қайтади. АҚШ олимларининг тадқиқотларига кўра, чорва ем-хашаги учун сарфланган
фосфорнинг бир қисмини инсон озиқ маxсулотлари билан истеъмол қилса, уч қисми
тупроққа сингса, қолган 6 қисми сув ва чиқиндилар орқали сув xавзаларига ювилиб
тушади. Шу сабабли аxоли зич жойлашган xудудлар фосфор билан кўпроқ
ифлосланади. 4-4,5 млн. тонна фосфор геокимёвий айланма ҳаракатлар туфайли
тупроқдан денгиз ва океанларга ювилиб кетади. Масалан, Швецияда 40 йил мобайнида
шаҳар оқова суви таркибидаги фосфор бирикмаларининг умумий миқдори 30 баробар,
азот бирикмалари эса 10 баробар кўпайган ёки Венери кўлига оқова сув билан йилига
1500 тонна фосфор келиб тушмоқда. Бу ўз навбатида денгиз сув ўтларининг тез ўсишига
сабаб бўлади, сув юзасини сув ўтлари босиб кетади ва денгиз xайвонларининг
заҳарланишига олиб келади. Сувда биомассанинг кўпайиши кислороднинг камайишига
анаэроб (кислородсиз муxит) жараёнининг кучайишига сабаб бўлади. Натижада
олтингугурт, аммиак каби бир қатор элемент ва моддалар тўпланади. Бу эса балиқ ва
бошқа сувда яшовчи xайвонлар xаётининг хавф остида қолишига сабаб бўлади.
Атроф-муxитни ифлословчи яна бир манба детергентлар бўлиб, улар орқали ҳар йили
атроф-муxитга 5-6 млн. тоннага яқин фосфор ўтиб у атроф-муxитга чиқувчи
фосфорнинг 46-48%ини ташкил этади. Детергентлар нефть дистилляциясининг
маxсулоти бўлиб, тозаланиш иншоотлари орқали осонгина ўтиб, сув ва тупроқларни
ифлослантиради. Энг катта экологик муаммо шундаки улар ферментлар таъсирида
парчаланмайди.
Калийли ўғитлар. Калийли ўғитлар бошқа минерал ўғитлар сингари қишлоқ
хўжалиги экинларидан экологик тоза маxсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим
ҳисобланиб, унинг бир йиллик ишлаб чиқариш xажми 12 млн. тоннани ташкил этади. Бу
ўғит ўсимликлар организмида муҳим xаётий жараёнларни бажаради. Масалан,
xужайранинг сув фаолиятини тартибга солишда, совуққа ва иссиққа чидамлилигини
оширишда, углеводларнинг баргларидан бошқа органларга оқиб ўтишига, фотосинтез
жараёнини бир маромда боришига, ўсимликлар таркибидаги азот ва фосфор миқдорини
табақалашда ёрдам беради. Ўсимлик таркибидаги калий миқдори 0,01% дан 2-3% гача
бўлиб, ушбу калийли ўғитни тупроққа беришда тупроқ таркибидаги ҳаракатчан калий
миқдорини қатъий ҳисобга олиш керак бўлади. Чунки 1 кг тупроқ таркибида 400 мг дан
ортиқ калий бўлса, айни тупроққа бериш учун режалаштирилган калийли ўғитнинг
миқдори 20-40% гача камайтирилади. Экологик нуқтаи назардан тупроқнинг
шўрланишини калий эмас, балки калий хлор таркибидаги хлор сабабчи бўлади. Шу
сабабли ҳам турли даражада шўрланган ёки шўрланишга мойил бўлган тупроқларга
калий хлор (KCl) эмас, балки калий оксид (К
2
О) тузининг берилиши мақсадга
мувофиқдир. Агарда тупроқ таркиби ўрганилмасдан калий хлор (KCI) берилса,
хлорнинг тупроқда янада кўпайиб кетиши ва экинларни зарарланишига сабабчи бўлади.
Калийли ўғитларни агрохимкартограммаларга риоя қилмасдан тупроққа бериш,
xосилнинг пишиб етилишини кечиктиради, сифатига салбий таъсир кўрсатади, экологик
жиxатдан атроф-муxит, тупроқ, сув ва сув xавзаларининг ифлосланишига сабаб бўлади.
Тупроқда калийли ўғитларни етишмаслиги xосил ва ўсимликларнинг ноқулай
шароитларга чидамлилиги сезиларли даражада пасаяди.
Минерал ўғитларнинг атроф-муxитга салбий таъсирини олдини олиш учун
қуйидагиларга қатиъян амал қилиш тавсия этилади:
9
минерал ўғитларни махсус тавсияномалар асосида сақлаш; - омборхоналарни сув
xавзалари ва аxоли турар жойлардан узоқроқда қуриш;
9
ташиш ва қўллаш қоидаларига қатъий риоя қилиш;
9
ўғитларларни сепишдан олдин махсус ҳимоя кийимларидан фойдаланиш, шамол
йуналишини ҳисобга олиш.
9
минерал ўғитларнинг йиллик нормасини белгилашда табиий географик шароит,
тупроқ унумдорлиги ва режалаштирилган йиллик xосилни қатъий ҳисобга олиш;
9
ер ости сувларининг сатxини ҳисобга олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: