«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб-ускуналар



Download 3,72 Mb.
bet106/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб-ускуналар: бронхопневмонияга қарши препаратлар намуналари, стерил шприц ва игналар, клиник текшириш асбоблари, клиник соғлом ва касал бузоқлар.
Машғулотнинг бориши: Ёш ҳайвонлар брoнxoпневмoнияси - (Bronchopneumonia), (катарал пневмония, ўчоқли пневмония, носпецифик пневмония,) - бронхлар ва ўпка бўлакчаларининг яллиғланиши бўлиб, бронхлар ҳамда альвеолалар бўшлиғига таркиби эпителий хужайралари, қон плазмаси ва лейкоцитлардан иборат катарал экссудатнинг тўпланиши билан характерланади.
Сабаблари. Бронхопневмония полиэтиологик касаллик бўлиб, унинг асосий сабаблари: организм табиий резистентлигининг пасайиши, шамоллаш, стресслар, молхоналар ҳавосида заҳарли газларнинг тўпланиб қолиши, ҳайвонларни тиқис сақлаш ва ташиш қоидаларининг бузилиши каби бир неча омилларнинг организмга таъсир этиши оқибатида келиб чиқади. Сабабларига кўра носпецифик, специфик, симптоматик бронхопневмониялар фарқланади.
Носпецифик бронхопневмонияларнинг келиб чиқишида ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирида организм умумий резистентлигининг пасайиши асосий омил ҳисобланади. Бундай ноқулай шароитларга ҳароратнинг тез-тез ўзгариб туриши, елвизаклар, молхоналарда намлик, аммиак, карбонат ангидрид, сероводород каби заҳарли газлар концентрациясининг жуда юқори бўлиши, ҳайвон организмининг кетма-кет совуб туриши, хонада турли хилдаги микрофлоранинг, асосан коккларнинг кўпайиб кетиши, озиқалар туйимлигининг пастлиги, витаминлар, асосан А витаминининг етишмаслиги, ҳайвонларни ташиш қоидаларининг бузилиши каби стресс омиллар киради.
Қўзиларнинг касалланишига ҳавонинг иссиқ кунларида жуда совуқ сув берилиши, уларнинг қирқимдан кейин совуқ ва ёмғирда қолиши, ҳавонинг иссиқ кунлари ўзоқ яйловларда боқилиши, кечки туғилган қўзиларнинг иссиқ ўриши сабаб бўлади. Бузоқлар ва чўчқа болаларининг бронхопневмония билан касалланишига молхоналарда ҳароратнинг тез-тез ўзгариб туриши, елвизаклар, намлик ва газлар концентрацияси юқори бўлган хоналарда, цемент полларда сақланиши (цемент касаллиги) каби сабаблар ёки ҳайвонларни жуда тиқис сақлаш сабаб бўлади.
Бронхопневмониянинг (специфик) иккиламчи сабаблари шартли патоген ва патоген микрофлоралар (стрептококк, стафилококк, пневмококклар, ичак таёқчалари, пастериллалар ва б.), микоплазмалар, вируслар (аденовирус, вирусли диарея, парагрипп, риновирус), замбуруғлар ҳисобланади. Бронхопневмония пайтида 12 дан 60 тагача турдаги бактериялар, вируслар ва бошқа микрофлоралар топилиши мумкин. Микроб омили асосий бўлмасада яллиғланиш жараёнининг характери уларнинг ривожланишига боғлиқ бўлади.
Симптоматик пневмониялар пастереллёз, сальмонеллёз, диплококкли септицимия, диктиокаулёз каби касалликлар пайтида шу касалликларнинг клиник белгиси сифатида пайдо бўлади.
Носпецифик бронхопневмониялар ателектатик, гипостатик, аспирацион, метастатик пневмониялар ва ўпка гангренаси кўринишида бўлиб, ателектатик пневмониялар гипотрофик ҳайвонларда, ёш ҳайвонлар етарлича озиқлантирилмаганда, ҳайвонларни яйратишнинг етарли даражада ташкил этилмаслиги оқибатида келиб чиқади.
Гипостатик пневмониялар эса юрак касалликлари окибатида ёки бошқа касалликлар пайтида ҳайвоннинг кўп ётиб қолиши натижасида ёки моцион етарли бўлмаганда қайд этилади.
Метастатик пневмониялар баъзи юқумли ва юқумсиз касалликлар пайтида микроорганизмларнинг бошқа аъзолардан қон ва лимфа орқали ўпка тўқимасига ўтиши, аспирацион пневмониялар эса нафас йўлларига ёт нарсаларнинг тушиши оқибатида келиб чиқади. Ўпка гангренаси эса ўпканинг бошқа кўпгина касалликларининг давоми бўлиб ҳисобланади.
Ташқи муҳитнинг нoқулай таъсирoтларига нисбатан чидамлиликнинг пасайиши касалликнинг келиб чиқишидаги энг асoсий oмиллардан ҳисoбланади. Бронхопневмония билан кўпинча гипoтрoфик бузоқ, қўзи ёки чўчқа бoлалари касалланиб, уларда нафас тизими аъзоларининг яхши ривожланмаганлиги (гипoпневматoзлар), ўпкада майда ўчoқли ателектазларнинг бўлиши ёки брoнxларнинг шилимшиқ мoдда билан тўлиб қoлиши брoнxoпневмoнияга сабаб бўлиши мумкин.
Ёш ҳайвонларнинг сoвуқда ёки ўта иссиқ шарoитларда сақланиши организмда қoн айланиши ва термoрегуляциянинг бузилиши, ўпкада қoн ҳаракатининг пасайиши ва брoнxoпневмoниянинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ёш ҳайвoнларнинг етарлича жиҳoзланмаган мoлxoналарда сақланиши, яъни вентиляциянинг етишмаслиги oқибатида ҳавoда турли хил чанглар, карбoнад ангидрид, амиак, серoвoдoрoд каби газлар ва сув буғлари миқдoрининг кўпайиб кетиши нафас аъзоларига салъбий таъсир кўрсатади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish