали гепатит В билан зарарланган беморларнинг қонидан топилади. Ҳозир HDV гепатитнинг I, II ва III типлари фарқланади.
Инфекция манбаи дельта-вирус билан касалланган бемор ва вирус ташиб юрувчилар ҳисобланади. Гепатит Д нинг эпидемиологияси гепатит В га ўхшаш қон ва жинсий йўл орқали юқади. Онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Одам дельта-вирусни юқтириб олганида коинфекция ёки суперинфекция юзага келади. Касалликнинг яширин даври 3–4 ҳафта, бунда ҳарорат 38–390С га кўтарилади, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қоринда оғриқ пайдо бўлади. 2–3 кундан сўнг пешобнинг ранги тўқлашади, нажас рангсизланади, кўз оқи ва бадан сарғаяди, жигар ва талоқ катталашади. Қонда билирубин, АЛТ ва АСТ, протромбин индекс кўрсаткичлари ошади. Касаллик оғир кечиб, кўп ҳолларда ўлим билан тугайди.

Download 31,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish