«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet81/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Даволаш. Ҳайвонларни кислоталиги юқори бўлган силос сенаж, барда каби озиқалар билан боқишнинг олди олинади, рациондаги клетчаткага бой озиқалар миқдори кўпайтирилади. Кавшовчи ҳайвонлар учун клетчатканинг миқдори рацион қуруқ моддасининг 15-18 фоизини ташкил этиши лозим. Ҳайвонларни оқсилли, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар билан озиқлантириш меъёрларига амал қилинади. Рациондаги кальцийнинг фосфорга нисбати 1,5-2:1 бўлиши лозим. Ҳайвонларда остеодистрофиянинг белгилари кузатилганда уларга ҳоҳлаганича беда ёки ҳар хил ўтлар пичани, сифатли силос, илдизмевалилар берилади, концентрат озиқалар бериш кўпайтирилади. Ёз ойларида кўк озиқаларга қўшимча сифатли пичан ва концентратлар берилади. Озиқлантириш меъёри 20-25% га кўпайтирилади.
Кальций, фосфор, азот ва бошқа моддаларнинг қўшимча манбаи сифатида озиқабоп фосфатлар (озиқабоп кальций-фосфат, монокальцийфосфат, диаммоний-фосфат, озиқабоп преципитат, фосфат мочевина ва б.), рационда етишмайдиган микроэлементларнинг тузлари, А ва Д витаминларининг ёғли концентратлари, балиқ ёғи ёки микрогранулланган витаминли препаратлар қўлланилади. Д3 витаминининг эндоген синтезини яхшилаш учун ҳайвонларни очиқ ҳавода яйратиш, ультрабинафша нурлар берадиган лампалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Фалаж ёки қалтироқлар кузатилганда катта ҳайвонларга 10 фойизли кальций хлорид ёки кальций глюконат эритмасидан 400 мл гача, 10 фойизли магний сульфат эритмасидан 100 мл вена қон томирига юборилади, ёки 25 фойизли магний сульфат эритмасидан 100-150 мл гача мускул орасига инъекция қилинади. Чунки, магний сульфат эритмаси инъекция қилинмасдан фақат кальций хлорид эритмаси қўлланилиши етарлича самара бермайди. Калий ва магнийга бой препарат сифатида камагсол қорамолларга 100-400 мл, отларга 50-250 ва қўйларга 10-20 мл вена қон томирига юборилади. Фосфорга бой препарат сифатида фосфосан қорамолларга 1 кг тана вазнига 0,2-0,4 мл, қўй ва эчкиларга 0,1-0,2 мл ҳисобида жуда секинлик билан вена қон томирига юборилади. 24 соатдан кечин инъекция қайтарилиши мумкин. Глюкоза эритмалари вена қон томирига 0,2-0,4г/кг миқдорда юборилади ёки 300-500 г қанд оғиз орқали ичирилади.


Остеодистрофияни профилактика қилишда қўлланиладиган минерал қўшимчалар (1бошга 1 кунда, г).

Ҳайвон-лар гуруҳи

Суяк уни

Суяк кули

Прецепитат

Фторсиз-лантирилган фосфат

Монокальций фосфат

Мононатрий фосфат

Диаммоний фосфат

Соғин сигир

60-200

60-200

75-200

70-200

35-150

60-150

80-200

Сутдан чиқарил-ган сигир

50-150

40-150

70-100

70-150

25-100

40-80

50-100

Насиллик буқа

50-100

50-100

50-100

60-200

30-80

40-50

50-60

1 ёшгача бузоқ

15-20

15-40

20-50

25-70

10-30

10-30

10-40

1 ёшдан катта бузоқ

40-90

40-90

55-100

70-100

25-50

30-80

40-100

Совлиқ-лар

5-10

5-15

5-15

5-15

1-1,5

-

-

Қўзилар

5-7

5-7

5-7

5-7

1-1,5

-

-

Она чўчқа

50-100

40-100

90-100

50-70

30-60

-

-

Биялар

60-120

60-120

40-80

30-65

50-90

-

-

Алиментар остеодистрофияни даволаш ва олдини олишда алост (таркиби: диаммонийфосфат, кальций фосфат, мгний сульфат, натрий гидрокарбонат, кобальт, мис, рух, марганец, йод тузлари, меласа ёки қанд, А, Д, Е витаминлари ва тўлдирувчи восита) аралашмасидан фойдаланиш яхши натижа беради. Алост аралашмаси ҳайвонларга озиқаларга аралаштирилган ҳолда 30-40 кун ва ундан кўп вақт давомида, суткалик доза иккига бўлиниб, эрталаб ва кечқурун берилади.


Иккиламчи остеодистрофияни даволашда асосий касаллик ҳисобланган кетознинг сабаблари йўқотилади. Даволаш тадбирлари комплекс тарзда ташкил этилиб, мода алмашинувлари, озиқаларнинг ката қоринда ҳазмланиши, эндокрин аъзолар, жигар, юрак, буйрак ва бошқа аъзолар функцияларини тиклашга қаратилган бўлиши лозим. Кетост аралашмаси 30-40 кун давомида концентрат озиқаларга аралаштирилган ҳолда қўлланилади.
Агар хўжаликда кетост аралашмасини топишнинг имконияти бўлмаса, унинг мавжуд бўлган компонентлари қуйидаги дозаларда қўлланилади (1 бошга 1 кунда): натрий гидрокарбонат – 75-100 г, магний сульфат – 70-80 г, оксафенамид – 5 г, марганец сульфат – 1 г, Рух сульфат – 1 г, мисс сульфат – 200 мг, кобальт хлорид – 30 мг, А витамини – 400-600 минг ХБ, Д витамини – 100-150 минг ХБ, Е витамни – 250-400 мг. Даволаш курси 20-25 кундан кам бўлмаслиги керак.
Профессор Қ.Н.Норбоев ва доцентлар Б.Б.Бакиров ва Б.М.Эшбуриевлар сигирларда эндемик остеодистрофияни гуруҳли профилактика қилишда таркиби микроэлементлар ва витаминлар препаратларидан иборат ЛПП-1 ва ЛПП-2 даволовчи профилактик мажмуасини тавсия этишади.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish