ЛПП-1 ва ЛПП-2 даволовчи-профилактик премикслари.
№
|
Таркиби
|
Ўлчов бирлиги
|
ЛПП-1 (даволовчи)
|
ЛПП-2 (профилактик)
|
1
|
Бентонит
|
г
|
100
|
80
|
2
|
Мис сульфат
|
мг
|
200
|
100
|
3
|
Калий йодит
|
мг
|
150
|
100
|
4
|
Марганец сульфат
|
мг
|
100
|
80
|
5
|
Кобальт хлорид
|
мг
|
40
|
20
|
6
|
Вит А
|
минг ХБ
|
250
|
200
|
7
|
Вит Д3
|
минг ХБ
|
150
|
100
|
8
|
Вит Е
|
мг
|
100
|
80
|
24-машғулот. МИКРОЭЛЕМЕНТОЗЛАРнинг диагностикаси ва олдини олиш
Режа:
24.1. Гипокобальтоз.
24.2. Йод етишмовчилиги.
22.3. Мис етишмовчилиги.
22.4. Гипомикроэлементозлар билан касасалланган ҳайвонни қабўл қилиш.
Машғулотнинг мақсади: талабаларга микроэлементозларни даволаш ва микроэлемент тузларини касал ҳайвонга қўллашни ўргатиш.
Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб-ускуналар: Микроэлемент тузлари намуналари, стерил шприц ва игналар, клиник текшириш асбоблари, клиник соғлом ва касал ҳайвонлар.
Машғулотнинг бориши: Гипокобальтоз (Hypocobaltosis) - организмда кобальтнинг етишмовчилиги оқибатида кузатиладиган эндемик касаллик бўлиб, эритропоэзнинг, оқсил алмашинувининг бузилиши, суяклар дистрофияси ва кучли ориқлаш билан тавсифланади. Кўпинча кавшовчилар, айрим ҳолларда отлар, чўчқалар ва бошқа ҳайвонлар касалланади. Асосан қумлоқ, ярим қумлоқ, торфли-ботқоқли тўпроқли жойларда кўп учрайди.
Сабаблари. Гипокобальтоз ернинг ҳайдаладиган қисми (20 см) тўпроғи таркибидаги кобальтнинг миқдори 0,5-1,8 мг/кг дан кам бўлган биогеокимёвий провинцияларда қайд этилади. Кобальтнинг етишмовичигига силос-жом, барда ва бошқа типларда бир томонлама озиқлантириш ҳам сабаб бўлади.
Ривожланиши. Кобальтнинг организмга талаб этиладиган даражадан кам миқдорда тушиши цианкобальаминнинг микробиал синтезининг камайиши, гемопоэзнинг бузилиши, микроцитар ва мегалобластик гипохром анемияга сабаб бўлади. В12 витамини танқислиги кузатилганда фолат кислотасини унинг метаболитик фаол шакли ҳисобланган тетрагидрофолат кислотасига айланиши қийинлашади. Оқибатда қон ҳосил бўлувчи ҳужайраларда, хусусан эритро - ва нормобластларда ДНК синтези издан чиқади. Бу ҳужайраларнинг бўлиниши ва етилиши секинлашади. Гемопоэзнинг издан чиқиши тўқима ва аъзоларда оксидланиш - қайтарилиш жараёнларининг секинлашишига олиб келади. Кобальт трансметилланиш реакцияларида қатнашади, аргиназа, карбонгидраза, альдолаза, ишқорий фосфотаза каби ферментларни фаоллаштириб, улар оқсилларнинг микробиал синтези учун зурур ҳисобланади. Шунинг учун кобальт етишмаганда озиқалар таркибидаги протеиннинг ўзлаштирилиши ёмонлашиб, манфий азот баланси ривожланади, яъни организмдаги заҳира оқсиллар ишлатила бошлайди ва оқибатда кучли ориқлаш (сухотка) кузатилади.
Белгилари. Тери қопламаси ҳўрпайган, шиллиқ пардалар оқарган, иштаҳа ўзгарувчан (лизуха) бўлиб, ҳайвон ёт жисмларни истеъмол қилишга ҳаракат қилади. Девор ва охирларни ялайди. Ошқозон олди бўлимларининг гипо- ва атонияси, ширдон ва ичакларнинг катарал яллиғланиши, безоарлар ҳосил бўлиши қайд этилади. Ичаклар ҳаракати секинлашган, тезак одатда қуруқлашган, баъзан юпқа шилимшиқ парда билан қопланган бўлади. Ширдон ва ичакларнинг яллиғланишидан диарея кузатилади. Семизлик даражаси, маҳсулдорлик, репродуктив функциялар пасаяди, кахексия, тери қопламасининг дағаллашиши, унинг кўп жойларда тушиб кетиши (айниқса қўйларда), тери эластиклигининг пасайиши ва қуруқлашиши характерли бўлади.
Қонда гемоглобин миқдори ва эритроцитлар сонининг кескин камайиши (47-98 г/л ва 4-2,5 1012/л гача) кузатилади. Микроцитар анемия, полихромазия ва кучли пойкилоцитоз қайд этилади. Қоннинг ранг кўрсатгичи бирдан юқори, қондаги кобальтнинг миқдори 0,43 мкмоль/л дан кам бўлади.
Ташхис. Гипокобальтозни алиментар дистрофия (кахексия) ва алиментар остеодистрофиядан фарқлаш лозим. Бу касалликлар озиқалар таркибида қурилиш материаллари, энергетик ва минерал моддалар етишмаслиги оқибатида келиб чиқади ва уларда кобальт тузларининг қўлланилиши самарасиз бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |