«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet65/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Белгилари. Ўткир гемолитик анемия пайтида қўйидаги икки гуруҳ белгилар кузатилади:
- биринчи гуруҳ симптомлар гипоксия ва қон ҳосил қилувчи аъзолардаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, шиллиқ пардалар ва тери пигментсиз жойларининг оқариши, тахикардия, ҳансираш, ҳолсизланиш, тез чарчаш, иштаҳанинг пасайиши, ҳазм фаолиятининг бузилиши ва кўпинча тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади;
- иккинчи гуруҳ клиник белгилар гемолитик анемияга хос бўлиб, шиллиқ пардаларнинг оқариши ва сарғайиши, эритроцитларнинг кўплаб гемолизи кузатилганда гемоглобинурия характерли бўлади.
Касал ҳайвон қонидаги эритроцитлар сони гемоглобинга нисбатан кўпроқ камаяди, қонда базофил, донадор эритроцитлар, полихроматофиллар, ретикулоцитлар ва эритронормобластлар пайдо бўлади. Анизоцитоз ва пойкилоцитоз, эритроцитлар резистентлигининг пасайиши, ЭЧРнинг тезлашиши, лейкоцитоз қайд этилади.
Қонда жигардан ўтмаган билирубин, тезакда стеркобилин, сийдикда уробилин ва кўп ҳолларда гемоглобин миқдори кўпаяди. Бундай белгилар сигирларнинг туғруқдан кейинги гемоглобинурияси ва бузоқларнинг пароксизмал гемоглобинурия касаллигида яққол намоён бўлади.
Ташхис қўйишда анамнез маълумотлари (гемолитик заҳарлар, қон қўйиш, сифатсиз озиқалар, фосфор ва Е витаминининг танқислиги, бузоқларга кўп миқдорда совуқ сув берилиши), характерли клиник белгилар (шиллиқ пардаларнинг оқариши ва сарғайиши, гемоглобинурия), қонни лаборатор текшириш натижалари (эритроцитлар сонининг кескин ва гемоглобин миқдорининг камайиши, қон зардобида жигардан ўтмаган билирубин, сийдикда уробилин миқдорининг кўпайиши ва гемоглбинурия) ҳисобга олинади. Аутоиммун гемолитик анемияга ташхис қўйишда эритроцитларда аутоантителалар борлигини аниқлаш учун Кумбс синамаси ўтказилади.
Гемолитик анемияларнинг дифференциал диагностикасида токсик ва аутоиммун гемолитик анемиялар, туғруқдан кейинги гемоглобинурия, бузоқларнинг пароксизмал гемоглобинурияси фарқланиши ҳамда пироплазмидозлар, лептоспироз, вирусли гепатитлар пайтидаги юқумли анемияси йўқлиги аниқланиши лозим.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish