«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet16/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Мацион (яйратиш) - организмни чиниқтириш, касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган табиий усуллардан бири ҳисобланиб, мационнинг етишмаслиги оқибатида организм тизим ва аъзоларининг фаолияти, озиқаларнинг ҳазмланиши, модда алмашинуви жараёнлари, табиий резистентлик ва шунингдек, маҳсулдорлик кўрсаткичлари пасаяди. Шунинг учун турли касалликларнинг олдини олиш учун ҳайвонларни ҳар куни ўртача 3-4 соат давомида яйратиб туриш тавсия этилади. Фаол ҳаракат натижасида қон ва лимфа айланиши, ўпка ва тери орқали нафас олиш, кальций ва фосфор тузларининг суякларда тўпланиши яхшиланади.

4-машғулот. ТЕРАПЕВТИК ТЕХНИКА


Режа:
4.1. Дориларни ичириш техникаси.
4.2. Парентерал (тери остига, мускул орасига, вена қон томирига, қорин
бўшлиғига) инъекциялар.
Машғулотнинг мақсади: Талабаларга дориларни оғиз орқали ичириш, парентерал йўллар билан организмга юбориш усулларини ўргатиш ва уларда кўникмалар ҳосил қилиш.
Керакли асбоб-ускуна ва жихозлар: Дориларни ичириш учун аслаҳалар (резина бутилка, тиббиёт системалари, спринцовка, Жанэ шприци, зондлар, Эсмарха кружкаси ва б.), парентерал инъекциялар учун стерил шприцлар, игналар, дезинфекцияловчи модда, касал ҳайвонлар, турли кўринишдаги дорилар намунаси.
Машғулотнинг бориши: Ветеринария мутахассиси касал ҳайвонларни даволашда дори препаратларининг аниқ дозалари, эритманинг концентрацияси, ҳайвоннинг физиологик ҳолати, тури, ёши ва тана вазнини ҳисобга олиши керак.
Суюқ дориларни ичириш. Дори препаратлари иштаҳаси сақланган касал ҳайвонга озиқа ёки сувга аралаштирилган ҳолда ихтиёрий равишда, индивидуал ёки гуруҳ усулида берилади. Дори аралаштирилган озиқа асосий озиқадан олдин берилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Аччиқ таъм ва ёқимсиз ҳидли дорилар мажбурий тарзда ичирилади. Суюқ дориларни ичиришда томоқ ва қизилўнгачда яллиғланиш, фалажланиш ёки ёт жисмлар тиқилиб қолиши каби ҳолларнинг йўқлигига эътибор қилинади. Бундай ҳолларда дорилар кекирдак орқали ўпкага кетиб қолиши мумкин.


Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish