Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Бизга тақдим этилган казус пудрат шартномаси билан боғлиқ. Ушбу казусни ҳал қилишда irac усулидан фойдаланамиз. Аввало, муаммоларни аниқлаб олсак: Пудрат шартномасини тузиш шартлари



Download 28,2 Kb.
bet4/5
Sana09.07.2022
Hajmi28,2 Kb.
#764588
1   2   3   4   5
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Crystal clear” кийимлар ювиш корхонаси ҳодими Қ. билан “БЕК” миллий таомлар иш юритувчиси Т. ўртасида пудрат шартномаси имзоланган. Шартномага ёрдамчи ҳодимлар жалб қилиш киритилган ва бу шартнома икки даражали шартнома ҳисобланади. Демак казусда буюрмачи олдида бош пудратчи, бош пудратчи олдида ёрдамчи пудратчи мажбуриятли ҳисобланади. Ёрдамчи сифатида жалб қилинган ёш ҳодим С. тажрибасизлик қилиб 11 та ҳодимнинг бош кийимларига ранг теккизиб яроқсиз ҳолатга келтирганлиги учун “Crystal clear” кийимлар ювиш корхонаси ҳодими Қ. эса айб корхонада эканлигини, йўл қўйилган камчиликни бартараф қилиб беришни тан олди. Фақатгина 1 кун кам эканлигини, оқилона муддат беришини сўрайди. Камчиликларни оқилона муддатда бартараф қилишни сўраш буюртмачининг ҳуқуқи ҳисобланади. Бунда буюртмачи оқилона муддат бериши керак.
Назарий савол: Муаллифлик шартномаси ва буюртманинг муаллифлик шартномаси асардан фойдаланиш ва асарни яратиш шартномалари ҳисобланади. Шу жиҳатдан ушбу шартномалар пудрат ва комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларига ўхшашдир.
Муҳокама қилинг.
Фуқаролик кодексининг 1067-моддасида муаллифлик шартномаси ҳақида белгиланган. Унга кўра муаллифлик шартномаси дейилганда, бир томондан фан, адабиётва санъат асарининг муаллифи ёки унинг иш берувчиси ёхуд бошқа мулкий муаллифлик ҳуқуқларининг эгаси, бошқа томондан асардан фойдаланувчи ўртасида тузилган шартнома тушунилади. Ушбу шартномага биноан муаллиф фойдаланувчига ҳақ эвазига, шартлашилган усулда ва белгиланган муддатда асардан фойдаланиш ҳуқиқини беришни, фойдаланувчи эса, асардан ўзига берилган ҳуқуққа мувофиқ фойдаланиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олади.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38 моддасига мувофиқ, муаллифлик шартномаси бўйича мутлақ ҳуқуқлардан ўзганинг фойдасига воз кечилмайди, балки улар бошқа шахсга ўтказилади, яъни фойдаланувчига вақтинча тақдим этилади. Ушбу қонунда муаллифлик ҳуқуқларининг учта тури ажратиб кўрсатилган.

  1. Мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси

  2. Мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси

  3. Буюртмаган доир муаллифлик шартномаси5

Маълумки, мулкий муаллифлик ҳуқуқлари доимо мутлақ ҳуқуқлар ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда юқорида юқорида келтирилган муаллифлик ҳуқуқларининг дастлабки икки турини мутлақ ҳууқларни мутлақ ва мутлақ бўлмаган шартларда бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномалари деб аташ мантиққа тўғри келади. Мутлақ ҳуқуқларни мутлақ шартларда бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси ушбу ҳуқуқлар ўтказилаётган шахс асардан муаян усулда ва шартномада белгиланган доирада фойдаланишига рухсат беради. Мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси фойдаланувчига асардан шундай ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказган мутлақ ҳуқуқлар эгаси ва асардан айни шундай усулда фойдаланиш учун рухсат олган бошқа шахслар билан тенг равишта фойдаланишга ижозат беради. Бундай шартнома фойдаланувчига муаллифлик ҳуқуқларини мутлақ шартларда бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномага нисбатан олинган ҳуқуқларни тижорат мақсадида амалга ошириш борасида кучсизров позиция яратади. Шунинг учун бундай шартноманинг баҳоси, одатда пастроқ бўлади.
Шартнома бўйича тақдим этилган мутлақ ҳуқуқлар комплекси ўз ичига фирма номи, товар белгиси, ихтиролар, фойдали модель, саноат намунаси, тижорат сири, муаллифлик ҳуқуқи ва ҳоказоларни қамраб олиши мумкин. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига кўра, тақдим этиладиган объектлар руйхати очиқ характерга эга. Яъни қонун чиқарувчи томонидан комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича ўтказилиши мумкин бўлган мутлоқ ҳуқуқлар доираси кенг бўлибмутлақ ҳуқуқи таркибига кирувчи турли объектлар бўлиши мумкинлиги назарда тутилади. ФК 50 боби комплекс тадбиркорлик лицензиясига бағишланган бўлсада, мазкур бобда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг моҳиятидан ўзгача ҳолат келиб чиқмаса, мазкур шартномага нисбатан ФКнинг интелектуал мулк ҳақидаги қоидалари тегишли суръатда қўлланилади. Зеро, мазкур шартнома контрукцияси ўзида интелектуал мулк ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар билан муҳофаза этиладиган объектларни мутлақ ҳуқуқлар комплекси сифатида бир тарафдан бошқа тарафга ўтказишни ифодалайди.
Илмий текшириш, тажриба конструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномасини бажариш билан боғлиқ шартнома тури ҳисообланади. ИТИ бажариш шартномаси бўйича ижрочи илмий текширишларни амалга ошириши лозим, яъни мезон ишнинг мазмуни ҳисобланади. ТКТИ шартномаси бўйича эса, бундай мезон сифатида буюртмачига тақдим этилиши лозим бўлган ашёвий шаклдаги иш натижаси – маҳсулот намунаси, маҳсулот ҳужжатлари ёки технология намоён бўлади. Шу билан бирга тадқиқот натижаси интелектуал фаолият натижаси сифатида моддий кўринишда – илмий ҳисобот, хулоса ва ҳоказода мужассам этилади. Мутлақ ҳуқуқ (интелектуал мулк) объектларига ҳуқуқий мақоми махсус қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шартномавий тадқиқотлар ва ишламалар киради. Юқоридаги асосларга кўра улар бир бирига ўхшашдир.


Download 28,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish