«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet54/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Айриш тизими касалликлари қўйидагича таснифланади:
1. Буйракнинг касалликлари:
1.1.Ўткир диффуз нефрит;
1.2.Сурункали нефрит;
1.3.Пиелонефрит;
1.4.Нефрозлар;
1.5.Нефросклероз;
2. Сийдик йулларининг касалликлари:
2.1.Пиелит;
2.2.Сийдик йулларида тош пайдо бўлиши;
2.3.Уроцистит;
2.4.Қовуқнинг парези, параличи ва спазми (цистоспазм).
3. Йирик шохли ҳайвонларнинг сурункали гематурияси.


Буйракларни ректал текширишлар. Тўғри ичак тезакдан тозалангач ички пальпация йўли билан амалга оширилади. Бунда қўл тўғри ичакка чуқурроқ тиқилади.
Йирик шохли ҳайвонларда чап буйрак 3-5 умуртқаларининг тагида узун чарвига 10-15 см узунликда осилган ҳолда жойлашади ва жуда ҳаракатчан бўлади. Гавдаси кичик сигирларда ҳам ўнг буйракнинг каудал юзасигача қўл етиши мумкин. Чунки у охирги қовурғадан 2-3 бел умуртқалари кундаланг ўсимтаси тагигача етиб боради. Калта чарвига маҳкам ёпишган ҳолда бўлиб, палпация қилинганда жуда кам ҳаракатчан бўлади.
Соғлом отларда чап буйрак охирги қовурға тагидан 3-4 бел умуртқаларининг кундаланг ўсимталари тўғрисигача етади. Шунинг учун қўл буйракнинг каудал юзасигача етиши мумкин. Гавдаси кичик отларда баъзан медиал ва латерал юзалари, буйрак жоми ва пульс бериб турувчи буйрак артериясини ҳам сезиш мумкин.
Чўчқаларда буйраклар 1-4 бел умуртқалари тагида жойлашади. Ректал текширилганда силлиқ юзали ва кам ҳаракатланувчи буйраклар қўлга тегади.
Қўй ва эчкиларда чап буйраклар 4-6 бел умуртқалари кундаланг ўсимталари тагида, ўнг буйрак 1-3 бел умуртқалари кундаланг ўсимталари тагида жойлашади. Уларнинг юзаси силлиқ ва босилганда кам ҳаракатчан бўлади.
Итларда чап буйрак оч биқиннинг олд бурчагида 2-4 бел умуртқалари тагида, ўнг буйрак 1-3 бел умурткалари тагидан каудал юзаси ўтади ва пальпацияда қисман сезилади.
Ҳайвон қанчалик ориқ бўлса унинг буйраклари шунча ҳаракатчан бўлади. Паранефрит, гидронефроз, нефроз, амилоидоз ва лейкоз пайтларида буйракларнинг катталашиши, сурункали нефрит, нефроцирроз, пиелонефритларда буйракларнинг кичрайиши кузатилади.
Ўткир гломерулонефрит, пиелонефрит, паранефрит, тош пайдо бўлишларида буйрак пайпасланганда оғриқ пайдо бўлиши кузатилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish