Вазирлиги


ТОЃ ЖИНСЛАРИНИНГ ИНЖЕНЕРЛИК-ГЕОЛОГИК



Download 1,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/50
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#139185
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

8.ТОЃ ЖИНСЛАРИНИНГ ИНЖЕНЕРЛИК-ГЕОЛОГИК 
КЛАССИФИКАЦИЯСИ. 
Табиатда тоѓ жинслари жуда кўп ва хилма хилдир, улар баъзи хоссалари 
жићатидан бир бирига ўхшайди. Масалан, гранит билан диорит ёки мармар бир 
биридан структураси ва минерал таркиби жићатидан фарќ ќилади. Аммо 
ќаттиќлиги жићатидан бир бирига яќин туради. Тоѓ жинсларининг ана шу 
хоссаларига, айрим белги ва кўрсаткичларига кўра улар синфларга бўлиниши, 
яъни классификацияланиши мумкин. 
Тоѓ жинсларининг инженерлик-геологик классификациясини тузишда тоѓ 
жинсларининг хоссаларини ћар томонлама акс эттирадиган белгилари ћисобга 
олинади. Ана шундагина ќуриладиган иншоотнинг тоѓ жинсга таъсирини ёки, 
аксинча тоѓ жинсининг иншоотга таъсирини туѓри баћолаш мумкин. 
Ћозирги ваќтда тог жинси умумий ва махсус классификациялари мавжуд. 
Умумий классификация ћамма тог жинси учун характерли бўлиб, жинсларнинг 
кўпгина белгилари ћисобга олинади. Махсус синф муаян тог жинси учун 
характерли бўлиб, жинсннг битта ёки иккита белгиси ћисобга олинади. 
Масалан, айрим тог жинси гранулометрик таркиби, пластиклиги ёки сув 
ўтказувчанлиги 
жићатидан 
классификацияланади. 
Тог 
жинсининг 
классификациясини тузишда уларнинг ћосил бўлиши, минерал ва 
гранулометрик таркиби, физикавий ва механикавий хоссалари ћисобга олинади. 
Тог жинси умумий инженерлик геологик классификациясидан бирини 
1937 йилда Ф.П. Саверенский тузган эди. Бунда тог жинси нинг асосий 
белгиларидан физикавий ва механикавий хоссалари ранги, гранулометрик 
таркиби, ќаттиќлиги ћамда бошќа бир ќанча хоссалари ћисобга олинган. 
Тог жинсининг ќурилиш нормасига кўра ќабул ќилинган инженерлик-
геологик классификацияси Ф.П. Саверенский принципи асосида тузилган бўлиб 
унда тлг жинслари тўрт группага: 
1. ќоя жинслар
2. шаѓаллар 
3. ќумлар 
4. гилли жинслар группаларига бўлинади. 
1. Ќоя жинслар – структураси бузилмаган ќаттиќ магматик, метоморфик, 
зарралари бир бири билан ќаттиќ боѓланган шаѓал тош ќум тош, оћактош каби 
чўкинди жинслар. 
Ќоя жинслар ћисобланган гранит, диорит, диабаз, базальт, порфир трахит, 
кристалланган сланец ва оћактош, ќаттиќ кварцли ќумтошлар ўз ќаттиќлиги ва 
мустаћкалиги, сувга ва ташќи куч таъсирига чидамлилиги жићатидан бошќа 
жинслардан ажралиб туради. 
Бу группага, юќорида айтиб ўтилганлардан ташќари, чала нураган, майда 
ёриќлик гипс, ангидрит, ош тузи, вулкан туфи, шаѓалтош, гилли оћактошлар, 
оћактошли туфлар, тошкўмир, ёнувчи сланецлар ћам киради. Булар маълум 
даражада ќаттиќ бўлиб, ташќи куч таъсирида озроќ сиќилади, баъзилари сувда 
эрийди. 
2. Шаѓаллар. Бундай жинслар жумласига диаметри камида 2 мм ли 
зарраларининг миќдори 50% ортиќ бўлиб, бир бири билан боѓланмаган ћар хил 


64 
шакли чаќиќ жинслари киради. Уларнинг доналари силлиќ ёки ўткир ќиррали 
бўлиб, асосан, нураган магматик жинслардан гранитлардан ћосил бўлади. Бу 
группага кирувчи тог жинслари кўпинча ќурилиш материаллари сифатида 
ишлатилади. Уларнинг умумий мустаћкамлиги зарраларни бир бирига нисбатан 
жойланишига боѓлиќ. Улар бўш ва зич хилларга бўлинади. Улар бўш ћолатдан 
зич ћолатга маълум шароитда динамикавий кучлар таъсирида ўтади. 
Статикавий кучлар уларнинг зичланишга унча таьсир ќилмайди. Шу сабабли, 
бундай жинслар устига ќурилган иншоотлар жуда кам чўкади. Бу группага 
кирувчи жинслар сув ўтказувчан бўлади. Уларнинг сув ўтказувчанлиги 
доналарининг йирик-майдалиги ва зичланган ёки зичланмаганлигига боѓлиќ 
бўлиши билан бирга, йирик доналари орасида майда ќум, лойќа ва чанг 
зарраларининг кўп ёки оз бўлишга ћам боѓлиќ. Агар шаѓаллар йирик 
доналардан иборат бўлиб бу доналар ораси майда жинс зарралари билан 
тўлмаган бўлса, уларнинг сув ўтказувчанлиги юќори бўлади. 
3. Ќумлар-диаметри 2 дан 0,05 мм гача бўлган сочилувчан жинслар. 
Ќумларнинг ћам мустаћкамлик чегараси ва ќурилган иншоотга таъсири 
зарраларининг зич ёки бўш жойланишига боѓлиќ. Ќумлар статикавий кучлар 
таъсирида оз сиќилади. Динамикавий тебранма кучлар таъсирида эса яхши 
зичланиб кўпроќ чўкади. Шу сабабли ќумли ќатламлар иншоот ќурилишидан 
аввал тебранма кучлар таъсирида шиббаланади. Бу жинсларнинг сув 
ўтказувчанлиги анча юќори бўлиб асосан, зарраларнинг зичлигига ва уларнинг 
таркибида гил ћамда чанг зарраларининг оз ёки кўплигига боѓлиќ. Агар ќум 
доналари таркибида маълум миќдорда гил ёки чанг зарралари бўлса, уларнинг 
сув ўтказувчанлиги тоза ћолдаги ќумникига ќараганда бир неча марта паст 
бўлади. 
4. Гилди жинслар. Бу группага зарралари бир бирлари боѓланган лёсс ва 
лёссимон гил (соф тупроќ), ќумоќ ва ќумлоќ жинслар киради. Уларнинг 
мустаћкамлиги ва ќаттиќлиги юќорида айтилган группадаги жинсларникига 
нисбатан кичик бўлиб зарраларининг ўзаро боѓланиши бирмунча мураккабдир. 
Бундай жинслар устига ќурилган иншоотларнинг кўпида чўкиш хусусияти 
бўлади. Оз ёки кўп чўкиш шу жинсларнинг физикавий ва механикавий 
хосаларига боѓлиќ. Уларнинг физикавий ва механикавий хоссалари эса ћар хил 
бўлиб, намлик даражасига, гранулометрик ва минерал таркибига,сув 
ўтказувчанлигига боѓлиќ. Шунга кўра, уларнинг иншоотларга кўрсатадиган 
таъсири ћар хил бўлади. Бу группага кирувчи жинсларникига ќараганда 
пастроќ. 
Маълум бўлишича, бу группага кирувчи жинсларни физикавий ва 
механикавий хоссалари сув иншоотларига кучли таъсир кўрсатади. 
Шундай ќилиб, тог жинсларнинг инженерлик геологик классификацияси 
уларнинг физика-механикавий хоссаларини ўрганишни осонлаштиради ва 
туѓри баћолашга имкон беради. 
Назорат саволлари 
1. Грунтлар деб нимага айтилади? 
2. Грунтларнинг ќандай турлари бор? 


65 
3. Грунтлар зичлиги, ћаќиќий зичлиги, ѓоваклиги ќандай аниќланади? 
4. Грунтларнинг механикавий хоссалар деб нимага айтилади? 
5. Тоѓ жинсларининг мућандис-геологик турлари неча хил бўлади? 
6. Тоѓ жинсларининг мућандис-геологик хусусиятлариниг ќанаќа асосий 
кўрсаткичлари бор? 
7. Тоѓ жинсларининг капиллярлиги деб нимага айтилади? 
8. Тоѓ жинсларининг гранулометрик таркиби ќандай аниќланади? 
9. Тоѓ жинсларининг ѓоваклигини ќандай изоћлайсиз? 
10. Каттиќ ва ярим ќаттиќ тоѓ жинсларига нималар киради? 
Таянч иборалар 
Грунт. Грунт тури. Грунтлар физик хоссаси. Грунт механик хоссаси. 
Грунтнинг сувга муносабати. Ќаттиќ ва ярим ќаттиќ грунт. Тоѓ жинси 
капиллярлиги. Тоѓ жинси гранулометрик таркиби. 

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish